“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 1, ISSUE 7, 2023. OCTOBER
ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869
264
кузатилгани,
20 дан зиёд давлат аҳолисининг асосий қисми очликдан қийналаётгани, 12
та мамлакатда аҳолининг ўртача умр кўриши қисқаргани, сўнги йилларда
дунё аҳолисининг 840 миллиондан ортиғи очликдан азият чекаётганлиги
бунинг яққол далилидир[1]. Шунинг учун ҳам бутун дунёда озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш масалаларига жуда катта аҳамият берилади.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги муҳим
ўрин тутади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажли-сида қилган
нутқида “Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлаш масалалари, ҳеч шубҳасиз, биз учун энг муҳим вазифалардан
бири бўлиб қолади. Энг аввало, агросаноат комплекси ва унинг
локомотиви, яъни ҳаракатга келтирувчи кучи бўлган кўп тармоқли
фермер хўжаликларини изчил ривожлантиришга катта эътибор
қаратилади”[2],- деб таъкидлаган.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб озиқ-овқат
хавфсизлиги масалалари Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатида
марказий ўринлардан бирида туради. Эндиликда аҳоли турмуш
фаровонлигини ва сифатини янада ошириш, аҳолини озиқ-овқат билан
тўлақонли таъминлаш масалалари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
муаммоси билан чамбарчас боғлиқдир. Шу боисдан, Ўзбекистонда озиқ-
овқат дастурини амалга ошириш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлашнинг назарий асосларин ва устувор йўналишларини илмий-
назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиш зарурати мазкур тадқиқот
мавзусининг долзарблигини белгилаб берди.