O'zbekiston Respublikasi Raqamli Texnologiyalar vazirligi Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent Axborot Texnologiyalari Universiteti




Download 2,41 Mb.
bet10/37
Sana17.05.2024
Hajmi2,41 Mb.
#240838
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37
Bog'liq
dsfgndnbnbkfsbkl

Олдинги таҳрирга қаранг.
411. Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда монополияга қарши органнинг дастлабки розилик бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарори мавжудлиги асос бўлади.
(411-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 346-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/346/0523-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
412. Давлат корхонасини қайта ташкил этишни ёхуд қайта ташкил этиш натижасида тугатишни қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда тегишлича Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан келишганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги асос бўлади, бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ёхуд суд қарорига биноан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мустасно.
(412-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
42. Бозорни, шунингдек фаолият юритаётган бозор негизида қайта тузилган савдо мажмуасини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда бозор ва савдо мажмуаси муассислари таркибида устав фондида эллик бир фоиздан кам бўлмаган улушга эга бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мавжуд эмаслиги асос бўлади.
43. Акциядорлик жамиятини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда жамият устав фондида ўн беш фоиздан кам бўлмаган улушга эга бўлган бир ёки ундан ортиқ хорижий инвесторларнинг мавжуд эмаслиги асос бўлади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Устав фонди миқдорининг оширилиши (камайтирилиши), улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда тақдим этилган ҳужжатларнинг ва (ёки) маълумотларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги, қайта рўйхатдан ўтказишга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суриштирув ва дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан тақиқ қўйилганлиги асос бўлади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
45. Якка тартибдаги тадбиркорни, тадбиркорлик субъектини — юридик шахсни, рўйхатдан ўтказиш маълумотларига киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
46. Давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш рад этиш асослари бартараф этилиши шарти билан ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун қайтадан топширишга тўсиқ бўла олмайди.
47. Тизимдан фойдаланувчи — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими тегишлича сўровномани, аризани олган пайтидан бошлаб ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган муддат мобайнида Тизим воситасида ушбу Низомга 12-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказишга, қайта рўйхатдан ўтказишга рад этишни расмийлаштиради ва Тизим воситасида сўровномада, аризада кўрсатилган усуллар билан бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Ариза берувчилар тўланган давлат божини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ортиқча тўланган суммалар бундан мустасно.
Ариза берувчилар қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи тўламаган ҳолда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши (камайтирилиши), улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддатда такроран ариза келиб тушганидан сўнг уларни тўрт иш соатидан ошмаган вақт мобайнида кўриб чиқади.
Аризани такроран кўриб чиқишда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно;
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 мартдаги 165-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2024 й., 09/24/165/0251-сон)
Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилганда, шунингдек ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддатда такроран мурожаат этилмаганда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)

Download 2,41 Mb.
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37




Download 2,41 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



O'zbekiston Respublikasi Raqamli Texnologiyalar vazirligi Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent Axborot Texnologiyalari Universiteti

Download 2,41 Mb.