• IMS МУЛЬТИМЕДИА СЕАНСИНИ ЎРГАНИШ Назорат саволлари
  • IMS мультимедиа телефон сеанси
  • Oʻzbekiston respublikasi raqamli texnologiyalar vazirligi




    Download 341,5 Kb.
    bet1/4
    Sana21.05.2024
    Hajmi341,5 Kb.
    #247718
      1   2   3   4
    Bog'liq
    6 laboratoriya


    OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR VAZIRLIGI

    MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI


    IMS protokollari fanidan

    6-AMALIY MASHGʻULOT

    Bajardi: Narzikulov Zafarbek


    Guruh: 403-22
    Tekshirdi: Eshmuradov A
    TOSHKENT – 2023
    5,6 – Амалий машғулот
    IMS МУЛЬТИМЕДИА СЕАНСИНИ ЎРГАНИШ


    Назорат саволлари
    1. Қандай тармоққа IMS тармоғи дейилади?
    2. SIР ва SIР-Т протоколларининг вазифасини тушунтиринг?
    3. P-CSCF қандай вазифаларни бажаради?
    4. CSCFнинг IMS тармоғидаги ўрни.
    5. NGN ва IMS тармоқлари архитектураларининг фарқи нимадан иборат?
    6. S-CSCF нима?
    7. URI нима?
    8. SIР қандай сўровларни ўз ичига олади


    IMS мультимедиа телефон сеанси

    Ушбу амалий машғулотда ўз уй тармоғига уланган ва рўйҳатдан ўтган ва айни вақтда бошқа давлатлардан туриб роаминг хизматидан фойдаланаётган Тобиа ва унинг синглиси Тереза ўртасидаги IMS телефония сеансига/жараёнига мисолни тушунтириб беришга бағишланади.


    Тобиа ва Тереза бир-бирлари билан гаплашиши ва ўзларининг мобил телефонлари экранида бир-бирларини кўришини таъминлаш учун IMS SIP ва SDP протоколларидан фойдаланади. Ушбу жараён сIMSиз муҳитда кечиши учун қуйидаги қадамлар бажарилиши керак:

    • Тобианинг фойдаланувчи қурилмаси Тереза билан боғланиши учун ўз ичига унини рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи эканлигини тасдиқловчи INVITE сўров ни ҳосил қилиши керак;

    • Барча SIP хабарлари иккала фойдаланувчининг ҳам P-CSCF ва S-CSCF ни кесиб ўтиши шарт;

    • Барча SIP хабарлари ташкил этилган SA лар ва UE ларнинг P-CSCF лари орқали жўнатилади;

    • Барча SIP хабарлари UE ва уларнинг P-CSCFорқали зичлаштирилиб жўнатилади;

    • Икки UE лари маълумот алмашиниш муҳити ҳақида келишиб олишади. Ушбу кўриб чиқиладиган мисолда икки томонлама аудио оқим маълумотларини алмашиниш кўрилади;

    • Икки UE лари ҳар бир маълумот оқимини аламашиниш учун ягона кодекни танлаб олишади;

    • Тармоқлар маълумот алмашиниши учун руҳсат беради ва бунинг оқибатида фойдаланувчилар ўзларига тегишли ресурсларни захира қилиш имкониятига эга бўлишади.

    • Ҳар иккала UE лари маълумот алмашинишини амалга оширади;

    • Терезанинг UEси унинг акаси унга қўнғироқ қилаётгани ҳақида ҳеч қандай огоҳлантириш олмайди ва маълумот алмашинишини амалга ошириш жараёни олдинроқ ҳар иккала охирги қурилмада тасдиқланади;

    • Тармоқ элементлари хизмат ҳақи ҳақидаги маълумотларни алмашишади ва бу нарса маълумот алмашиниши учун хизмат ҳақи тўғри олинишини таъминлайди;

    • Терезанинг UE си охир оқибат қўнғироқ қилишни бошлайди ва Тереза сеансни қабул қилади; шу билан сеансни эълон қилиш қадами якунланади.

    Тереза ва Тобиа гаплашиб бўлишганидан сўнг, улар гўшакни қўйишади ва уларнинг UE ларидан бири бошқа UE га BYE сўров ни жўнатади. Юқорида тасвирланган SIP хабарлар кетма-кетлигининг мисоли 1-расмда келтирилган.



    Download 341,5 Kb.
      1   2   3   4




    Download 341,5 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Oʻzbekiston respublikasi raqamli texnologiyalar vazirligi

    Download 341,5 Kb.