О‘zbеkistоn rеspublikаsi raqamli texnologiyalar vаzirligi muhаmmаd аl-xоrаzmiy nоmidаgi tоshkеnt аxbоrоt tеxnоlоgiyаlаri univеrsitеti sаmаrqаnd filiаli




Download 64,58 Kb.
bet2/4
Sana16.12.2023
Hajmi64,58 Kb.
#120762
1   2   3   4
Bog'liq
1-mavzu

маънавий асос – инсонлар ўз қадр-қимматига, жамиятнинг асосий қадриятлари ҳимоясига тура оладиган зарурият туғилганда улар учун кураша оладиган бўлишлари, виждон эркинлиги, аҳлоқий нормаларга риоя қилиш, ягона мафкура дунёқарашнинг якка ҳокимлигининг мавжуд эмаслиги, ижтимоий жараёнларни демократлаштиришда бевосита ва билвосита иштирок этишлари,фуқаролик позицясига эга эканлиги. “Тафаккур озод бўлмаса,онг ва шуур тазйиқда, қулликдан қутулмаса,инсон тўла озод бўлолмайди.Тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади”4.
Ўзбекистонда янги жамиятни ривожлантириш ислоҳотлари жараёнида жаҳондаги турли мамлакатларда фуқаролик жамияти асосларининг яратилиши турли даражада ва даврларда амалга оширилганлигининг назарий ва амалий жиҳатларини, тажрибаларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, фуқаролик жамиятининг бупрогрессив жиҳатлари (тамойиллари ва белгиларини) синалган тажриба сифатида ўтиш даврини ўз бошидан кечираётган мамлакатларда фуқаролик жамияти қуришда эътиборга олишга имкон беради. Шу нуқтаи назардан фуқаролик жамияти фанини олий таълим тизимида ўқитиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Фуқаролик жамияти фанини ўқитиш асносида мамлакатда “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили асосида ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга доир тажрибалар ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар билимлари ёрдамида нафақат янги жамиятда яшайдиган, балки бу жамиятни ривожлантиришда бевосита фаол иштирок эта оладиган ёш авлодни шакллантиришга қаратилган билимлар бериш назарда тутилади.
Аслини олганда “фуқаролик жамияти” атамаси турли хорижий адабиётларда алоҳида мазмун касб этган тушунча бўлиб, у ҳозирги давр талқинда жамиятнинг муайян шакли (ҳолати ва хусусияти)ни, унинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий табиатини, ривожланиш даражасини ифодалайди. Фуқаролик жамиятини шакллантириш масалалари доимо давлатни такомиллаштириш, ҳуқуқ ва қонуннинг ролини юксалтириш муаммолари ҳал этиш билан чамбарчас тарзда ўзаро боғликдир.
Фуқаролик жамияти фанининг предмети фуқаролик жамиятининг шаклланиши, ривожланиши, ҳар бир миллий давлатда фуқаролик жамияти қарор топишининг умумий, ўзига хос қонуниятларини ва тамойилларини ўрганишдан иборатдир.
Фуқаролик жамияти фанининг объекти – бу ривожланган мамлакатларда ва Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шаклланиш ва ривожланиш жараёни ҳисобланади. Бу жараён ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳалардаги туб ўзгаришларни ифодалайди ва бир неча ўн йилликларни ўз ичига олиб, унда фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий давлат билан ўзар уйғунликда ривожланиш босқичлари назарий ва амалий нуқтаи назарлардан ўрганилади.
Фуқаролик жамияти фанининг предмети – бу узоқ ва босқичма-босқич тарздаги тарихий ривожланиш натижасидан иборат бўлиб, фуқаролик жамияти шаклланган ва ривожланган оралиқ давр – бир неча авлодларнинг янги жамият қуришдаги иштироки, жамиятшунос олимларнинг бу жамиятни ривожлантиришга доир назарий ишланмалари, Президент И.А.Каримов томонидан Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуришнинг “Ўзбек модели”га хос назарий қарашлар, мамлакатда фуқаролик жамиятининг ривожланиш жараёнидан иборатдир.
Фанни ўқитишдан мақсад - талаба ёшлар онгида фуқаролик жамиятига доир тасаввурларни сингдириш, уларда жамиятни ривожлантиришга доир мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, Ватанга садоқат ҳис-туйғуларини юксалтириш кабилардан иборатдир. Фаннинг вазифалари қуйидагиларда намоён бўлади:
-жаҳон тажрибаси ва миллий воқеликларни ўрганиш асносида фуқаролик жамиятига доир концепциялар мазмун-моҳиятини очиб бериш;
-талабаларга фуқаролик жамиятига доир тушунчаларни таҳлил қилишда, унга доир назарияларни ўрганишда ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг жамиятга доир қарашларини бойитиш;
-фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларида шахснинг ролини очиб бериш асносида талабаларда шахсий фуқаролик нуқтаи назарларни шакллантиришга ёрдамлашиш;
-талабалар онгига фуқаролик жамияти қуриш жараёнида пайдо бўладиган муаммолар ва уларнинг ечимларига доир билимларни сингдириш;

  • талабаларга фуқаролик жамиятига доир назарий ишланмаларни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришларида уларга ҳар томонлама кўмклашиш;

  • тараққиётнинг “ўзбек модели” ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг илмий-методологик асосларига доир билимларни ўзлаштиришларига кўмаклашиш;

  • талабаларга ҳуқуқий давлат вафуқаролик жамиятининг асосий белгилари ва ўзаро таъсир этиш механизмларига доиртушунчаларга доир билимлар бериш;

  • фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий асосларини очиб бериш;

  • фуқаролик жамиятининг иқтисодий таянчи – нодавлат ва шахсий мулкчилик, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга доир билимлар бериш;

  • талабалар онгини фуқаролик жамиятининг маърифий ва руҳий асоси – миллий маънавиятни тиклаш ва уни ривожлантиришга доир билимлар билан бойитиш;

  • “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг мазмун-моҳиятини тушунтириш;

  • “Адолат – қонун устуворлигида” тамойилининг моҳияти ва аҳамиятига доир билимлар бериш;

  • сайлов ҳуқуқи эркинлиги - фуқаролик жамиятининг муҳим мезони эканлигини асослаш;

  • фуқаролик жамияти институтлари ривожланишида жаҳон тажрибасининг ўрнини очиб бериш;

  • ижтимоий инновацияларнинг фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишига таъсири тўғрисида билимлар бериш;

  • сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларни эркинлаштириш ислоҳотларини фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги аҳамиятини очиб бериш;

  • жамиятда фуқаролар манфаатлари мувозанатини таъминлаш масаласи ҳақида тушунчалар бериш;

  • фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сиёсий партияларнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб бериш;

  • нодавлат нотижорат ташкилотларининг фуқаролик жамияти институти сифатидаги ўрнини очиб бериш;

  • оммавий ахборот воситаларини эркинлаштиришга доир билимлар бериш;

  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ёритиб бериш;

  • жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминланиш масалаларини ёритиш;

  • ижтимоий шериклик тўғрисида билимлар бериш ва ёшларда фаол фуқаролик позицияларини шакллантириш механизмларига доир билимлар бериш.

Фуқаролик жамияти фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талабаларда қуйидаги билим, кўникма шакллантирилади:

  • Фуқаролик жамияти тўғрисида назарий билимлар ва уларнинг Ўзбекистон ва жахон тажрибасида намоён бўлишининг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида; талабаларда фуқаролик жамияти тўғрисидаги назарий билимлар ва кўникмалар; жаҳонда фуқаролик жамиятининг шаклланиш ва ривожланиш тажрибалари; фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисида; ўтмиш, бугун ва келажак воқеаларини баҳолашда билишнинг турли услубларидан фойдаланиш; фуқаролик жамиятида давлат бошқарув органларини демократлаштириш ва модернизациялаш жараёнлари; давлат ҳокимияти органлари тизими ва фуқаролик жамиятида давлат бошқаруви тузилмасини билиш; фуқаролик жамияти қуришнинг мазмунмоҳияти ҳақида муайян билимларга эга бўлиши;

  • фуқаролик жамият қуришнинг миллий ва умуминсоний демократик тамойилларини; хорижий мамлакатларнинг фуқаролик жамият қуриш бўйича илғор тажриба ва усулларини; ривожланган мамлакатларда мамлакатни демократлаштириш ва модернизациялашнинг асосий тамойиллари ҳамда уларнинг “Ўзбек модели” тамойиллари билан қиёсий таҳлилини; демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуришнинг ҳуқуқий асосларини; тараққиётнинг “Ўзбек модели” тамойиллари моҳиятини билиши ва улардан фойдалана олиши;

  • марказлашган режали иқтисодиёт ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг фарқли томонларини аниқлаш; мамлакатни демократлаштириш ва бозор иқтисодиётига ўтишининг инқилобий ва тадрижий (эволюцион) йўлларининг ютуқ ва камчиликларини баҳолаш; мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишнинг моҳияти ва босқичлари; мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш ва диверсификациялаш, ижтимоий ҳаётни янгилаш кўникмаларига эга бўлиши керак;

  • мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини англаган ҳолда улардан ўз касбида фойдаланиш; “Ўзбек модели” эришаётган натижаларидан ўз ишларида фойдаланиш; мамлакатни демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини қуриш бўйича ўз хулосаларини бера олиш; мамлакатимизнинг жаҳон бўйича эришаётган ютуқларини таҳлил қилиш малакаларига эга бўлиши керак.





  1. Download 64,58 Kb.
1   2   3   4




Download 64,58 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



О‘zbеkistоn rеspublikаsi raqamli texnologiyalar vаzirligi muhаmmаd аl-xоrаzmiy nоmidаgi tоshkеnt аxbоrоt tеxnоlоgiyаlаri univеrsitеti sаmаrqаnd filiаli

Download 64,58 Kb.