• 10.2. Техник лойиҳа
  • 16 амалий иш. Дастурлашга техник вазифани тузиш




    Download 18,68 Kb.
    bet1/3
    Sana04.12.2023
    Hajmi18,68 Kb.
    #111094
      1   2   3
    Bog'liq
    16амалий иш


    16 амалий иш . Дастурлашга техник вазифани тузиш

    Ушбу иш дастурий маҳсулотларнинг мавжуд бўлиш даврини таҳлил қилиш ва ихтисослаштириш босқичига мос келади.


    Техник вазифани тузишда қўйидагилар талаб қилинади:

    • ишлаб чиқилаётган дастурининг платформаси – операцион тизимнинг турини аниқлаш (масалан, IBM PC - қўшма машиналари учун қўйидаги операцион мўҳитлари танлаб олинади: MS DOS, Windows, Windows NT ёки Unix, OS/2);

    • дастурни ишлашини тармоқли варианти заруриятини аниқлаш (ҳисоблаш тармоқи - Windows NT нинг дастурий таъминоти, тармоқли ишлаб чиқиш дастурий таъминотининг йўл қўйиладиган номеклатуриси)ни баҳолаш;

    • ҳар хил платформалага кўчириш мумкин бўлган дастурни ишлаб чиқишнинг заруриятини белгилаш;

    • МББТ ни бошқарув остида маълумотлар базалари билан ишлашни мақсадга мувофиқлигини асослаш.

    Ушбу босқичда масаланинг ечиш усуллари танлаб олинади; масалалар мажмуасини ечишнинг умумлаштирилган алгоритми, алгоритмнинг вазифавий тузилиши ёки объектларнинг таркиби ишлаб чиқилади, ахборотларни ишлаб чиқиш тизими техник воситалар мажмуасига, якуний фойдаланувчининг интерфейсига талаблар белгиланади.




    10.2. Техник лойиҳа

    Ушбу босқичда энг муҳим ишларнинг мажмуаси бажарилади, яъни:



    • лойиҳалаштилаётган дастурий маҳсулотга қабул қилинган ёндошишни ҳисобга олиш билан маълумотларни ишлаб чиқишни батафсил алгоритми ишлаб чиқилади ёки объектларни таркиби ва уларни хусусиятлари, ишлаб чиқиш усуллари, ишлаб чиқиш усулларини ишга тушириш ходисалари аниқланади;

    • базавий воситалар (операцион тизим, МББТ модули, электрон жадваллари, саноатга мўлжалланган, услубий-йўналтирилган ва вазифавий АДП ва ҳ.к.)ни ўз ичига олувчи умумтизимий дастурий таъминотнинг таркиби аниқланади;

    • айрим дастурий модуллар томонидан ташкил қилинган дастурий маҳсулотнинг ички тузилиши ишлаб чиқилади;

    • дастурий модулларни ишлаб чиқишнинг қўролли воситаларини танлаш амалга оширилади.

    Ушбу босқичдаги ишлар кўпроқ даражада маълумотларни ишлаб чиқариш тизимининг техник қисми ва операцион муҳит бўйича қабул қилинган қарорлар, алгоритм ва дастурларни лойиҳалаштиришнинг танлаб олинган қуролли воситалари, ишларнинг технологияларига боғлиқ [46].
    Мисол: MS DOS-иловаларни яратиш учун дастурлашни Visial Basicfor DOS standart, Fortan 5.1, Visual С++ for Windows тилидан фойдаланиш мумкин. Агар дастурларни бошқа ЭҲМга ёки бошқа операцион платформаларга кўчиришлик керак бўлса, унда Windows NT муҳити танлаб олинади.
    Windows муҳитида ишловчи дастурларни ишлаб чиқишда бошқа иловалар объектларини ўз ичига олувчи иловаларни яратиш учун ОLЕ 2.0 технологияларни қўллаш мумкин. Объектлардан фойдаланиш усули белгиланади: татбиқ этиш (embedding) ёки боғлаш (linking).
    Илова ҳар хил МББТнинг маълумотлар базаси билан ишлаши мумкин, бунинг учун Ореn Database Connektivity (ОDВС) интерфейси стандарт технологияси ҳизмат қилади. Телекоммуникациялар режимида ишлаш Messaging Application Program Interfase (МАР1) стандарт технологияси томонидан таъминланади.



    Download 18,68 Kb.
      1   2   3




    Download 18,68 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    16 амалий иш. Дастурлашга техник вазифани тузиш

    Download 18,68 Kb.