• QISHLOQ XO‘JALIGI MAHSULOTLARINI QAYTA ISHLASH VA SAQLASH” FANIDAN Mavzu: Qand lavlagini qayta ishlash texnologik jarayonlashtirish ta’rifi.
  • Qoraqalpog’iston qishloq xo’jaligi va agrotexologiyalari instituti




    Download 66,53 Kb.
    bet1/3
    Sana22.05.2024
    Hajmi66,53 Kb.
    #249469
      1   2   3
    Bog'liq
    Qand lavlagi



    QORAQALPOG’ISTON QISHLOQ XO’JALIGI VA AGROTEXOLOGIYALARI INSTITUTI
    Кишлок хужалиги махсулотларини кайта ишлаш ва саклаш
    Sirtqi bo`lim 5-V Agronomiya guruh talabasi
    Muyaddinov Najimaddin Mammatrasulovichning
    QISHLOQ XO‘JALIGI MAHSULOTLARINI QAYTA ISHLASH VA SAQLASH” FANIDAN



    Mavzu: Qand lavlagini qayta ishlash texnologik jarayonlashtirish ta’rifi.

    Bajardi: SH.Fayzullayev
    Qabul qildi: N.Muyaddinov


    NUKUS-2023 Y

    Reja.

    1. Qand lavlagini qayta ishlash texnologik jarayonlashtirish.


    2. Ildizli ekinlarni maydalash
    3. Qishloq xo‘jaligi mahsulotlariga tovar ishlov berishda qo‘llaniladigan idishlar

    Нав танлаш. Эртаги картошкадан барқарор юқори ва сифатли ҳосил олиш энг аввало ўсиш даври 75-90 кун бўлган, туганак шаклланиши жадал борадиган тезпишар ва ўртатезпишар навлар; Сантэ, Кондор, Бинелла, Каратоп, Аринда, Аризона, Савиола, Баҳро-30, Гала, Невский, Қувонч-16/56 м, Ред Скарлет, Силвана, Эволюшн, Боғизоғон, Альвара, Алмера, Аладин, Воларе, Романо, Марфона, Мемфис, Космос, Роко, Яроқли-2010 кабилар экилгандагина олинади. Бу навлар ўсиш даврининг 60-70-кунлари ҳар гектардан 18-20 тоннадан ошириб ҳосил олишни таъминлайди. Ўсиш даври 90 кун ва ундан зиёд ўртапишар навлар эртаги картошка етиштиришга ярамайди. Чунки уларда ҳосил тугиш ёзнинг жазирама иссиқ


    кунларига тўғри келиб қолади.
    Ер танлаш, тайёрлаш ва ўғитлаш. Эртапишар картошка учун полиз, пиёз, карам, кечки бодринг, сабзи ва дуккакли- дон экинларидан бўшаган ерлар энг яхши бўлиб, юқори ҳосил беради. Лекин, эртапишар картошкани, тамаки, помидор, бақлажон, қалампир каби итузумдошлар оиласига мансуб экинлардан кейин экиш мутлақо мумкин эмас.
    Биринчи йил бузилган бедапояга ҳам эртапишар картошка экиш тавсия этилмайди. Чунки бу вақтда беда илдизи чириб улгурмайди.Эртапишар картошка енгил қумоқли механик таркибига эга ўтлоқ, ўтлоқ-бўз тупроқларда, дарё ён бағри участкаларида, тоғли ва тоғолди ҳудудларида яхши ўсиб, юқори ҳосил беради.
    Шунинг учун бундай майдонлар эртапишар картошка экиш учун кузда гектарига 20-30 т ярим чириган гўнг, 230-250 кг аммофос ва 160-200 кг калий сульфат ёки калий тузи солиниб, 28-30 см чуқурликда шудгорланади.
    Эрта баҳорда шудгор чизель-культиваторлар ҳамда зиг-заг бороналар ёрдамида ишланади ва мола бостириб, эртапишар картошка экилади. Томорқаларда эртапишар картошка учун ерни ҳайдаш ва экиш олди тайёрлашда минимототехникаларга ўрнатиладиган фрезали-культиваторлардан фойдаланиш Картошка етиштириш самаралидир.
    Чунки у тупроқни юмшатиш, текислаш ва юза зичлашни бирданига амалга оширади. Уруғни экишга тайёрлаш.Эртапишар картошкани барвақт
    етилтиришда уруғлик туганакларни экишга тайёрлашнинг энг муҳим ва мажбурий элементларидан бири, уни катталигига қараб саралаш, 80 граммдан зиёд туганакларни эса кўзчалар сонини ҳисобга олиб, кесиб экиш ҳисобланади.
    Юқори ҳосил олиш кўп жиҳатдан уруғликнинг сифатига боғлиқ. Экиш учун соғлом, экилаётган навга хос шаклга эга бўлган 30 граммдан 80 граммгача катталикдаги туганаклар саралаб олинади. Йирик туганаклар кесилгач, ҳар бир тоннасига чириш ва касалланмаслик учун 100 литр сувга
    уруғ дорилагичлар – 5-6 кг ТМТД порошоги ёки Рослин эритмаси, 4 кг аммофос қўшиб ёки 0,005% ивин, марганец сульфат, бор кислотаси эритмасида ивитиб тайёрлаш яхши натижа бериб, ҳосилдорлик 11-20% га ошиши аниқланган.
    Уруғлик туганаклар экиш олдидан кесилади. Лекин, уларни кузда (ноябрь ойида) кесиб қўйиш ҳам мумкин. Бунда кесилган туганаклар дарҳол 12-15 кун давомида 12-20 0С ҳароратда ҳамда сернам (80%) қоронғи жойда сақланади. Натижада нам йўқолмай, ичига микроорганизмлар киришидан сақлайдиган пробка қават ҳосил қилади.
    Экиш олди уруғлик туганакларни нишлатиш ва экиш. Юқоридаги тартибда уруғлик туганаклар тайёрлангач, экиш олдидан 20-25 кун давомида ёруғ ҳам иссиқ (12-15 даражали) хоналарда 2-3 қатлам қалинликда ёйилиб нишлатилади. Натижада яшил, бақувват 0,5-1,0 сантиметр узунликдаги ўсимталар ҳосил қилади. Уруғликни ана шундай нишлатиб экиш мўл ҳосил олишга қаратилган муҳим тадбир бўлиб, натижада картошка ҳосили 18-25 фоизгача ошиб, 10-12 кун эрта пишиб етилади. Нишлатилган туганаклар ўсимтаси синмаслик учун далаларга қаттиқ идишларга (яшик ва саватларга) солиб юборилади.
    Экиш муддати, усули ва қалинлиги. Аҳолини эртапишар картошка билан барвақт таъминлашнинг омилларидан бири экиш муддати ҳисобланади.
    Тезпишар картошка навлари эртапишар муддатда тупроқ 10 сантиметр қатлам ҳарорати 6-7 даражага кўтарилгач, экилгани маъқул.
    Бу муддат республикамиз текислик ҳудудида жойлашган хўжаликларда 10 февралдан 15 мартгача, тоғолди минтақаларда эса 10-25 мартларга тўғри келади.
    Картошка бундан кеч экилганда қиш ва баҳорда тупроқда тўпланган намдан яхши фойдалана олмайди. Шу туфайли унинг кўклаб кетиши қийинлашади, экин суст ривожланади, туганакларнинг пайдо бўлиши ёзнинг иссиқ палласига чўзилиб кетади. Эртапишар картошка экиш кечиктирилган ҳар бир баҳорнинг куни – ҳосилдорликни бир фоиз камайишига олиб келади.
    Эртапишар картошкадан барвақт ҳосил етиштиришда пушта олиб устига экиш энг истиқболли усул ҳисобланади. Бунинг учун қатор оралари 70 ёки 90 сантиметр қилиниб, 18-25 сантиметр чуқурликда жўяклар кузда ёки эрта баҳорда олинади. Сўнгра пуштага февраль охири март ойининг биринчи ўн кунлигида нишлатилган ёки юқорида таъкидланган ўстирувчи моддалар эритмасида ишланган туганаклар 6-7 сантиметр чуқурликда экилади. Экиш билан дарҳол чириган ва эланган гўнг ёки ёруғлик ўтказувчи полиэтилен плёнкаси ёрдамида мульчалаш иссиқлик ва намлик режимини тартибга солиб, барвақт ва қийғос кўчатлар олишни, ҳосил тўплашни тезлаштиради.
    Қатор ораси 90 сантиметр қилиб кенг қаторлаб экиш, экинни парвариш қилиш, суғориш, бегона ўтларга қарши курашиш кабиларда қатор афзалликларга эга. Эртапишар картошка ҳосилдорлиги кўп жиҳатдан унинг туп қалинлигига ҳам боғлиқ. Шунинг учун ҳар гектар майдонда 57 мингтадан 71 мингтагача кўчат бўлгани ёки 70х20-25 сантиметр тартибда, яъни қатор ораси 70 сантиметр, туганаклар ораси 20-25 сантиметр қилиб экилгани мақсадга мувофиқ. Бунинг учун ҳар гектарга 3,0-3,5 тонна уруғлик туганаклар экилиши, экиладиган туганакларнинг вазни эса 30-80 грамм бўлиши лозим. Экиш нормаси уруғлик туганак вазни ва экиш
    схемасига боғлиқ
    Эртапишар картошкани юқорида қайд этилган муддатда, экиш схемасида ва чуқурликда вазни 30-80 граммлик нишлатилган уруғлик туганакларни экиш учун Беларусь ёки МТЗ-50 тракторига осиб СН-4Б русумли тўрт қаторли картошка ўтқазувчи сажалкадан фойдаланилади.
    Ушбу сажалка ёрдамида трактор юриш тезлигини ўзгартириш билан исталган туп сонини таъминлаш мумкин. Экиш билан биргаликда йиллик азотли ўғит меъёрининг 20 фоизи, фосфорли ўғитларнинг қолган меъёри солинади. Картошка ҳосилини белгилайдиган асосий элементлардан бири – тупдаги поялар сони ҳисобланади. Шунинг учун бир тупдаги поялар сони 3-4 тадан кам бўлмаслиги, ҳар гектарда эса 160-250 минг поя бўлиши мўл эртапишар картошка ҳосилининг гаровидир.
    Экинни парвариш қилиш. Эртапишар картошка одатда 20-25 кундан кейин кўкариб чиқади. Бу вақт ичида экинни бегона ўт босади, баҳорги ёғингарчиликлар туфайли тупроқ зичлашиб, қатқалоқлашади. Натижада энди уна бошлаган уруғлик туганак ётган тупроқнинг ҳаво ва иссиқлик режими ёмонлашади. Бунга йўл қўймаслик учун томорқаларда эланган, чириган гўнг ёки ёғоч қипиғи ва плёнкалар билан мульчаланади, катта майдонларда эса эртаги картошканинг биринчи ва асосий парвариши униб чиққунгача ерни 1-2 марта бороналаш ҳисобланади.
    Картошка пайкали тўрсимон ёки зиг-заг бороналар ёрдамида ишланади. Бу билан тупроқнинг ҳаво ва сув режими яхшиланади, майсанинг қийғос униб чиқиши учун қулай шароит таъминланади, қатқалоқ ва бегона ўсимликлар анча йўқотилади.
    Майсалар униб чиққунча қатор оралари тўрсимон борона осилган культиватор билан 1-2 марта ишлов берилса ҳам, эгатлар юмшатилиб, экин ёппасига ишланади. Тўрсимон борона жуда енгил, унинг тишлари бир-бирига шарнир усулида бириктирилган бўлади. Шу боисдан бороналаётган
    эгатни сира бузмайди, уруғлик ва унабошлаган майсаларни
    Картошка етиштириш шикастламайди, у эгат марзасини 5-7 см чуқурликка юмшатади. Эртапишар картошка экилган ер 10-12 кундан
    кейин бороналанади ва культивация қилинади, кейинчалик бу иш яна 10-12 кундан кейин такрорланиши мумкин. Майсалар тўлиқ кўкариб чиққандан кейин бороналаш тўхтатилиб, қатор оралари биринчи марта 12-14 см чуқурликда, кейинги ишловларда эса 14-16 см чуқурликда культивация қилинади.
    Картошка ҳосил тўплашга тўла киришгунча, ҳар галги суғоришдан ёки ёғингарчиликдан сўнг, культивация қилиб турилади. Чопиқ қилиш. Эртапишар картошкани томорқаларда етиштиришда гербицидлар фойдаланилмаган жойларда экинни бегона ўтлардан тоза ҳолда сақлаш учун чопиқ қилиш зарур тадбир ҳисобланади. Картошкани чопиқ қилишнинг яна аҳамияти шундаки, тупроқ юмшаб, кўпроқ ҳосил тугиш
    учун қулай шароит туғилибгина қолмай, балки туганакларни ёзги иссиқнинг зарарли таъсиридан – яшилланишдан ҳамда картошка куяси билан зарарланишдан сақлайди. Экин ўсиш даврида ҳолатига ва навнинг тезпишарлигига қараб бир- икки марта чопиқ қилинади.
    Озиқлантириш. Эртапишар картошка ўсиш даврида икки марта озиқлантирилади. Биринчи марта (кўкариб чиққанда) биринчи ишлов билан қўлда ёки культиватор- озиқлантиргичлар ёрдамида 200-250 кг аммоний селитраси ёки мочевина ҳамда 100-110 кг аммофос билан озиқлантирилади. Иккинчи озиқлантириш тўла шоналашда 220-350 кг аммоний селитраси ёки мочевина солиш билан ўтказилади.
    Эртапишар картошкани парвариш қилишда, қатор орасини ишлашда, уларни озиқлантиришда махсус минитехника ва қуроллардан – культиватор- озиқлантиргичлардан фойдаланилади.
    Суғориш. Эртапишар картошка экилгандан униб чиқишгача ёғингарчиликлар туфайли намлик етарли бўлгани учун суғоришни талаб этмайди. Униб чиққандан гуллашгача 1-2 марта суғорилади. Гуллашдан пишишгача эса 4-6 марта суғорилади. Суғориш орасидаги давр дастлабки суғориш вақтларида, кун салқин бўлгани учун ҳар 8-10, кейинчалик эса 6-7 кунда намиқтириб суғориб турилади.
    Эртапишар картошкани қўллаб келинаётган 1-1-5 суғориш схемасига нисбатан 1-2-6 схемада суғориш ҳосилдорликни 24-27 фоизга оширади.
    Картошка пайкалларидаги ўсимликларни сув билан бир хил (текис) таъминлаш кўп жиҳатдан суғориш эгатларининг узунлиги ва чуқурлигига ҳамда улардаги сув оқимининг тезлигига боғлиқ. Тажрибаларимизнинг кўрсатишича, даланинг нишаблигига қараб, суғориш эгатларининг узунлиги 90-120 м қилиб ўқариқлар олиниши лозим. Эгатлар чуқурлиги эса 15-18 сантиметр, улардаги сув оқими эса 0,10-0,15 литр секунддан ошмаслиги лозим. Охирги суғориш ҳосилни йиғиштиришга 5-7 кун қолганда тўхтатилади
    Томорқаларда эртапишар картошкани одатда катта жўяк-ли пушта (гура)ларда ҳам етиштирадилар. Бунинг учун томорқа ери кузда гектарига 30-40 тонна меъёрда гўнг, таъсир этувчи модда ҳисобида 150-180 кг фосфор, 90-100 кг калий солиниб, 28-30 см чуқурликда сифатли шудгор қилинади.
    Кеч кузда ёки эрта баҳорда ер етилиши билан чизель, бороналанади ёки қўлда экишга тайёрланади. Сўнгра қатор ораси 90-100 см қилиниб, 50-60 см баландликда, 6-8 м узунликдаги катта жўякли пушта (гура) олинади.
    Пушталарнинг икки томони (ёни)га орасини 50-60 см қилиб, нишлатилган уруғлик туганаклар ҳар 15-20 см оралиқда 6-7 см чуқурликда экилади. Уруғлик туганакларни экиш билан бирга ёғингарчиликлар туфайли қатқалоқ бўлмаслиги учун устига 100-120 грамм чириган гўнг ташланади. Бу қатқалоқдан ҳимоялашдан ташқари қуёшдан иссиқликни ўзига тортиб, тез ва қийғос кўчатлар олишни ҳам таъминлайди.
    Кўчатлар кўкариб қатор бўлиши билан парваришлаш бошланади.
    Парваришлаш кўкариб чиққан ўсимликлар бўғзига йиллик фосфорли
    ўғитларнинг 25-30 фоизи (гектарига 40-50 кг соф фосфор ҳолида),
    азотли ўғитларнинг ярим меъёрини (гектарига 75-100 кг соф азот ҳолида)
    сепиб, озиқлантириб, теша чопиқ қилинади. Бунда қўш қатор орасидаги
    тупроқларнинг бир қисми олиниб, ўсимликнинг сув юрадиган бўғзига берилади. Об-ҳавога қараб 2-3 кундан сўнг суғорилади.
    Суғоришда ўсимликларнинг нам билан текис таъминланиши учун жўяклар зиг-заг қилиб бир-бири билан боғланади ҳамда кираётган ва чиқаётган сув оқими ростланиб турилади. Ер етилиши билан шоналай бошлаган ўсимликлар йиллик азотли ўғитларнинг қолган ярим меъёри билан (гектарига 75-100 кг соф ҳолда) 2-марта озиқлантирилиб, кетмон чопиқ қилинади ва қўш қатор орасидаги тупроқлардан олиниб, ўсимликнинг сув оқадиган томон бўғзи тўлдирилади.
    Шундай қилиб, ўсимлик бўғзи тупроқ билан қўш қатор ва сув юрадиган томонлари тенглаштирилади ҳамда туганак тугиши, шаклланиши учун қулай шароит яратилади. Картошка парваришидаги кейинги тадбирлар фақат суғориш, бегона ўтлардан тозалаш ва колорадо қўнғизидан ҳимоялашдан иборат бўлади. Катта жўякли пушта (гура)
    ларда эртапишар картошка етиштириш асосан қўлда теша ва кетмон ёрдамида парваришланса-да, гектаридан 40-50 тонна (ҳар 100 м2 ердан 400-500 кг) ва ундан зиёд ҳосил олишни кафолатлайди. Йиғиш. Пишиб етилган картошка палаклари сарғаяди ва туганакларида қаттиқ, сидирилмайдиган пўст ҳосил бўлади. Эртаги картошка асосан июнь-июль ойларида пишиб етилади. Ҳосилни эрта ёки кеч йиғиштириш унинг миқдори ва сифатига салбий таъсир этади. Кеч йиғиштириб олинганда, туганаклар сўлиб вазнини йўқотади, офтоб уриб чирийди, турли ҳашаротлар, айниқса, картошка куяси зарарлайди.
    Шунинг учун эртапишар картошкани ўз вақтида йиғиштириб олишни ташкил қилиш керак. Бу билан суғориладиган ердан такроран самарали фойдаланишга имкон яратилади. Картошка ҳосилини йиғиштириб олиш учун турли элеватор типдаги икки қаторли картошка ковловчи мосламалар қўлланилади. Ковлаш олди картошканинг сарғайган палаклари ўриб ташланади. Ковлаб олинган картошка ҳосили сараланиб,
    тегишли жойларга жўнатилиши лозим.

    Download 66,53 Kb.
      1   2   3




    Download 66,53 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Qoraqalpog’iston qishloq xo’jaligi va agrotexologiyalari instituti

    Download 66,53 Kb.