295
Г.К. Сельефко нинг фикрига кўра оқилона тузилган компьютерли ўқитиш
дастурлари ахборотни талаба томонидан ўзлаштирилишининг психологик ва
педагогик
қоидаларини
эътиборга
олинган
тақдирда
ўқитишни
индивидуаллаштириш ва дифференциялаштиришга, талабаларнинг қизиқишлари
ва ўқишдаги мустақил фаолиятини рағбатлантиришга имкон беради [1].
Э.А. Кашина ўзининг илмий ишида шундай дейди – “Талабаларнинг
кўникмаларига қўйиладиган талаблар ўзгарди, чунки рақамлашган дунёда нафақат
ўқиш, ёзиш ва ҳисоблаш, балки маълумотлар ресурсларини тартибга солиш,
самарали ҳамкорлик қилиш, маълумотларни тўплаш, баҳолаш ва ундан фойдаланиш
ҳам йирик кўламда ривожланмоқда” [2].
Бугунги кунда маълумотлар базасини ташкил этувчи дастурлаш технологилари
талайгина. Бунга мисол сифатида MySQL, Access, Microsoft SQL Server, Postgre SQL ва
бошқаларни келтириб ўтиш мумкин. Олий таълим муассаларида маълумотлар
базасини ўқитишда бир қанча таълим технологияларидан фойдаланиб дарс
машғулотларини мазмунли олиб бориш ишлари ҳали жадал равишда амалга
оширилмоқда[3,4,5].
MySQL – бу кенг қамровли хусусиятларга эга юқори тезликдаги маълумотларни
қайта ишлаш ва маълумотлар самарадорлигини ошириш воситасидир. Ёрдамчи
асбоблар панели маълумотлар базасининг хавфсизлигини ва кенгайтирилишини
ошириш учун мўлжалланган.
Яна бир маълумотлар базалари билан ишловчи дастур Microsoft Office - Access
дастури пакетидан ҳам фойдаланиш мумкин. Кўп манбаларда дастур Microsoft Access
деб юритилади. Дастурнинг мақсади кичик ва катта лойиҳалар, йирик
корхоналарнинг маълумотлар базаларини яратиш ва улар билан ишлашдир. Унинг
ёрдами билан маълумотларни бошқариш, таҳрирлаш ва сақлаш ишлари амалга
оширилади.
Microsoft SQL Server - бу Microsoft корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган
реляцион маълумотлар базасини бошқариш тизими (РМББТ) дир. Амалдаги асосий
сўровлар тили Transact-SQL бўлиб, Microsoft ва Sybase томонидан биргаликда
яратилган. Ҳажми жиҳатдан шахсий маълумотлардан тортиб йирик корпоратив
миқёсдаги маълумотлар базалари билан ишлаш учун фойдаланилади. Одатда жахон
бозорида бошқа МББТ лар билан рақобатлаша олади.
Postgre SQL очиқ манбали МББТ нинг ечими сифатида кучайтирилган индекслаш
ва конфигурация имкониятлари туфайли ҳам ҳозирда барчанинг эътиборни
тортмоқда. Агар кундалик бизнес фаолиятимизда маълумотларни импорт ёки
экспорт қилиш керак бўлиб қолса, Postgre SQL бу каби муҳитларда идеал
ҳисобланади.
Oracle маълумотлар базаси - Oracle корпорациясининг реляцион маълумотлар
базасини бошқариш тизими (РМББТ) ҳисобланади. У OracleDB ёки оддийгина Oracle
деб ҳам аталади. Дастур, 1977 йилда Lawrence Ellison ва бошқа муҳандислар
томонидан яратилган. Бу маълумотларни сақлаш, тартибга солиш ва керакли вақтда
чақириб олиш учун АТ бозоридаги энг машҳур реляцион маълумотлар базаси
турларидан биридир.
Improvado - бу маълумотлар базаси ва ETL функцияларини бир тизим остида ўз
ичига олган инқилобий МББТ дастуридир. Платформа ўзига марказлаштирилган
300 дан ортиқ маълумотлар манбаларини жамлаган.