RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR DAVRIDA TILLARNI INTENSIV OʻQITISHNING PSIXOLOGIK-
PEDAGOGIK JIHATLARI
RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI
2023-yil 2-iyun
537
БОШЛАНҒИЧ СИНФ МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА МАСАЛАЛАРНИНГ ЎРНИ
1
Даданов З.С. ,
2
Умарова Н.
1,2
Ангрен университети
https://doi.org/10.5281/zenodo.7994132
Аннотация. Мақолада математик таълим жараёнида масалалардан қандай
фойдаланиш мумкинлиги ҳақида сўз боради. Шунингдек, ўқувчиларнинг дунёқараши ва
танқидий фикрлашини яхшилаш ҳамда уларга математиканинг амалиётда
қўлланилишини ўргатишда масалалар муҳим аҳамият касб этиши кўрсатиб берилган.
Ўқувчиларга босқичма-босқич математик масалаларни ечишни ўргатиш йўллари ва содда
масалалардан мураккабларига ўтиш келтирилган.
Калит сўзлар: математик масалалар, математикани ҳаётий масалалар билан
ўргатиш, танқидий фикрлаш, ўқувчининг математик тушуниши, математик
масалаларни ечиш.
Математик таълим жараѐнида масалалардан фойдаланиш қадим замонлардан бери
қўлланиб келинаѐтир. Шунинг учун ҳам математика дарсларида математик масаланинг
роли ва унинг ўрни ҳақида гап борганда қуйидаги уч босқични кўзда тутиш мақсадга
мувофиқдир. Математика фанининг назарий қисмларини ўрганиш математик масалаларни
ечиш мақсадида амалга оширилади. Математика фанини ўргатиш математик масалаларни
ечиш билан биргаликда олиб борилади. Математикани ўрганиш масала ѐки мисоллар
ечиш орқали амалга оширилади. “Масала” иборасини қўллашдан аввал унинг бошқа хил
топшириқлардан фарқини болаларга тушунтириб бериш керак.
Ўқувчиларни масала тушунчаси билан таништириш
максадида масалалар
дарслигидаги расмлар асосида ҳикоя тузилади. Болаларни масалалар тушунчаси билан
таништириш жараѐнида намойиш этишга мўлжалланган кўргазмали ҳамда якка
тартибдаги дидактик материаллардан фойдаланган ҳолда амалий мисоллар келтирилади.
Ҳозирги даврда масала ѐки мисоллар ечиш орқали математик таълим жараѐнини олиб
боришнинг методик усул ва воситалари ишлаб чиқилган.
Математик тушунчани масала ѐки мисоллар ѐрдамида
киритиш ва унинг туб
моҳиятини ўқувчиларга тушунтириш мураккаб бўлган педагогик жараѐндир. Шунинг
учун ҳам ҳар бир мактаб ўқитувчиси дарс жараѐнида ишлатиладиган масалаларни танлаш
ѐки уни тузишда жуда ҳам эҳтиѐт бўлмоғи лозимдир.
Тузилган масалаларни дарс
жараѐнида қўлланиш ана шу ўқувчиларнинг ўзлаштириш қобилиятларини ҳисобга олган
ҳолда бўлиши керак. Ҳар бир дарс жараëнида ишлатиладиган масала ëки мисол дарснинг
мақсадига мос келиши керак. Агар дарсда ўқитувчи ўқувчиларга бирор янги математик
тушунчани ўргатмоқчи бўлса, тузиладиган масала ѐки мисол ана шу тушунча моҳиятини
очиб берувчи характерда бўлиши керак. Назарий масалалар машқларини ечиш давомида
амалий аҳамият кашф этади, бу билан машқлар назария билан амалиѐтни ўзаро боғловчи
ҳалқа вазифасини бажаради. Машқлардан фойдаланиш ўқувчиларда дунѐқарашини
шакллантиришга хизмат қилиб, уларга тушунчалар реал ҳаѐтдан,
амалий фаолиятдан
олинганлигига ишончини мустаҳкамлайди. Машқларни ечиш жараѐнида ўқувчилар
тасаввурини кенгайтирувчи фактлар билан танишадилар. Бу билан уларнинг фарқлаш
доираси кенгаяди, ҳамда машғулот билан ҳаëт ўртасида узвий алоқа ўрнатилади.
Машқларни ечиш ўқувчиларнинг ақлий ривожланишига катта таъсир кўрсатиб, уларда