СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ – ТЕХНОЛОГИК РИВОЖЛАНИШ АСОСИ
Xashimxodjaeva Manzura Djuraevna, xashimxodmanzura@gmail.com
TOSHKENT AMALIY FANLAR UNIVERSITETI, katta o‘qituvchi
Abstract. Mazkur maqolada, sun’iy intellekt atamasiga ta’rif berilgan. sun’iy intellektning o‘ziga xos qulayliklari va ustunliklari, dunyo tajribasida keng qo‘llanilgan tamoyillari ko‘rsatib o ‘tilgan. Ривожланган мамлакатларда ижтимоий соҳада, хусусан, соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, ижтимоий ҳимоя ва бошқа йўналишларда сунъий интеллект ва замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланиш, ҳамда sun’iy intellektni rivojlantirish jamiyat uchun beradigan natijalar ko‘rsatilgan.
Key words: Natural Language Processing, сунъий интеллект, Peer-to-peer network, shaxsiy ma’lumotlar, davlat xizmatlari, elektron xizmat ko‘rsatish, дастурий таъминот.
Илм-фан ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал тараққий этиб бораётган бугунги шароитда дунёнинг ривожланган мамлакатларида давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт, саноат, ижтимоий ҳимоя, таълим, тиббиёт, бандлик, қишлоқ ҳўжалиги, мудофаа, хавфсизлик, туризм ва бошқа соҳаларда замонавий ахборот технологиялари ва сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш урфга кирмоқда.
Ўзбекистонда ҳам ахборотлаштириш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш орқали 2030 йилга қадар инновацион тараққий этган етакчи давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш устувор вазифа сифатида белгиланган. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M.Mirziyoyevning 2020 yil 5 oktyabrdagi “Raqamli O‘zbekiston - 2030” strategiyasini tasdiqlash va uni samarali amalga oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”
«Рақамли Ўзбекистон — 2030» Стратегиясини ҳар томонлама амалга оширишга қаратилган илмий тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш; сунъий интеллект соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни олиб бориш, рақамли технологияларни ривожлантиришнинг илмий экотизимини шакллантириш; сунъий интеллект технологиялари асосида бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича инновацион маҳсулотларни ҳамда уларнинг моделлари, алгоритмлари ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш; сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича етакчи хорижий инновацион ва илмий муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш belgilab berilgan.
Маълумки, замонавий сунъий интеллект турли амалларни бажаришга мўлжалланган алгоритм ва дастурий тизимлардан иборат бўлиб, инсон онги бажариши мумкин бўлган бир қанча вазифаларни ахборот базасига киритилган маълумотлар асосида амалга оширади. Шунингдек, сунъий интеллект мураккаб таҳлиллар ва катта маълумотлар билан ишловчи дастурларни ўз ичига олиб, мантиқли изчил мулоҳаза қилиш ҳамда тавсия бериш қобилиятига эга “ақлли” технология ҳисобланади. Мутахассислар томонидан сунъий интеллектга тўртинчи саноат инқилобининг асоси сифатида қаралмоқда.
Олимлар фикрича, аҳолини ижтимоий химоя қилишнинг асосини ижтимоий ёрдам, ижтимоий суғурта ва бандлик билан боғлик дастурлар ташкил қилади.
Ривожланган мамлакатларда ижтимоий соҳада, хусусан, соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, ижтимоий ҳимоя ва бошқа йўналишларда сунъий интеллект ва замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланиш кенг тус олмоқда.
Demak, mamlakatimizda 2030 yilgacha barcha sohalarda raqamli transformatsiyalashuv jarayonlarini jadal amalga oshirish va bu orqali mamlakat iqtisodiy qudratini mustahkamlash, jahon hamjamiyatida o‘z o‘rnini munosib turish vazifalari ham belgilangan.
Сунъий интеллект — инсон кўникмаларини қайта ишлаб чиқариш учун мўлжалланган дастурлар тўплами ҳисобланади. Сунъий интеллект мавжуд муаммоларга ечим топиш, режалаштириш, билим олиш, ўз устида ишлаш каби вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ бажаришга ёрдам берадиган қобилиятдир.
Кенг маънода сунъий интеллект мураккаб муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилишга қодир бўлган таҳлилий тизимларни ишлаб чиқиш фанининг бир тармоғи ҳисобланади. Тор маънода эса сунъий интеллект компьютернинг инсон тафаккурига асосланган ўргатиш технологиясидир.
Умуман олганда, сунъий интеллект олинган маълумотлар асосида муайян хулосалар чиқаришга қодир бўлган моделлар ва усуллар тўпламидир. “Сунъий интеллект” атамаси биринчи марта Жон Маккарти томонидан 1956 йилда Америка Айви Лигаси университети Дартмут коллежида бўлиб ўтган семинарда ишлатилган.
Биринчи сунъий интеллект дастури 1951 йилда Буюк Британиялик компьютер олими Кристофер Страчей томонидан ишлаб чиқилган. 1952 йилда ушбу сунъий интеллект дастури шерикларининг ҳаракатларини башорат қилиш билан бирга, одамлар билан шашка ўйнашни ўрганган эди. Инглиз математиги ва компьютер олими Алан Тюринг ҳатто ўша пайтда нашр этилган шахмат дастурлаш бўйича мақоласида мазкур тизим ҳақида алоҳида сўз юритган эди.
Сунъий интеллект соҳаси билан шуғулланадиган олимлар сунъий интеллект технологиясини тўртта асосий турга ажратишади:
1. Заиф сунъий интеллект — тажриба тўплаш ва тўпланган маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган сунъий интеллект. Заиф сунъий интеллект муайян бир вазифани амалга ошириш учун яратилган бўлиб, қўшимча функцияларни бажара олмайди.
2. Чекланган хотирага эга сунъий интеллект — маълумотлар парчаларини эслаб қолиш ва улар асосида мавжуд вазиятни таҳлил қилиш учун мўлжалланган. Тўпланган тажриба хотирада сақланмайди ва бошқа маълумотлар билан интеграцияга киришмайди.
3. Кучли сунъий интеллект — кучли машиналар одамларнинг фикрлаши ва мотивларини эгаллаши, инсон билан мулоқот қилиши, ҳаттоки ижтимоий ва ҳиссий ақлга эга бўлиши мумкин. Кучли сунъий интеллектга ўхшаш машиналар аллақачон мавжуд. Apple компаниясининг Siri ва Яндекс компаниясининг Алиса номли виртуал ёрдамчилари шулар жумласидандир. Мазкур кучли сунъий интеллект воситалари одамлар билан мулоқот қилиш усулларини ўргатади.
4. Суперинтеллект — ҳар томонлама одамлардан ошиб кетадиган сунъий интеллектни ривожлантиришнинг якуний босқичи. Бундай даражадаги тизимларнинг пайдо бўлиши олимлар инсон онгининг ишлаш тизимини тўлиқ ўрганиб, моделлаштирганида мумкин бўлади.
Сунъий интеллект асосида ишловчи касбий-малакавий мослик бўйича дастурнинг Ўзбекистон шароитида қўлланилиши норасмий секторда банд бўлган, айниқса, бир марталик иш бозорларидаги иш қидирувчиларнинг бандлигини таъминлашга ва уларни ижтимоий ҳимоя билан қамраб олишга имкон беради. Дастлабки босқичда сунъий интеллект технологияларини мобиль қурилмалардан фойдаланиш мумкин бўлган дастурлар орқали таклиф қилиб, норасмий сектордагиларни кунлик ва мавсумий ишларга жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мумкин. Сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни Ўзбекистон шароитида мавжуд дастурлар ва давлат идораларидаги маълумотлар базасини интеграциялаштириш ва кенгайтириш орқали бир қатор истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқиш мумкин.
Масалан, мавжуд ижтимоий ҳимоя дастурларида (“Ижтимоий реестр” – “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”) бир марталик ёки муддатли моддий ёрдам олиш бўйича “онлайн ариза” бериш тизимини яратиш. Бунда ариза берувчи ўзига тегишли маълумотларни тизимга киритиб, мезонларга мосликни тезкорлик билан аниқлаши мумкин. Биринчи босқичда тегишли ходим-мутахассис томонидан мезонлар баҳоланиши йўлга қўйилса, тизим ривожланиши билан бу жараён кейинги босқичда автоматик тарзда амалга оширилиб, инсон омилига ўрин қолмайди. Шунга ўхшаш “онлайн ариза” бериш тажрибаси имтиёзли ипотека кредитлари ва тўловлари бўйича амалга оширилаётган давлат субсидияларини ажратишда қўлланилмоқда. Ҳозири кунда “Темир дафтар” маълумотлари электрон базага тегишли ҳокимликлар томонидан киритилмоқда. Бу жараёнга сунъий интеллект технологиясининг жорий қилиниши, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабгорларни турли мезонлар ва талаблар кесимида баҳолаб, инсон омилини кескин камайтиради ҳамда даврий равишда муҳтож оила ёки фуқаронинг ижтимоий ҳолати ҳақидаги маълумотлар автоном янгиланиб борилади. Эҳтиёжманд оилаларнинг “Темир дафтар”га киритилиши ва чиқарилишини сунъий интеллект назоратга олиши билан, дастурнинг самарадорлиги ва шаффофлиги таъминланади.
Таъкидлаш лозимки, сунъий интеллект асосини маълумотлар базаси ташкил этиб, уларнинг манбаси турлича бўлиши мумкин. Маълумотлар базасини эса мунтазам тўлдириш ва кенгайтириш сунъий интеллект таҳлилий имкониятларини ва самарадорлигини оширади.
Ўзбекистонда ҳозирда мавжуд маълумотлар манбаларидан сунъий интеллект маълумотлар базасини шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш мумкин. Жумладан:
• Идентификациялаш ягона тизими – (id.gov.uz);
• Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали – (data.gov.uz);
• Электрон ҳукумат тизими маълумотлар базаси – (my.gov.uz);
• Давлат хизматлари агентлиги маълумотлар базаси – (davxizmat.uz);
• турли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаси.
Шунингдек, жаҳон тажрибасида ижтимоий соҳага йўналтирилган дастурларда сунъий интеллект маълумотлар базасини шакллантиришда миллий ID тизимлари маълумотлари, аҳолини рўйхатга олиш ва солиқ тўловчилар базаси, тиббиёт, банк, суғурта компаниялари, дўкон ва бозорлар харидорлари, мобиль алоқа операторлари маълумотлари ҳамда аҳолининг коммунал тўловлар ва қарздорлик, кредит тарихи, ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги каби манбалардан қонун доирасида фойдаланилади.
Қайд этиш жоизки, сунъий интеллектни ижтимоий ва бошқа соҳаларга жорий қилишда шахсга доир маълумотлар дахлсизлиги, уларни сақлаш ва бошқариш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ахлоқий жиҳатлари, айниқса, АҚШ, Буюк Британия, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва етакчи халқаро ташкилотлар диққат марказида бўлиб, инсон ҳуқуқлари ва шахсий маълумотлар масаласи ҳамда сунъий интеллектдан сиёсий ва бузғунчи мақсадларда фойдаланиш хавфи долзарб ҳисобланади.
Айрим давлатлар, хусусан, Хитой ва Россияда сунъий интеллект ва АКТдан фуқаролар шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш ва сиёсий мақсадларида фойдаланилмоқда, деган айбловлар янграмоқда. Шунинг учун сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратишда бу масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, сунъий интеллект ва АКТни жорий қилишда шахсга доир маълумотлар ва шахсий ҳаётга оид ҳуқуқлар ҳамда улардан миллий хавфсизликни таъминлаш йўлида фойдаланишда мувозанатни сақлаш муҳим аҳамиятга эга. Интернетнинг пайдо бўлиши технологиянинг жадал ривожланишига ёрдам берди. Сунъий интеллект технологияси ўттиз йил давомида мустақил технология бўлган, аммо ҳозирда ушбу технология иловалари ҳаётнинг барча соҳаларида кенг тарқалиб улгурган. Сунъий интеллект AI қисқартмаси билан танилган ва инсон ақлини машиналарда қайта яратиш жараёни ҳисобланади.
Gartner ҳисоботига кўра, сунъий интеллектни ўзлаштириш 2018-2019 йилларда 4 фоиздан 15 фоизгача ўсган. Кўпгина янги ва ривожланаётган технологиялар сунъий интеллектга киритилган. Гигант ташкилотларнинг стартаплари иш унумдорлигини ошириш, маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш учун сунъий интеллектни жорий этиш бўйича йирик пойгаларда иштирок этмоқда.
|