“PEDAGOGS”   international research journal ISSN




Download 5,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/194
Sana17.12.2023
Hajmi5,34 Mb.
#121843
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   194
Bog'liq
98-71-PB

“PEDAGOGS” 
 international research journal ISSN: 
2181-4027
_SJIF: 
4.995
 
www.pedagoglar.uz
 
Volume-26, Issue-2, January - 2023
 
71 
Шунингдек, мазкур маҳсулотлар мамлакатимиз бозорларини тўкинлигини ва 
нарх-навонинг барқарорлигини таъминлайди. Бу эса, истеъмолчилар учун 
танлаш имкониятини кенгайтиради. Бу жиҳатидан томорқа эгалари ўртасида 
соғлом рақобат муҳитини юзага келтирилиб, янада сифатли, арзон ва кўплаб 
турдаги махсулотларни етиштришга хизмат қилади. 
Еттинчидан, ўзбекона одатларимизга кўра томорқада етиштирилган 
ҳосилини аввалини ёши улуғ қарияларга, қўни-қўшниларга, кам таъминланган 
оилаларга, якка-ёлғизларга тарқатилади. Бу эса, кишилар ўртасида меҳр-
мурувватни, инсонпарварлик туйғуларни кучайишига олиб келади. 
Юқоридаги фикрларга асосланиб айтиш мумкинки, аҳоли даромадларини 
кўпайишида ва шу асосида уларнинг турмуш фаравонлигини юксалишида 
томорқа хўжаликларининг аҳамияти ортиб бормоқда. Бу эса, томорқа 
хўжаликларини янада ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни узлуксиз 
кўпайтириб бориш учун етарли имконият ва шарт-шароит яратишни тақозо 
этади. 
Фикримизча, бунинг учун қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга 
мувофиқдир: 
1.Ҳукумат томонидан томорқа хўжаликларини ривожлантириш борасида 
қабул қилинган меъёрий, хуқуқий қонунларни жойларда ижросини 
таъминлашни ҳокимликлар томонидан қатъий назорат қилиб бориш. 
2.Томорқа хўжаликларида етиштирилган махсулотларни сотиш учун шарт-
шароитлар яратиш, керак бўлса уларнинг махсулотларини сотиб олувчи савдо 
шахобчаларини ташкил этиш. 
3. Томорқа хўжаликларида етиштирилган махсулотларни қайта ишлайдиган 
кичик саноат корхоналирини махсулотни сақлайдиган омборхоналар ва 
совутгичларни ташкил этиш. 
4.Томорқаларда парваришланадиган ўсимликларни зараркунандалардан, 
турли касалликлардан ҳимоя қиладиган кимёвий воситалар сотиладиган 
дўконлар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларни мунтазам ишлашини таъминлаш. 
Шунингдек, томорқа соҳибларига сара уруғлар ва серҳосил кўчат навларини 
сотадиган ҳамда етказиб берадиган шахобчалар фаолиятини йўлга қўйиш. 
5. Аҳоли хонадонларида боқиладиган чорва моллари учун шрот ва шелуха 
махсулотларини сотишга ихтисослаштирилган шахобчалар фаолиятини 
кенгайтириш ва наслчиликни яхшилаб бориш. 
Фикримиз якунида шуни таъкидлаш керакки, томорқа хўжаликларини янада 
ривожлантириш ва бунинг учун тегишли имкониятларни яратиб бериш орқали 
меҳнат қилган кишининг оила иқтисодиёти бақувват, рўзғори бут, дастурхони 
баракали бўлишига ва мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсишга ҳамда 
аҳолининг ҳаёт даражаси сифатини янада юксалтиришга эришилади. 



Download 5,34 Mb.
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   194




Download 5,34 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“PEDAGOGS”   international research journal ISSN

Download 5,34 Mb.
Pdf ko'rish