|
Qoraqalpog’iston qishloq xo’jaligi va agrotexologiyalari instituti
|
bet | 3/3 | Sana | 22.05.2024 | Hajmi | 66,53 Kb. | | #249469 |
Bog'liq Qand lavlagiКечки картошка пайкали
Ер етилгач, ўғитланади, кейин ағдармасдан чуқур қилиб, сифатли ҳайдалади, чизель ва бороналанади. Бу ишлар тупроқдан нам қочмаслиги учун ёзги муддатда кечки вақтларда ўтказилади. Ер обдон тайёр бўлгач,
эртапишар картошка етиштиришда баён этилган тартибда 6-8 м узунликда катта жўякли пушта (гура)лар кетмон ёрдамида олинади. Пушталарга енгил меъёрда сув қўйилади. Суғорилган жўякли пушталарга кириш мумкин бўлиши билан 2-3 кун ўтгач, улар 2 ёнига қатор ораси кенглиги 50-60 см қилиниб, сув қолдирган изга 8-10 см чуқурликда нишлаб турган уруғлик туганаклар экилади. Экиш тугаллангач, дарҳол суғорилади ва 10-14 кун ўтгач, кўчатлар пайдо бўлади. Қолган парваришлаш ишлари эртачи картошкадагидек амалга оширилади.
Кечки картошка ҳосилини йиғиш. Ҳосил палак сарғайиб, пастки барглари қуригач, туганак пўсти қалинлашиб, столонлардан осонгина узиладиган бўлгач, октябрь охири ноябрь ойининг бошларида йиғиб олинади.
Картошка ковлангандан кейин даланинг ўзида бир неча соат давомида қуритилади ва майда-йириклигига қараб сараланади. Бунда вазни 25-30 г дан юқори бўлган йирик ва ўртача туганаклар товар маҳсулот сифатида ажратилади, майда ва шикастланган туганаклар чиқитга чиқарилади.
КАРТОШКАНИ САҚЛАШ УСУЛЛАРИ ВА ШАРОИТЛАРИ
Етиштирилган картошка ҳосилининг нобудгарчилигини кескин камайтириш учун далалар ҳосилни йиғишга тайёрланиши, механик шикастланишга йўл қўйилмаслиги, сақлаш режимига қатъий риоя қилиш лозим. Айниқса, хўраки ва уруғлик картошкани сақлашга катта аҳамият
бериш талаб қил инади.Картошкани сақлаш даврида пайдо бўладиган
йўқотишлар:
- сув буғланиши туфайли;
- туганаклар нафас олиши билан боғлиқ;
- куртаклар кўкариши сабабли;
- касаллик-зараркунандалар зарарлаши туфайли;
- туганак биокимёвий таркибининг ўзгариши билан боғлиқ бўлади.
Картошка сақланаётган вақтда унинг туганакларида ҳар хил биокимёвий жараёнлар: крахмалнинг шакарга айланиши ва шакарнинг крахмалга айланиши, нафас олиши, сув буғланиши ва ҳоказолар рўй беради.
Сақланаётган картошканинг нафас олиши қишга бориб секинлашади ва баҳорда, яъни кўзчалари уна бошлаган пайтда яна кучаяди. Қишда ва айниқса, баҳорда туганакнинг шикастланган қисмида пўкак ҳосил қилиш хусусияти камаяди.
Туганакнинг нафас олиши, сувни буғлатишда ва унда рўй берадиган бошқа биологик жараёнларга ҳарорат, ҳаво намлиги катта таъсир кўрсатади. Ҳароратнинг ошиши билан нафас олиш ва сувни буғлантириш жараёни кучаяди ҳамда туганакнинг вазни кўп миқдорда йўқолади. Шикастланган туганакларда пўкак тўқима ҳосил бўлиш жараёни ҳарорат юқори (20 0С атрофида), яраланган тўқималар орасига ҳаво бемалол кириб турадиган ва ҳавонинг нисбий намлиги юқори – 90-95% бўлган шароитда айниқса, жадал кечади. Шунинг учун ковлаб олинган картошка дастлабки 10-15 кун давомида юқори ҳарорат ва намликда сақланиши керак. Бу «даволаш даври» деб юритилади. Шу даврдан кейин ҳарорат аста-секин пасайтирилиб, 2-3 0С гача келтирилади.
Узоқ муддатга сақланиши учун хўраки ва уруғлик картошка қуруқ соғлом, тоза ҳамда механик шикастланишлардан ҳоли бўлиши лозим. Йиғиштиришда шикастланган (кесилган ва эзилган) туганакларда нафас олиш ҳамда сўлиш жараёнининг активлашиши оқибатида кўп қуруқ модда йўқолади ва чиритувчи микроорганизмлар кириб, уларни нобуд қилади.
Демак, йиғиштириш чоғида асосий эътибор ковловчи механизмлар воситасида картошкани иложи борича механик шикастланишдан сақлашга қаратилмоғи лозим.
Бунинг учун ҳар бир хўжалик шароитида энг аввало ковлаш ҳосили пишган нав, далалардан бошланиши, унда тупроқ намлиги 14-16% бўлиши лозим. Картошка ҳосилини йиғиш олди ўтказиладиган асосий агротехнологик жараёнлардан бўлиб, ковлашолди палакни ўриб ташлаш ёки десикация ҳисобланади. Бунинг натижасида туганак ва тупроқ етилиши тезлашади, соғлом уруғлик олинади ва картошка ковловчи агрегатлар иш унуми ва сифати ошиб, ҳосил кам шикастланади.
Сараланган ва сақлашга мўлжалланган картошка партиясида тупроқ, тош, шағал ва ўсимлик қолдиқлари йирик ва ўрта вазнли туганакларда 1% дан, майда вазнлилар учун 5% дан ошмаслиги, умумий механик шикастланган туганаклар салмоғи ҳам 5% дан юқори бўлмаслиги шарт.
Картошка сақлаш учун асосан доимий ва вақтинчалик омборхоналардан, қисман уюм ва ўралардан фойдаланилади.
Энг қулай ва самарали усул омборхоналардан фойдаланишдир. Чунки унда ҳарорат ва намликни бошқариш мумкин. Истиқболли ва кенг тарқалган усул бўлиб, жаҳон картошкачилигида махсус совутгичли омборхоналарда контейнерларда сақлаш ҳисобланади.
Контейнерларда сақлаш ташиш, ортиш-тушириш чоғида бўладиган 12-15% шикастланишга чек қўяди ва яхши сақланиш учун шароит туғдиради.
Узоқ сақлашга мўлжалланган картошка учта даврни ўтайди:
Биринчи: даволаш даври;
Иккинчи: совутиш даври;
Учинчи: қишлаш даври.
Даволаш даври картошка ковлаб олингандан бошланиб, бунда туганакда етилиш ва шикастланган жойлар битиши билан боғлиқ мураккаб ўзгаришлар кечади. Туганакнинг шикастланиб кесилган ва эзилган жойларида суберин, перидерма ҳосил бўлиб, пўсти қалинлашади, крахмал миқдори ошиб, қанд миқдори камаяди. Ҳатто касаллик чақирувчиларига қарши заҳарли моддалар (соланин, чаконин, кофеин кислота, скополетин каби) ҳосил бўлади. Даволаш даври экин навининг хусусиятларига қараб 10-15 кун давом этиб, бу даврда ҳарорат 15-20 0С, ҳаво нисбий намлиги 85-95% бўлиши лозим.
Совутиш даврида туганакдаги физиологик-биокимёвий жараёнлар энг сусайган бўлиб, у 20-40 кун давом этади. Бу даврда ҳаво намлиги 90-95% бўлиб, ҳарорат 14-18 0С даражадан ҳар суткасига 1,5-2 0С даража совутилиб борилади. Шундан сўнг картошканинг асосий сақлаш – қишлаш
даври бошланади. Бу даврда ҳарорат тезпишар навлар учун 1,5-2 0С, ўртапишар навлар учун 2-4 0С, кечпишар навлар учун 4-5 0С, ҳаво намлиги эса 85-95% бўлиши лозим. Ҳаводаги газ миқдори ва таркиби ҳам туганакнинг сақланишига сезиларли таъсир кўрсатади. Картошка сақланиши учун энг қулай шароит ҳавода кислород 16-18%, карбонат ангидрид гази 2-3% бўлганда яратилади. Актив равишда шамоллатиб туриш, ҳарорат ва газ миқдорини ҳаво ва туганаклар оралиғида тавсия этилган даражада ушлаб туриш имконини беради.
Картошканинг сақланувчанлиги сақлаш усулидан ташқари, у етиштирилган шароитга ва ўстириш агротехникасига ҳам боғлиқ. Юқори нормада бир томонлама ўғитлаш, айтайлик фақат азотли ўғитлар бериш,
суғориш тартиби ва режимини бузиш, кўп дозада десикант, пестицидлар қўллаш кабилар картошка сақланувчанлигига салбий таъсир этади.
Картошка йиғиш олдидан қуёшли кунда 30-40 минут туриши, натижада анча қуриб, тупроқ ёпишмайди. Бундан ташқари, уларнинг механик шикастланганларини дарҳол ажратиш мумкин бўлади.
Саралаб олинган бутун ва соғлом туганакларни оддий омборхона ёки ўраларда ҳам сақлаш мумкин. Оддий омборхона (шийпон)ларда картошка сақланганда эшик-деразалар маҳкам беркитилишини, зарурат бўлганда иситиш чоралари кўрилиб, совуқдан асраш йўллари кўрилиши лозим.
Ўзбекистон шароитида кўпчилик ҳолларда картошка ўраларда сақланади. Ўралар ковланаётган жой ер ости суви чуқур, ариқлардан узоқ, сув тўпланмайдиган бир томонга кам нишаб бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ўраларнинг кенглиги 0,6-0,8 м, чуқурлиги 0,7-0,9 м, узунлиги 2,5-4 метр қилиб олинади. Ўраларга картошка жойлашдан олдин обдон ичи шиша, тош, ўсимлик қолдиқ ва томирларидан тозаланади. Ўра устидаги тупроқ қалинлиги нам ва совуқ ўтмаслиги учун 25-40 см гача ёпилади ва ёмғир сувлари оқиб кетиши учун йўл-эгатчалар қилиб қўйилади. Эрта
баҳорда экишга 20-30 кун қолганда ўралардан картошка очиб олинади ва экиш олди тайёрланади. Энг аввало сақланган картошкалар 3 гуруҳга –
майда (30-50 грамм), ўрта (50-100 грамм) ва йирик
Майда ва йирик гуруҳдаги туганаклар кесилиб, бўлакларга бўлинади ва эртапишар муддатда экилгани мақсадга мувофиқдир. Ўрта гуруҳ туганаклари ёзгача сақланиб, бутун ҳолатда кесилмасдан кечки картошка олиш учун уруғлик сифатида фойдаланилади.
Картошка сақланаётганда, кўпинча замбуруғ, бактериал ва функционал касалликлар билан зарарланади. Улардан қуйидагилар энг кўп тарқалади:
- фузариоз касаллиги, қуруқ чириш:
- ҳўл бактериал чириш касаллиги, бу касалликка
чалинган туганаклар кўплаб суюқлик ва қўланса ҳид чиқаради;
- қора сон касаллиги, бунда юқори ҳарорат таъсирида ва ҳаво алмашинишининг етишмаслиги натижасида туганакнинг ички тўқимаси нобуд бўлади:
- туганак этининг қорайиши картошкани ковлаш ва ташиш вақтидаги шикастланиш таъсирида баъзи аминокислоталарнинг оксидланиши натижасида юз беради, бу хил қорайиш картошканинг таъмини бузади ва
экилганда унинг ҳосилини 15-20% гача пасайтиради.
Картошка ҳаддан ташқари сернам ва ҳаво етишмаган шароитда (траншеяларда) сақланганда, баъзан туганаклар пўстидаги тўр кенгайиб, сиртида майда оч доғчалар ҳосил бўлиши кузатилади. Омборларда сақланаётган картошка парвариши бино ичидаги ҳароратни нормал ҳолда сақлаб туриш, туганакларни вақти-вақти билан қараб туриш, чириганларини ажратиб олиш ва ўсимталарини юлиб ташлашдан иборат бўлади. Омборлардаги қулай ҳарорат хонани сунъий совутиш йўли билан яратилади, бу туганакларнинг нобуд бўлишини
|
| |