Тадқиқот методологияси
Тадқиқотда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларининг
назарий ва амалий жиҳатларини такомиллаштириш мақсадида олиб борилган
бўлиб, аниқ устувор вазифалар белгилаб олинган. Мақолани ёзишда таҳлил ва
мантиқийлик каби усулларидан фойдаланиб, муаммони очиб беришга ҳаракат
қилинган ҳамда Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда етакчи
тармоқлардан саналган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотлар амалий тахлили ёритилган. Тадқиқот учун зарур
ахборотлар асосан хорижий адабиётлар, статистик ва меъёрий-ҳуқуқий
маълумотлар базасидан олинган.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 1, ISSUE 7, 2023. OCTOBER
ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869
266
Таҳлил ва натижалар
Мамлакат аҳолисининг кўпайиб бораётгани, урбанизация жараёнла-
рининг кучайиб бориши шароитида қишлоқ хўжалиги экини майдонларининг
қисқариб бориши озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳолининг
эҳтиёжларини қондириш имкониятларини кенгайтириш масаласини йилдан-
йилга кескин қилиб қўймоқда. АҚШнинг изланишлар маркази ўтказган
тадқиқотга кўра, Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида дунёда 64-
ўринни эгаллади[6]. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида фойда-ланиладиган
ер майдонлари 1990 йилдаги 28080,4 минг гектардан 2015 йилда 25621,6 минг
гектарга, яъни -2458,8 минг гектарга, шунга мос равишда ҳайдаладиган ер
майдонлари 4176,5 минг гектардан 4043,6 минг гектарга, яъни -132,9 минг
гектарга, суғориладиган ерлар 3407,3 минг гектардан 3288,2 минг гектарга,
яъни - 119,1 минг гектарга, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари эса 4200,1
минг гектардан 3694,2 минг гектарга, яъни -505,9 минг гектарга қисқарди[6].
Бу эса озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб аҳамиятга молик
эканлигидан далолат беради.
Айтиш лозимки, Собиқ Иттифоқ таназзулга учраган ўша даврда, яъни
1989 йилда ўтказилган статистик тадқиқотлар маълумотларига кўра, истеъмол
бозорида аҳоли учун зарур бўлган барча маҳсулотларнинг қарийб 95 фоизи
бўйича узилишлар бўлиб турган ва бу собиқ Иттифоқ ҳудудида кундалик
асосий озиқ-овқат маҳсулотларини аҳолига карточкалар орқали сотиш
тизимини жорий этишга сабаб бўлган эди. 1989 йилда республика статистика
органлари томонидан юртимиз аҳолиси ўртасида ўтказилган расмий
сўровларда қатнашганларнинг 89,3 фоизи гўшт маҳсулотларини етарли
даражада истеъмол қилмаётганини айтган. Бу кўрсаткичлар сут маҳсулотлари
бўйича 56,5 фоизни, шакар бўйича 55,3 фоизни, қандолат маҳсулотлари
бўйича 49,5 фоизни, қартошка бўйича эса 17,5 фоизни ташкил этди[7].
Ушбу рақамлар мустақиллик остонасида республикамизда озиқ-овқат
хавфсизлигига кучли таҳдидлар мавжуд бўлганлигини, республика озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлашга ўзи қодир бўлмай қолганлигини кўрсатади.
Шунинг учун ҳам мустақиллик қўлга киритилганидан сўнг озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш ҳаёт-мамот масаласига айланди.
Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб,
мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадидатуб аграр
|