|
Savol Ma'lumotlarni saqlash qurilmalari turlari va ularning ishlash prinsipi nimaga asoslanadi?
|
bet | 5/10 | Sana | 03.02.2024 | Hajmi | 35,74 Kb. | | #151137 |
Bog'liq Savol Ma\'lumotlarni saqlash qurilmalari turlari va ularning ishl-fayllar.orgМ онитор - дисплей ёки экран. Маълумотларни экран оркали фойдаланувчига чиқариш қисми. Мониторлар диогонал узунлиги 14 - 27 дюймгача) ва нуқталар ўртадаги масофа (0,25 - 0,39 милиметгача) билан фарқланади. Бундан ташкари мониторлар рангли ва монохром (2 рангли) бўлади. Қанча мониторда диогональ узунлиги катта бўлса, шунча шу монитор кўпроқ маълумотларни кўрсата олади. Қанча нуқталар ўртасидаги масофа кичкина бўлса, шунча экрандаги маълумотлар аниқ холда кўринади. Охирги йиллар аналог мониторлар билан бирга суюқкристалли мониторлар, текис экранли мониторлар ва рақамли мониторлар кенг қўлланилмокда.
Клавиатура. Маълумотларни киритиш қисми. Клавиатуралар тугмалар сони (101-109 тугмали) бўйича фаркланади. Охирги йиллар бозорларга мультимедия клавиатуралар чиқара бошлаган. Уларда қўшимча компьютер ва товушни бошқариш тугмалари қўшилган. Бу клавиатураларда қўшимча имкониятлар ҳам мавжуд. Клавиатура ёрдамида биз асосан маълумотларни киритамиз. Клавиатура харфлар жойланиши бўйича инглиз (QWERTY) ва француз (AZERTY) стандартларига бўлинади.
Клавиатура 5 қисмдан иборат:
Асосий ёки алфавит тугмалари: Бу қисми 57та тугмадан иборат: 37 лотин харф ва белгилар, 10 ракам ва 10 махсус тугмалар.
Функционал тугмалар: Махсус буйруклар ва амалларни бажариш тугмалари F1 - F12. Хар хил программалар бу тугмаларга хар хил амалларни бажаради.
Йўналиш тугмалари: Курсор жойланишини ўзгартиради. Курсорни битта белги чапга, юқорига, ўнгга ва пастга силжитиш.
Ёрдамчи тугмалар: Home - Сатр бошига ўтиш. End - Сатр охирига ўтиш. PgUp - Бир сахифа юқорига ўтиш. PgDn - Бир сахифа пастга утиш. Insert - Белгиларни ўчириб устига ёзиш ёки уларни силжитиб ўртасига ёзиш холатини ўртнатиш. Delete - Кейин (ўнгда) жойлашган битта белгини ўчириш.
Рақамлар тугмалари: Рақамларни киритиш учун клавиатура. 0-9 гача рақамлар ва /,*,-,+ белгилари ишлатилади.
Сичқонча. Амалларни танлаш қисми. Сичқончалар тугмалар сони (2 ва 3 тугмали) ва ишлаш холатлари (трекбол ва сенсор панел) бўйича фарқланади. У 3 хил бўлади: стандарт, трекбол ва сенсор панел. Стандарт сичқончалар стол устида ишлатиш зарур бўлган, сенсор панел билан трекболлар эса ноутбуклар учун яратилган ва улар пастки панели ичига ўрнатилган бўлади.
Принтерлар. Маълумотларни босмага чиқариш қисми. Принтерлар лазер, матрицали (игнали) ва сепувчи турлари бор. Хар бири ишлаш холати, тезлиги, босмани сифати ва нархи, хамда ранглар бўйича фарқланади.
М одем. Маълумотлар билан телефон алоқа орқали алмашиш қисми. Модемлар тезлиги (2400 бит секунддан - 33600 бит секундгача) бўйича фарқланади. Телефонда хамма маълумотлар товуш холатида бўлади, компьютерда эса рақамлар холатида. Шунинг учун битта модем рақамларни товуш холатига ўтказади, икинчиси эса товушларни рақамларга ўтказади. Бу холат моделирование ва демодулирование деб номланганлиги учун бу қурилмалар МОДЕМ деб номланган.
Сканерлар. Тасвир ва матн маълумотларни компьютерга киритиш қисми. Сканерлар рангли ва рангсиз бўлади. Улар тасвирларни олиш сифати бўйича фарқланади. Сканернинг тасвирни қабул қилиш нуқталари сони қанча кўп бўлса сифат шунча яхши бўлади.
|
| |