“PEDAGOGS”   international research journal ISSN




Download 5,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/194
Sana17.12.2023
Hajmi5,34 Mb.
#121843
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   194
Bog'liq
98-71-PB

“PEDAGOGS” 
 international research journal ISSN: 
2181-4027
_SJIF: 
4.995
 
www.pedagoglar.uz
 
Volume-26, Issue-2, January - 2023
 
79 
Х. Ортега-и- Гассет метафорага тафаккурнинг, илмий билишнинг зарурий ва 
муҳим қуроли дея баҳо беради.
3
. Анъанавий тушунишда “метафора” термини 
остида бир сўзнинг бошқаси билан алмаштирилиши назарда тутилган бўлса, 
бугун аксарият тадқиқотчилар метафора том маънода фундементал билиш 
фаолиятининг намоён бўлиши эканлигини эътироф этмоқдалар. Н.Маҳмудов 
метафориклик тилнинг доимий хусусияти эканлиги ҳақидаги қарашларни таҳлил 
қилиб, турли объектларнинг хусусиятлари, белгилари ёки муносабатлари 
ўхшашликка асосланиши ва ана шу ўхшашликка кўра бир объект ҳақидаги 
маълумот иккинчи объектга кўчиришдаги когнитив жараён метафора 
ҳодисасининг моҳиятини ташкил этишини таъкидлайди. Шунингдек, метафора 
инсон когнитив фаолиятининг,идрок қувватининг энг қудратли қуролларидан 
бири сифатида ақлий ва лисоний жараёнларни ҳаракатга келтирувчи куч 
эканлигини алоҳида эътироф этади.
4
Метафора номинация жараёнида муҳим 
ўрин тутади. Метафорик номинация ифодаланаётган реалияни бунгача номланиб 
бўлган реалиянинг шакл, ранг, ҳажм ва ҳ.з.га ўхшатиш асосида ҳосил бўлади. 
Предметни билиш жараёни номинация билан боғлиқ бўлиб, белгининг юзага 
чиқиши билан кечади. Зеро, белги – маънони шакллантиради, маъно эса 
антропоцентрик характерлидир.
5
Маълумки, терминологик тизмлар фан тилининг асосини ташкил этади. 
Ўзбек тилшунослигида терминология соҳасидаги муаммолар О.Усмонов, 
С.Акобиров, С.Усмонов, Р. Донёров, Қ. Зокиров, Э. Назиров, Н. Маматов, Н. 
Қосимов, Ҳ.Жамолхонов, А. Мадвалиев ва бошқа кўплаб тилшунос олимлар 
томонидан тадқиқ этилган. Бадиий матнда терминлар шоир ёки ёзувчилар 
томонидан қўлланилиб, интертекстуалликни ҳосил қила олиши ва прагматик 
мақсадни рўёбга чиқариши мумкин. Бу эса, ўз навбатида, ёзувчидан катта 
маҳорат талаб этади. Шунингдек, бадиий матн яратишда ижодкор ўз бадиий 
ниятига мос ҳолда тилнинг барча имкониятларидан кенг фойдаланади. 
Шубҳасиз, терминлар ҳам бундан мустасно эмас. Терминларнинг бадиий матнда 
поэтик актуаллашиш имкониятлари шу кунгача адабиётимизнинг етук сўз 
усталари саналган Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Мирмуҳсин, Эркин Аъзам
Тоҳир Малик каби забардаст ўзбек ёзувчиларининг асарлари мисолида 
ўрганилган.
Бадиий матнда терминлар ижодкорнинг бадиий тафаккури билан боғлиқ 
ҳолда метафора, ўхшатиш вазифасида қўлланилиб, лингвопоэтик мақсадни 
3
Ортега –и – Гассет Х. Две великие метафоры. //Теория метафори.-М.: Прогресс,1990.-С.68-81. 
4
Маҳмудов Н.Одилов Ё. Сўз маъно тараққиётида зиддият. Т.: Академнашр,2014,7-9-бетлар 
5
Махмараимова Ш. Ўзбек тилида метафоранинг номинатив функцияси.// ЎТА, 2019, № 3.Б.107 

Рахимова З. Бадиий матнда терминларнинг ўхшатиш сифатида қўлланиши.
//
YIFFMJ 2022, № 1



Download 5,34 Mb.
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   194




Download 5,34 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“PEDAGOGS”   international research journal ISSN

Download 5,34 Mb.
Pdf ko'rish