Самарали қарорлар маълумотларни ва
ахборотларни тахлил этишга
асосланади.
СМТ фаолиятига тааллуқли қарорларни қабул қилиш учун бу даражада
фактлар ва маълумотлар қўлланилади. Бунда маълумотлар манбалари бўлиб
аудитлар, тўғриловчи амаллар, жараёнлар фаолияти, буюртмачиларни
шикоятларини
тахлиллари натижалари, шунингдек бошқа манбалар
хисобланади. Тахлилда қаноатланганлик даражаси ва СМТ самарадорлигини
ошириш учун қўлланилиши мумкин бўлган маълумотларга алохида эътибор
берилади.
7. Етказиб берувчилар билан ўзаро манфаатли муносабатлар.
Ташкилотлар ва уларнинг етказиб берувчилари ўзаро боғлиқ бўлади ва
ўзаро манфаатли муносабатлар иккала томоннинг
моддий бойлик яратиш
имкониятларини оширади.
11-мавзу. ISO 9000 серияли стандартлар асосида сифат тизимини
яратишда CALS-технологиясидан фойдаланиш
Режа:
1. ISO 9000 серияли стандартлар асосида сифат тизимини.
2. CALS-технологиясининг таянч сохалари.
Таянч иборалар: 9000 серияли ИСО стандартлари, CALS-технологияси,
с
ифат
тизимига талаблар
.
Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг (ИСО) 176-комитети 1987 йили
ВS 5750 асосидаги қатор стандартларни нашр қилди, бу ИСО 9000 стандартларини
базавий серияси эди. 1987 йилдан бошлаб 9000 серияли ИСО стандартларини ишлаб
чиқиш давом этди. Янги 9000 серияли ИСО стандартларини ишлаб чиқиш билан бир
қаторда, 1987 йил қабул қилинган асос бўлувчи стандартларни қайта кўриб чиқиш
режалаштирилди.
Катта корхоналарда махсулот сифатини бошқариш сохасида
автоматлаштирилган тизимлар яратилган. ЭХМ ёрдамида мехнат ва махсулот
сифати хақидаги маълумотларга хамда меъёрий хужжатларга нисбатан хисоб-
китобига, махсулот ишлаб чиқаришдаги яроқсизликни
хисоб-китобига ва
тахлилига, махсулотни ишлатилишидаги ва бошқа босқичлардаги уни
сифатини тахлилига ишлов беради.
Хамма бошқарувчи тизимларга умумийлик белгилари бўлиб – сифат
даражасига топшириқ; бу топширикни яратиш ва уни амалга ошириш; вақти-
вақти билан сифат холатини режалаштирилганига нисбатан бажарилишини
қиёслаш; хар қандай оғишлар бўлган такдирда ўзгартиришлар киргизиш
хисобланади.
Махсулот ишлаб чиқарилишида, айниқса янги махсулот билан боғлиқ
бўлса, турли хил муаммолар пайдо бўлади. Бу ва шунга ўхшаш муаммоларни
тезкорлик билан хал қилишда махсулот сифатини бошқариш тизимлари ва уни
бошқарувчи идоралари хал қилувчи вазифани бажаради.
CALS-технологиясини қўллаш билан
сифат тизимига талабларни
бажарилиши қуйидаги жадвалда берилган (11.1-жадвал).
Жадвал-11.1
Download