-боб. Давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асослар




Download 2,41 Mb.
bet9/37
Sana17.05.2024
Hajmi2,41 Mb.
#240838
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   37
Bog'liq
dsfgndnbnbkfsbkl

6-боб. Давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асослар
40. Қуйидагилар давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:
давлат божи тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган ҳолатларда тегишли бўлмаган рўйхатдан ўтказиш органига мурожаат қилинганлиги;
(40-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/763/1585-сон — 2021 йил 4 мартдан кучга киради)
ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги — устав фонди миқдори оширилган (камайтирилганда), улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтган, қайта ташкил этилган тақдирда;
(40-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/763/1585-сон — 2021 йил 4 мартдан кучга киради)
давлат рўйхатидан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда қонун ҳужжатлари билан устав фондининг миқдорига доир талаблар белгиланган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун таъсис ҳужжатларида ушбу Низомга 11-иловада назарда тутилган устав фондининг энг кам миқдоридан кам бўлган миқдорнинг белгиланганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахснинг манзилини ўзгартириш, шунингдек, юридик шахсни бошқа юридик шахсга қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш билан боғлиқ қайта рўйхатдан ўтказишда юридик шахснинг базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжудлиги ёки амалга оширилган товар айланма ёхуд товарлар импорти бўйича реализация ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилмаганлиги, шунингдек, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда топширмаганлиги;
(40-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассиснинг муассислар рўйхати ўзгаришига розилиги мавжуд эмаслиги;
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/763/1585-сон — 2021 йил 4 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фирма номини танлашда Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига риоя қилмаслик;
таъсис ҳужжатларини барча иштирокчилар томонидан имзоланмаганда, акциядорлик жамиятлари бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 382-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/382/0612-сон)
тадбиркорлик субъекти томонидан таъсис ҳужжатларида кўрсатилган манзил маълумотлари солиқ ва кадастр органларининг маълумотлар базаларида мавжуд бўлмаганда;
тадбиркорлик субъекти ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклини қонунчилик ҳужжатларида мавжуд бўлмаган турга ўзгартиришни сўраб мурожаат этганда.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда таъсис ҳужжатларида кўрсатилган хорижий инвестициялар улуши миқдорининг хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун қонун ҳужжатларида белгиланган улуши миқдорига номувофиқлиги асос бўлади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/763/1585-сон — 2021 йил 4 мартдан кучга киради)

Download 2,41 Mb.
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   37




Download 2,41 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



-боб. Давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асослар

Download 2,41 Mb.