“PEDAGOGS”   international research journal ISSN




Download 5,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/194
Sana17.12.2023
Hajmi5,34 Mb.
#121843
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   194
Bog'liq
98-71-PB

“PEDAGOGS” 
 international research journal ISSN: 
2181-4027
_SJIF: 
4.995
 
www.pedagoglar.uz
 
Volume-26, Issue-2, January - 2023
 
70 
маблағлардан тўғри фойдаланишни ўргатилса нафақат иқтисодий балки кўплаб 
ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал этилган бўларди. 
Бироқ, вилоятнинг барча туманларида хам томорқа ерларидан унумли 
фойдаланяпти деб айтиб бўлмайди. Вилоятдаги 60 га яқин ахоли пунктларидаги 
томорқаларидан фойдаланиш холатини ўрганиш натижасида 68% томорқалар 
бахорги экин экишга тайёр эмаслигини кўрсатди. Шунингдек, Тўрақўрғон, 
Косонсой, Учқўрғон, Чортоқ, Янгиқўрғон туманларида аҳоли хонадонларида 
иссиқхоналар жуда камлиги маълум бўлди. Янгиқўрғон, Тўрақўрғон, Косонсой, 
Учқўрғон, Чортоқ туманларида томорқаларига мевали дарахт ва ток 
экилмаганлиги аниқланди[3]. 
Хулоса. Умуман олганда, томорқа хўжаликларини ривожлантириш аҳолини 
иш билан бандлигини ва қўшимча даромад топиш имкониятларини кенгайтириш 
билан бирга кишиларни, хусусан ёшларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялашда 
ҳам муҳим аҳамият касб этади. Булар қуйидагиларда намоён бўлади. 
Биринчидан, томорқа хўжаликлари оила аъзоларининг иш билан 
бандлигини таъминлайди ва уларда меҳнат ҳамда тадбиркорлик кўникмаларини 
шакллантиради. Шунингдек, оилани қўшимча даромад топиш имкониятини 
кенгайтиради. 
Иккинчидан, оиладаги ёшлар фойдали меҳнат билан шуғулланадилар ва 
рўзғор кўмакчисига айланадилар. Бу орқали ёшларда томорқа хўжалигини 
юритиш хақида етарли даражада малака ва кўникмалар шаклланиб боради. 
Учинчидан, ёшлар онгида “пул қадри” деган тушунча пайдо бўлган сари, 
улар ўз вақтларини бекорчи нарсаларга, жумладан кўча-куйларда бекор юришга, 
интернет клублари ёки бошқа кўнгилочар ўйинларга сарфламайдилар. Чунки, 
улар меҳнат қилиб топган пулни тежаб-тергаб тўғри ишлатадилар. 
Тўртинчидан, томорқа хўжаликларини ривожлантириш орқали бугунги 
кунда долзарб муаммолардан бирига айланаётган “европача ҳаёт”га берилиш,
турли оқимларга қўшилиб кетиш каби салбий холатларнинг олдини олинади. 
Натижада, ёшларнинг миллий менталитетимизга ёт турли таҳдидлардан ҳимоя 
қилиш, ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, меҳнатсеварлик каби 
миллатимизга хос руҳда тарбияланади. Бу эса, турли даражада руй бериши 
мумкун бўлган жиноятларни олдини олиш имкониятини беради. 
Бешинчидан, ҳукуматимиз томонидан фуқароларга берилаётган имтиёзли 
кредитлардан фойдаланиб, ўз тадбиркорликларини бошлаётганликлари туфайли 
аҳолини иш билан бандлиги ортмоқда. Бу эса хориж мамлакатларига ноқонуний 
иш излаб кетувчилар сонини камайтиришга ижобий таъсир этади.
Олтинчидан, томорқа хўжаликларида етиштирилган маҳсулотлар аҳолини 
озиқ-овқат махсулотларига бўлган эхтиёжларини қондиришга хизмат қилади. 



Download 5,34 Mb.
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   194




Download 5,34 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“PEDAGOGS”   international research journal ISSN

Download 5,34 Mb.
Pdf ko'rish