• LABORATORIYA ISHI № 8
  • ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ Режа: Фуқаролик жамияти фанининг предмети ва объекти.
  • Фуқаролик жамияти фанининг тушунчалари, қонуниятлари ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. Фуқаролик жамияти - тараққиётнинг юқори босқичи.
  • Таянч сўзлар
  • Фуқаролик жамияти фанининг предмети ва объекти.
  • О‘zbеkistоn rеspublikаsi raqamli texnologiyalar vаzirligi muhаmmаd аl-xоrаzmiy nоmidаgi tоshkеnt аxbоrоt tеxnоlоgiyаlаri univеrsitеti sаmаrqаnd filiаli




    Download 64,58 Kb.
    bet1/4
    Sana16.12.2023
    Hajmi64,58 Kb.
    #120762
      1   2   3   4
    Bog'liq
    1-mavzu


    О‘ZBЕKISTОN RЕSPUBLIKАSI RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR VАZIRLIGI
    MUHАMMАD АL-XОRАZMIY NОMIDАGI TОSHKЕNT АXBОRОT TЕXNОLОGIYАLАRI UNIVЕRSITЕTI SАMАRQАND FILIАLI
    “Tеlеkоmmunikаtsiyа tеxnоlоgiyаlаri vа kаsb tа’limi” fаkultеti
    “Axborot xavfsizligi” kаfеdrаsi
    5330300 – Axborot xavfsizligi yo‘nalishi



    LABORATORIYA ISHI № 8



    Mavzu: ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

    Fuqorolik jamyati


    308 – guruh talabasi
    Bajardi : Mamarasulov Shohrux
    Tekshirdi : Usmonov.Farrux


    SАMАRQАND – 2023

    ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


    Режа:



    1. Фуқаролик жамияти фанининг предмети ва объекти.

    2. Фуқаролик жамияти фанининг тушунчалари, қонуниятлари ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар билан ўзаро боғлиқлиги.

    3. Фуқаролик жамияти - тараққиётнинг юқори босқичи.



    Таянч сўзлар: фуқаро, фуқаролик жамияти, давлат, давлат ҳокимияти, ҳуқуқий давлат, сиёсий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, инсон ҳуқуқлари.



    1. Фуқаролик жамияти фанининг предмети ва объекти.

    Мустақилликка эришганимиздан кейин бозор иқтисодиётига асосланган мустақил демократик давлат барпо этиш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги ҳамда мамлакатимиз барча фуқаролари учун қонун олдида тенглик таъминланадиган фуқаролик жамиятини шакллантириш стратегик мақсад сифатида белгиланган.


    Президентимиз И.А.Каримов «Бизнинг бош стратегик мақсадимиз қатъий ва ўзгармас бўлиб, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришдан иборат»1 деб таъкидлаган эди.
    Фуқаролик жамияти тушунчаси – кишилик жамиятининг асрлар мобайнида шаклланган тафаккур маҳсули бўлиб инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳолати билан белгиланади. Фуқаролик жамиятининг пойдеворини яратиш ва уни амалда шакллантириш учун аввало у ҳақдаги ғоялар генезисини,асосларини билиш лозим. Фуқаролик жамияти маълум асослар (иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий) яратилгандагина шаклланиши мумкин. Булар қуйдагилардан иборат:
    иқтисодий асос - шахс ва жамият манфаатларининг умумийлигига асосланган мулк шаклларининг хилма-хиллиги, иқтисодий плюрализм, кўп укладлилик, эркин бозор муносабатлари. Қайсики жамиятда унинг ҳар бир аъзоси, қандайдир мулкка эга бўлиши, ўз хоҳиши билан тасарруф этиш, сарфлаш ҳуқуқига эга бўлиши, хусусий мулк дахлсизлиги, давлат томонидан кафолатланган тадбиркорлик, мехнат ва истеъмол фаолияти эркинлигининг таъминланганлиги.
    ижтимоий-сиёсий асос – мустақил давлатларнинг ташкил топиши, иқтисодий ва сиёсий ҳокимиятнинг ажратилиши. Инсонларнинг ўз мақсадларини ҳимоя қилиш мақсадида маълум ташкилотларга бирлашиши,Ҳокимиятлар турли-туман марказлар, ташкилотлар, сиёсий институтлар қўлида жамланган бўлса, улар бир-бирини чеклайди ва мувозанатга солиб туради. Сиёсий плюрализм, давлат ҳокимияти функцияларининг секин-аста фуқаролик жамияти институтларига бериб борилиши. “Кучли давлатдан – кучли жамият сари” тамойилининг намоён бўлиши. Президент И.А. Каримов таъкидлаганидек, “Фуқаролик жамияти қуриш бир қанча ваколатли вазифаларни давлатдан маҳаллий ҳокимият органларига, жамоат тузилмаларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич топширишни кўзда тутади”2.
    ҳуқуқий асоси – инсон учун аҳамиятли бўлган озодлик, тенглик, адолат қадриятларининг қарор топиши юридик тенгликнинг таъминланиши ва уларга ҳуқуқ ва эркинликлар бериш орқали қонун йўли билан тан олиниши. “Қонун ҳукумрон бўлган жойда эркинлик ҳам бўлади” (А.Темур). “Адолат - қонун устуворлигида” тамойилининг амал қилиниши. ...“Фуқаролар билан давлат ўзаро ҳуқуқлар ва бурчлар орқали узвий боғлиқдирлар. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсиз бўлиб,ҳеч ким уларни суднинг қарорисиз маҳрум этиши ёки чеклаши мумкин эмас.Айни вақтда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишлари бшқа фуқароларнинг,давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатларига зид бўлмаслиги лозим”3.

    Download 64,58 Kb.
      1   2   3   4




    Download 64,58 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    О‘zbеkistоn rеspublikаsi raqamli texnologiyalar vаzirligi muhаmmаd аl-xоrаzmiy nоmidаgi tоshkеnt аxbоrоt tеxnоlоgiyаlаri univеrsitеti sаmаrqаnd filiаli

    Download 64,58 Kb.