Фуқаролик жамияти - тараққиётнинг юқори босқичи




Download 64,58 Kb.
bet4/4
Sana16.12.2023
Hajmi64,58 Kb.
#120762
1   2   3   4
Bog'liq
1-mavzu
Vedemest, Zheng ZhengWang, Reference-389221100845 (2), Бир жинсли тенгламага келтириладиган тенгламалар, xidirali, marketing - 1, Rashida mahsulot tayyorlash oraliq, kkkkkk, Mutatsiya va DNK reparatsiyasining molekulyar mexanizmlari, 3 test j.siz, 1TEST - 5-6-7-8 pdf, TapScanner 06-06-2023-16꞉06, O‘LCHASH ASBOBLARINING METROLOGIK TAVSIFLARI, Abu Nasr Farobiyning pedagogikaga oid qarashlari Yigitaliyeva Na-fayllar.org, Abu Abdulloh Muhammad ibn Muso Al-Xorazmiyning didaktik g’oyalar
Фуқаролик жамияти - тараққиётнинг юқори босқичи.

“Фуқаролик жамияти” ва “ҳуқуқий давлат” тушунчаси биргаликда XVIII асрда пайдо бўлган. Одамлар ҳаёти ва фаолиятининг икки томони: уларнинг шахсий манфаатлари, ташаббуси, ихтиёрий фаолияти жабҳаси ва одамлар хулқ-атвори давлатнинг хоҳиш-иродасига бўйсунувчи халқ ҳокимияти жабҳаси шу тушунчалар билан ифодаланди.


Фуқаролик жамияти ҳокимиятнинг оқилоналиги ва одилоналиги, шахс эркинлиги ва фаровонлиги ҳақидаги ғояларнинг ҳуқуқий устунлиги, ҳуқуқ ва қонуннинг бирлиги, давлат ҳокимиятининг турли тармоқлари фаолиятини ҳуқуқий чегаралаш ғоялари билан муштаракдир.
Ҳуқуқий давлатни фуқаролик жамияти ривожланишининг натижаси ва унинг ўзини ўзи янада такомиллаштириши омили деб ҳисоблаш мумкин. Ҳуқуқий давлатчиликнинг шаклланиш жараёни, ҳеч шубҳасиз, анча узоқ вақт давом этади. У фуқаролик жамияти шаклланиши билан бирга такомиллашиб боради. Ҳар бир давлатда бўлганидек, ҳуқуқий давлат ҳокимиятининг суверенлиги ҳам мамлакат ичида унинг барча фуқароларга ва улар ташкил этувчи нодавлат ташкилотларига нисбатан устунлигида ва ундан ташқарида давлатнинг ташқи сиёсатни юритиш, бошқа давлатлар билан муносабатлар ўрнатишда ва мустақиллигида намоён бўлади.
Етук фуқаролик жамиятисиз ҳуқуқий демократик давлат қуриш мумкин эмас, чунки онгли эркин фуқароларгина кишилик жамиятининг энг оқилона шаклларини яратишга қодирдирлар. Шундай қилиб, фуқаролик жамияти эркин индивид ва марказлашган давлат хоҳиш-иродаси ўртасида боғловчи бўғин ҳисобланса, давлатнинг вазифаси парчаланиш, тартибсизлик, танглик, таназзулга қарши иш кўриш, эркин шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Ҳуқуқий давлат – бу шундай бир давлат ҳокимиятдирки, у ҳуқуқ нормаларига биноан, ва уларнинг доирасида иш кўради, бу нормаларни бузиш, бекор қилиш ёки чеклашга журъат этмайди, фуқаролар ва уларнинг бирлашмаларининг узвий табиий-тарихий ҳуқуқларини эътироф этади.
Тоталитар давлатда хавфсизликни таъминлаш ҳуқуқий тартиботни муҳофаза қилиш, одамлар хулқ-атвори давлат белгилаган ҳуқуқий қоидаларга мувофиқлигини таъминлаш фаолиятидан иборат бўлади, давлат ҳокимиятига татбиқан хавфсизликни давлат хавфсизлиги ва фуқаролик жамияти хавфсизлигига ажратиш муаммоси юзага келмайди.
Фуқаролик жамиятининг хавфсизлиги (жамоат хавфсизлиги) қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланиши мумкин:
-ижтимоий адолат;
-давлат билан ўзаро муносабатларда фуқароларнинг ва умуман жамиятнинг ҳуқуқлари;
- қонунийлик тартиби;
- фуқароларнинг иқтисодий фаровонлиги;
- демократик плюрализм;
- жамиятнинг очиқлиги;
- фуқаролик жамиятининг миллий жиҳатдан муайянлиги.
Фуқаролик жамиятининг юзага келиши инсон ҳуқуқлари ва фуқаро ҳуқуқларининг фарқланишини белгилаб берди.
Инсон ҳуқуқларини фуқаролик жамияти, фуқаро ҳуқуқларини – давлат таъминлайди. Иккала ҳолатда ҳам шахс ҳуқуқлари тўғрсида сўз юритилади, бироқ биринчи ҳолатда айрим инсон сифатидаги шахснинг яшаш, эркинлик ҳуқуқлари назарда тутилса, иккинчи ҳолатда – унинг сиёсий ҳуқуқлари назарда тутилади.
Инсон ҳуқуқлари ва фуқаро ҳуқуқлари ўртасидаги фарқ муайян асосларга эга бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1) инсон ҳуқуқлари давлат томонидан эътироф этилгани ва қонун йўли билан мустаҳкамланганидан, уларнинг эгаси - инсон у ёки бу давлатга мансублигидан қатъи назар мавжуд бўлиши мумкин. Фуқаро ҳуқуқлари эса мазкур шахс қарашли бўлган давлат томонидан ҳимоя қилинади;
2)дунёда ҳали анчагина одамлар умуман фуқаролик мақомига эга эмас (фуқаролиги бўлмаган шахслар, апатридлар). Бинобарин, улар расмий даражада фуқаро ҳуқуқларига эмас, балки инсон ҳуқуқларига эгадирлар. Фуқаролик жамиятининг вазифаси ижтимоий ҳаётнинг ривожланишини таъминлашдан иборат. Шу сабабли, унинг асосий таркибий қисмларини вазифалари қаторига бу жараён нормал кечиши учун шарт-шароит яратиб берувчи институтлар фаолияти ташкил этади.
Фуқаролик жамиятининг асосий қадриятларини оила, мулк, шахс, эркинлик, ҳуқуқ, маънавият, тартиб, давлатчилик ташкил этади. Бунда ҳаммани ва мажбурий тартибда мулкдорларга айлантириш назарда тутилмайди – уларнинг кўпчилиги буни хоҳламайди, бироқ бундай имконият ҳар ким учун сақланиши лозим. Мулк ҳар доим шахс ва бутун жамият эркинлигининг бош омили сифатида амал қилади. Мулкка нисбатан ҳурмат мавжуд бўлмаган жойда шахсга нисбатан ҳурмат ҳам мавжуд бўлмайди.
Фуқаролик жамияти тузилмалари «юқоридан» туриб эмас, балки «қуйидан», фуқароларнинг ташаббуси билан, ихтиёрий асосда, табиийки, муассисларнинг манфаатлари, қизиқишлари ва мойилликларига мувофиқ тузилади. Уларнинг эркинлиги давлат тузилмаларига қарам эмасликда, ички қоидалар билан назарда тутилган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган ўзини ўзи бошқариш фаолиятида намоён бўлади.
Фуқаролик жамиятининг асосий белгилари мавжуд бўлиб улар қуйидагилардир:
- эркин индивидлар уюшмаси;

  • ўзаро ҳамкорликка асосланган ижтимоий тузилма;

  • мураккаб тузилишга эга бўлган плюратилстик тизим;

  • ўзини ўзи ривожлантирадиган ва ўзини ўзи бошқарадиган тизим.

Фуқаролик жамиятининг энг муҳим омиллари:
1)иқтисодий эркинлик, мулк шаклларининг ранг-баранглиги, бозор муносабатлари;
2)инсон ва фуқаронинг табиий ҳуқуқларини сўзсиз эътироф этиш ва ҳимоя қилиш;
3)ҳокимиятнинг қонунийлиги ва демократик хусусияти;
4)қонун ва одил суд олдида ҳамманинг тенглиги, ҳар бир шахснинг юридик жиҳатдан ишончли ҳимояланганлиги;
5)ҳокимиятнинг учга бўлиниши ва ҳокимиятларнинг ўзаро алоқаси принципига асосланган ҳуқуқий давлат;
6)сиёсий ва мафкуравий плюрализм, конструктив мухолифатнинг мавжудлиги;
7)сўз ва матбуот эркинлиги, оммавий ахборот воситаларининг мустақиллиги;
8)фуқароларнинг шахсий ҳаётига давлатнинг аралашмаслиги, уларнинг ўзаро мажбуриятлари ва бурчлари;
9) синфий ва миллий тотувлик, ижтимоий шерикчилик;
10) одамларнинг муносиб турмуш даражасини таъминловчи самарали ижтимоий сиёсат.
Фуқаролик жамияти қатор тамойилларга таяниб фаолият кўрсатади. Жумладан:

  • сиёсий соҳада ҳамма одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг тенглиги;

  • бутун жаҳон ҳамжамиятида юридик кучга эга бўлган қонунлар асосида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатланган ҳуқуқий ҳимояси;

  • индивидларни мулкка эга бўлиш ва ҳалол меҳнати учун адолатли ҳақ олиш ҳуқуқига асосланган иқтисодий мустақиллиги;

  • қонун билан кафолатланган фуқароларни манфаатлари, касбий белгилари бўйича давлатдан ва партиядан мустақил ижтимоий бирлашмаларга бирлашиш имкониятлари;

  • партия ва фуқаролик ҳаракатларини ташкил этишда фуқароларнинг эркинлиги;

  • фуқароларни эркин, маданиятли, маънавий ва ижтимоий фаол, жамият аъзоларини қонун олдида маъсулиятли қилиб шакллантирадиган фан, маданият, таълим ва тарбия учун зарурий моддий ва бошқа шароитларни яратиш;

  • фақат қонун билан чекланган давлат цензурасидан ташқари ОАВ яратиш ва фаолият юргизиш эркинлиги;

  • давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги муносабатни барқарорлаштирадиган механизмни (консенсус механизми) мавжудлиги, ҳамда фуқаролик жамиятини ишлашини давлат органлари томонидан хавфсизлигини таъминланиши. Бу механизм, расмий бўладими, норасмий бўладими, у ўз ичига қонуний актларни, халқ вакилларини демократик сайлов билан ҳокимиятнинг, ўз-ўзини бошқариштурли органлари ва ҳ.к. тайинлаш кабиларни олади.

Иқтисодий соҳада фуқаролик жамият асосини кўп укладли иқтисод, мулкнинг турли шакллари бошқариладиган бозор муносабатлари ташкил этади; Ҳуқуқий соҳада эса – ҳокимият бошқаруви ваколатларини марказда йиғилиб қолмаслиги, ҳокимиятлар бўлиниши, сиёсий плюрализм, фуқароларнинг давлат ва жамоат ишларида иштирок этишлари, қонун устиворлиги ҳамманинг улар олдида тенглиги; маънавий соҳада-ягона мафкура ва дунёқарашнинг якка ҳокимлигини йўқлиги, виждон эркинлиги маданийлик, юқори маъанавият ва ахлоқ ташкил этади.
Фуқаролик жамияти шахс эркинлигисиз бўлмайди. Эркинлик меъёрий кўринишга эга бўлгани учун, бундай шундай хулоса келиб чиқадики, бир томондан инсон эркинликка унинг норматив талабларига бўйсуниш қобиляти натижасида эга бўлади, бошқа томондан, шахс эркинлиги борлиғининг ташқи шакли бу эркинликнинг чегараларини белгиловчи ижтимоий меъёрлар ҳисобланишини англатади. Ва фақатгина, жамият учун ёки инсоннинг ўзи учун энг муҳим аҳамиятга эга, энг асосий ҳисобланган соҳалардагина давлатнинг ўзи эркинликнинг ўлчовини, меъёрини белгилаб беради. Бу эса ҳуқуқий меъёрлар, қонунлар, конституция ёрдамида амалга оширилади.

1 Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т.: Ўзбекистон. 2000. 8-жилд. -Б-331.

2 Каримов И. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.Тошкент. “Ўзбекистон”, 1999.7-жилд 388-бет.

3 Каримов И .А.Ўзбекистон:миллий истиқилол,иқтисод,сиёсат,мафкура.-Тошкент, “Ўзбекистон”, 1996, 1-жилд.126-бет.

4Каримов.И.А.Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир.Тошкент,”Ўзбекистон”,1996,3-жилд.34-бет.

5 Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Тошкент, «Ўзбекистон», 1999, 7-жилд. 304-б.

Download 64,58 Kb.
1   2   3   4




Download 64,58 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Фуқаролик жамияти - тараққиётнинг юқори босқичи

Download 64,58 Kb.