|
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
|
bet | 2/37 | Sana | 17.05.2024 | Hajmi | 2,41 Mb. | | #240838 |
Bog'liq dsfgndnbnbkfsbklЎзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 9 февраль,
66-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом юридик ва жисмоний шахсларни — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари давлат рўйхатидан ўтказилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган банклар ва кредит бюролари, уларнинг ваколатхоналари ҳамда филиаллари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишга татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи органлар деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ушбу жараёндаги электрон ҳамкорлигини таъминловчи ахборот-коммуникация технологиялари комплекси;
тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш (давлат рўйхатидан ўтказиш) — рўйхатдан ўтказувчи органнинг тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) киритиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари;
тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) — рўйхатидан ўтказувчи органнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Реестрдаги тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари;
ариза берувчи — рўйхатдан ўтказувчи органларга тегишли сўровнома, ариза билан мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахслар ёхуд улар томонидан белгиланган тартибда ваколат берилган шахслар;
|
| |