|
“PEDAGOGS”
international research journal ISSNBog'liq 98-71-PB“PEDAGOGS”
international research journal ISSN:
2181-4027
_SJIF:
4.995
www.pedagoglar.uz
Volume-26, Issue-2, January - 2023
80
амалга оширишда муҳим ролъ ўйнайди. Бошқача қилиб айтганда, ҳеч қандай
термин алоҳида олинганда, лингвопоэтик қимматга эга эмас, у бу қимматни
фақат матн ичида, бошқа сўзлар билан боғлангандагина ўзида намоён эта олади.
Биз ҳам мазкур мақоламизда ёзувчи Тоҳир Малик қаламига мансуб “Саодат
саройининг калити” асарида кўчма маънода қўлланган терминларнинг услубий
хусусиятларини таҳлил қилишга ҳаракат қилдик.
Ўзбек халқининг ардоқли ва маҳоратли ёзувчи Т. Малик ҳам ўз асарларида
терминлардан жуда ўринли фойдаланганки, натижада терминлар асосий матн
мазмуни ва лисоний қурилиши билан уйғунлашиб, ёзувчининг кўзда тутган
ғоясининг рўёби учун гўзал бир тарзда , инсон ахлоқий мезонлари билан боғлиқ
жиҳатларни тасвирлашда оригинал тасвир воситасига айланган десак, муболаға
қилмаган бўламиз.
6
Масалан, асардан олинган қуйидаги матн парчасида кўчма маънода
қўлланган терминларга эътибор қаратсак: “Гап ташиш” ва” чақимчилик” орасида
тафовут бўлгани билан аслида иккала иллатнинг илдизи бир.Таъбир жоиз бўлса,
бу боғбоннинг олча ниҳолига гилос пайванд қилганига ўхшайди. Афсус
шундаки, бу иллат дарахти ҳар бир оилада мавжуд, фақат баъзилар унинг шох
отиб, мўл мева беришига йўл қўймаслик чораларини кўрадилар, баъзилар эса ҳар
куни суғориб, озуқа бериб қувватлантирадилар. (“Саодат саройининг калити”,
403-404-б.)
Юқорида асардан келтирилган парчада терминлар образли тарзда
қўлланиб, том маънодаги яхлит матний метафорани ҳосил қилган. Эътибор
берилса, Т.Малик ижодининг туб моҳиятида жамиятдаги ижтимоий меъёрлар,
инсон тарбияси ва унинг маънавий камолоти масалалари марказий ўринда
туради. Матнда инсон маънавий тарбиясидаги салбий жиҳат ва энг ёмон иллат
ҳисобланган “гап ташиш” ва ”чақимчилик” ҳақидаги ўз қарашларини
терминларни кўчма маънода қўллаш орқали гўзал ва бетакрор бадиий тасвир
яратишга эришган.
Хусусан, матнда қўлланган боғбон, ниҳол, шох, олча, гилос, пайвандлаш,
дарахт, илдиз, мева, суғормоқ, озуқа бермоқ каби бир уяга мансуб атамалар шу
даражада ўз ўрнида, усталик билан қўлланилганки, ёзувчининг масала
моҳиятини очиш ҳамда уни бадиий жиҳатдан тасвирлашда мос ва хос сўз танлаш
ва қўллаш маҳоратига тан бермасликнинг иложи йўқ. Бундай оригинал кўчма
маънони камдан кам ҳолатларда учратиш мумкин. Ёзувчи ўта таъсирчан,
образли, метафорик - ўхшатиш воситаси сифатида мазкур терминлардан
оригинал, ибратли бадиий тасвир намунасини яратган.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, терминлар ҳам бадиий матнда
ўз маъносида эмас, балки кўчма маънода қўлланилиб метафора, ўхшатиш,
эпитет, жонлантириш каби бадиий тасвир воситалари вазифасини бажаради. Бу
|
| |