|
Оммавий маданий-маърифий тадбирларнинг мақсад вазифалари ва турлари
|
bet | 1/5 | Sana | 14.01.2024 | Hajmi | 61,24 Kb. | | #137021 |
Bog'liq Аналатик 3 топшириқ
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA
KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI
MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI
TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
5350600- Kutubxona axborot faoliyati
“Axborot-kutubxona tizimlari” kafedrasi
“ Axborotlarning analitik mahsuloti”fanidan
1-amaliy topshiriq
Bajardi: 060-19 guruh talabasi
Qurbonova Nilufar
Qabul qildi: Raximova Sh
Toshkent 2023
1-топшириқ
Кутубхона муассаларида тадбирларнинг ўрни
Оммавий тадбирларнинг ўтказилиши тартиби
Хулоса
Фойдаланган адабиётлар
Оммавий маданий-маърифий тадбирларнинг мақсад вазифалари ва турлари.
Илм-фанимизнинг хозирги замондаги долзарб вазифаларидан бири - ёшларни маънавий-ахлоқий жихатдан тарбиялаш, миллий ғоямизни назарий жихатдан янада такомиллаштиришдан иборат. Талабалар онгига миллий ғояни сингдириш орқали уларнинг дунёқарашини, шахсиятини шакллантириш бугуннинг долзарб масаласидир.
Оммавий маданий-маърифий тадбирлар ёшларни маънавий-ахлоқий, миллий-маънавий руҳда тарбиялашда катта ўрин тутади. Маданий-маърифий тадбирни ўзига хос хусусиятларини хисобга олиб ўтказиш орқали ёшларни миллий маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш, улар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдириш борасидаги фаолиятимизда юқори самарадорликка эришиш мумкин.
Таълим тизимида маданий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш ва уларнинг маънавий-ахлоқий тарбияга йуналтирилганлигини таъминлаш таълим муассасалари рахбарлари, аввало, ўқув юрти рахбарининг маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосарларининг вазифасидир. Шу хақда фикр юритар экан, педагогика фанлари номзоди, доцент С.Турғунов, улар «... ўз фаолияти давомида ўқувчиларнинг мактаб ва мактабдан ташқари фаолиятидан хабардор бўлиши ва уларни назоратга олиши. маданий на маърифий тадбирларга кенг жалб қилишнинг самарали йўлларини қўллаши зарур»лигини таъкидлайди.
Оммавий маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда қуйидаги жихатларга риоя қилиш мақсадга мувофиқ:
оммавий маданий-маърифий тадбирларда юқори интерактивликка эришиш;
ўзини-ўзи тарбиялаш жараёнини ташкил этиш;
тадбирга комплекс ёндашиш;
тадбирнинг маънавий-ахлоқий, миллий, тарбиявий руҳда бўлиши;
инсон ва жамият манфаатларига уйғунлиги ва х. к.
Оммавий маданий-маърифий тадбирларнинг маънавий-ахлоқий тарбиядаги аҳамиятини тадқиқ этиш, аввало, шу атама ва унга турдош бўлган «маънавий-маърифий тадбирлар», «маданий тадбирлар», «бадиий-оммавий тадбирлар», «оммавий тадбирлар», «бадиий тадбирлар» сингари атамаларнинг мазмун доираси ва мохиятини аниқлашни тақозо этади.
Оммавий маданий тадбирларни ўтказиш билан шуғулланадиган муассасалар турли-туман бўлиб, улардан хар бири муайян турдаги тадбирларни ўтказишга ихтисослашади: «Маданий ишларни олиб борувчи хар бир муассаса ўз мохияти, хусусияти, имкониятларидан келиб чиқиб, ўзига хос шакл-тадбирлардан фойдаланади. Жумладан, драма театрлари спектакллардан, профессионал мусиқа-чолғy ансамбллари концертлардан, ўқув муассасалари дарс, лекция, семинар каби шакллардан фойдаланиб, улар орқали ўз фаолиятини олиб боради».
Шу фикрни давом эттириб айтиш мумкинки, ўқув муассасаларида ҳам дарс жадвали асосида ижтимоий-гуманитар фанлар буйича ўтилаётган машғулотларда маъруза, семинар каби шакллар билан чегараланиб қолмасдан, дарс жараёнида ўтилаётган мавзуларга оид маданий тадбирларнинг бошқа шаклларидан ҳам фойдаланиб, масалан, мавзули кечалар, ўткир зехнлилар бахслашувлари, илмий бахслар, мунозара, ижодий учрашув, қувноқлар ва зукколар танловлари каби шаклларини айнан ўтилаётган курс мавзуларига боғлаб ўтказилса, машғулотларнинг қизиқарлилиги ортиши билан бирга уларнинг тарбиявий самарадорлиги ҳам кескин ошади. Бу усул болаларнинг мавзуга қизиқишларини сезиларли ўстириш билан бирга машғулотларнинг интерфаол бўлишини таъминлайди. Машгулотларнинг асосий қисми шундай усул билан ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Бу усул билан ишлаш педагогдан илмий-ижодий ёндашув, талабчанлик, ижодкорлик, ташкилотчилик, жонкуярликни талаб этади. Шу билан бирга ёшларда ҳам ташаббускорлик, ижодкорлик, масъулият, ташкилотчилик каби фазилатлар шакллана боради.
Мустақиллик йилларида ташкил этилган «Маънавият ва маърифат» Кенгаши ўз мохияти, вазифалари, хусусиятлари, имкониятларидан келиб чиқиб, маданий тадбирларнинг қатор шаклларини ўтказди ва булар «маънавий-маърифий тадбирлар» деб аталди. «Маданий-маърифий тадбирлар» хақида сўз борганда, маданий-маърифий муассасаларда, ўқув, маданият, санъат муассасаларида «Маънавият ва маърифат» кенгашлари томонидан олиб бориладиган, кўпроқ аниқ маънавият ва маърифат мавзуларига бағишланган тадбирларни тушуниш мумкин.
Маданий-маърифий тадбирлар деганда, бошланғич синф ўқувчиларини маънавий-ахлоқий жихатдан тарбиялаш, уларнинг маданий савиясини ошириш, билимини ўстириш, ижодий қобилиятларини ривожлантириш, бўш вақтини, дам олишини кўнгилли ўтказиш, ижтимоий, маданий ва маънавий эхтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи тадбирлар тушунилади.
«Хозирги кунда барча маданий-маърифат ишининг йуналиши хар бир кишига миллий истиқлол ғоясини сингдириш, баркамол инсонни вояга етказиш, ватанпарварлик, мехр-оқибат, имону эътиқодни тарбиялашга қаратилган».
Профессор У.Қорабоев таъкидлашича, оммавий тадбирларни тарбиявий ва маданий иш сифатида барча давлат муассасалари, касаба уюшмалари, ёшлар уюшмалари, оммавий ахборот воситалари, санъат муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, жамоа хўжаликлари, мудофаа ташкилотлари, спорт, экскурсия-туристик муассасалари, курорт, соғлиқни сақлаш ва дам олиш ташкилотлари ўз ишининг бир бўлаги сифатида, яъни асосий вазифадан ташқари холда уюштириб, бу тадбирлар оркали мехнаткашларнинг дам олишини, тарбиявий, маданий-маърифий ишни, хаваскорлик ижодини ташкил қиладилар.
Маданий-маърифий тадбирларни юқорида қайд этилган ташкилот ва муассасалар ишининг бир бўлаги сифатида, яъни асосий вазифадан ташқари ҳолатда ташкил қилинса, хозирги замон талабларидан келиб чиқиб, шуни ҳам қўшимча қилган холда таъкидлаш лозимки, бу тадбирлар ўқув юртлари педагог-ўқитувчилари ишининг асосий қисми, асосий вазифаси сифатида қаралиб, улар бевосита бажариши зарур бўлган асосий функцияларидан хисобланиши лозим. Чунки, таълим жараёнида фақатгина маъруза ўқиш, семинар ўтказиш каби шакллар билан чекланилса, бир томондан, машғулотлар зерикарли бўлиб қолса, иккинчи томондан, таълим жараёнининг тарбиявий жихати оқсаб қолиши мумкин. Таълим жараёнига кувноқлар ва зукколар тортишувлари, илмий бахслар, мунозара, ижодий учрашув, мавзули кеча сингари маданий-маърифий тадбирларни жалб этиш машғулотларнинг жуда қизиқарли бўлишини таъминлаш билан бирга уларнинг тарбиявий жихатдан юқори самарали бўлишига ҳам кўмаклашади. Бу эса мазкур тадбирлар таълим ва тарбиянинг узвийлигини таъминлаш билан бирга уларнинг хар иккиси ҳам юқори самарали бўлишига хизмат қилишини англатади.
Педагоглар ёшлар дунёқарашини шакллантириш, уларнинг билимдонлигини ошириш ва маънавий-ахлоқий тарбиялаш мақсадида тарбиявий ва маданий-маърифий ишни узвий холда ташкил қилишлари талаб этилади. Таълим муассасаларида олиб бориладиган маданий-маърифий иш аниқ мақсадга йуналтирилган педагогик жараёнга сингиб кетган бўлиши лозим.
Ўқувчиларни қандай қилиб маьнавий-ахлоқий тарбиялаш кераклигини аниқ режалаштирмай туриб, улар орасида бу борадаги тарбиявий ишни самарали олиб бориб бўлмайди. Бу борада иш олиб борадиган хар бир педагог шу тарбиянинг мохияти, усуллари, шакллари тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиши зарур.
Маънавий-ахлоқий тарбия жараёнида миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғоялари ахлоқнинг бурч, виждон, ор-номус каби бир қатор категориялари билан уйғунлаштирилган ҳолда олиб борилади, мафкурага алохида аҳамият берилади. Бу тарбиянинг мазмунини миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғоялари - ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик ташкил этади. Бу жараёнда ахлоқ қуйидаги функцияларни бажаради:
кишилар ўртасидаги турли муносабатларни мувофиқлаштириш;
кишилар фаолиятининг инсонпарвар қадриятлари ва мўлжалларини белгилаб бериш;
шахсни ижтимоийлаштириш» таъминланишига алохида эътибор қаратилади.
Кундалик турмушда, фаолиятимизда миллий, маънавий-ахлоқий қадриятларимизга амал қилинади. Бу қадриятларимиз эса миллий маданиятимизнинг асосини ташкил этади.
Ғоявий-ахлоқий тарбия билан маънавий-ахлоқий тарбиянинг ўртасидаги умумийлик шундан иборатки, миллий ғоямиз миллий қадриятларимиз тизимидан иборат ва шу миллий қадриятларимиз миллий маънавиятимизни ифодалайди.
«Маънавият - тарбиянинг энг таьсирчан қуроли. Ахлоқ - маьнавиятнинг ўзаги. Ахлоқ - бу аввало, инс оф ва адолат туйғуси, имон, халоллик дегани. Қадимги аждодларимиз комил инсон тарбияси хақида бутун бир ахлоқий талаблар мажмуасини, замонавий тилда айтсак, шарқона ахлоқ кодексини ишлаб чиқарганлар».
Ғоявий-ахлоқий тарбияда кўпрок мафкуравий таъсир ўтказишга эътибор қаратилади. Маънавий-ахлоқий тарбияда эса ахлоқ билан маънавият мезонларига асосланиб, кўпроқ маънавиятни шакллантириш ва ривожлантириш учун таъсирни кучайтиришга эътибор қилинади.
Оммавий маданий-маърифий тадбирлар орқали ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда юқори самарадорликка эришиш учун, бу тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда тарбиявий таъсирга алохида эътибор бериш ҳамда ўзини-ўзи тарбиялаш жараёни кечишига ундайдиган механизмларни ишга солиш лозим.
Маънавий-ахлоқий тарбия ва ўзини-ўзи тарбиялашда ёшларнинг фазилатларини ривожлантириш ва кундалик одатларни ижобий томонга ўзгартиришга ундайдиган эхтиёжлар асосий мазмун касб этади. Бу эхтиёжлар хақида сўз борганда, миллий истиқлол мафкураси, миллий, маънавий-ахлоқий, инсонпарвар қадриятларга асосланган дунёқарашнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаш лозим.
Оммавий маданий-маърифий тадбирларнинг юқори тарбиявий аҳамиятга эга бўлиши ва кўзланган мақсадга эришиши учун педагог бу тадбирлар орқали миллий истиқлол мафкураси бажариши лозим бўлган асосий вазифаларга асосланиши ва шу вазифаларни бажаришни мақсад қилиб олиши ҳамда бунга эришиш учун зарур мухит яратиши лозим.
Оммавий маданий-маърифий тадбирларни ташкил қилувчи педагог ўқувчиларда ўзини-ўзи тарбиялашни йўлга қўйиши учун уларга истиқболни аниқ кўра билишларида, унга эришиш йўлларини излаб топишида, юксак идеалларга эга бўлишларида ёрдам бериши ва имконият яратиши лозим. Бу борада педагог маданий-маърифий тадбирлар орқали ўқувчиларда халқимизнинг қуйидаги миллий хусусиятларини шакллантириш ва ривожлантиришни назарда тутиши керак:
«халқимиз хаётида қадим-қадимдан жамоа бўлиб яшаш руҳининг устунлиги;
Жамоа тимсоли бўлган оила, махалла, эл-юрт тушунчаларининг муқаддаслиги;
ота-она, махалла-куй, умуман жамоатга юксак ҳурмат-эътибор;
миллатнинг ўлмас руҳи бўлган она тилига мухаббат;
каттага — ҳурмат ва кичикка - иззат;
мехр-мухаббат, гўзаллик ва нафосат, ҳаёт абадийлигининг рамзи - аёл зотига эҳтиром;
сабр-бардош ва мехнатсеварлик;
ҳалоллик, мехр-окибат ва хоказо».
Шунингдек, маданий-маърифий тадбирларни ташкил қилишда ва ўтказишда педагог қуйидаги умумбашарий қадриятларга асосланиб сценарийлар яратиши мақсадга мувофиқдир. Улар қуйидагилар:
«қонун устуворлиги;
инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва хурфикрлилик;
турли миллат вакилларига ҳурмат ва улар билан баҳамжихат яшаш;
диний бағрикенглик;
дунёвий билимларга интилиш, маърифатпарварлик;
ўзга халқларнинг илғор тажрибалари ва маданиятини ўрганиш ва хоказо».
Миллий истиқлол мафкурасининг юқорида қайд этилган миллий ва умуминсоний тамойиллари, миллий истиқлол мафкурамизнинг асосий ғоялари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳаётимизда қарор топишига ёрдам беришни, жамият учун фойдали бўлишни мақсад қилиб қўйган ҳар бир ўқувчида юксак ахлоқий мезонларга интилиш пайдо бўлади. Бунга эришиш учун эса, ўзини-ўзи тарбиялаш билан мунтазам равишда шуғулланиш, жамиятнинг, Ватаннинг фақат бугунги манфаатлари ҳақидагина эмас, балки унинг келажаги тўғрисида ҳам ғамхўрлик қилиш руҳида тарбиялаш тақозо этилади. Миллий маънавиятимиз асосчилари, буюк аждодларимизнинг, алломаларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ёшларимиз учун инсоний идеал, ёрқин ахлоқий намуна, хақиқий ибратдир. Уларнинг ахлоқий фазилатлари, хақиқий олижаноблиги, одамийлиги, мехрибону ғамхўрлиги, камтаринлиги, халқона қадриятларга содиқлиги, миллат келажаги учун фидойилиги - мустақил Ўзбекистонимиз тараққиётининг пойдевори ҳисобланмиш комилликка интилувчи ҳар бир фаол йигит-киз учун илхомлантирувчи манба бўлиб хизмат қилади.
Оммавий маданий-маърифий тадбирларни ўтказишда самарадорликка эришиш учун бу тадбирлар интерфаолликка асосланиши зарур. Лекин ҳар қандай тадбир ҳам интерфаол бўлавермаслигини унутмаслик керак. Маданий-маърифий тадбирни интерфаол ҳолатда ўтказмоқчи бўлган педагог, аввало, интерфаол жараённинг мохиятини тўғри тушуниб олиши керак. Кузатишимиздан маълум бўлдики, айрим «эски қолип»да ишлаб ўрганган педагоглар «интерактив жараённи ўқитувчининг ва ўқувчининг савол-жавоблари» деб тушунишар экан.
Интерфаол жараён ўқувчиларнинг мустақил фикр юритишларига кўпроқ имконият яратишни тақозо этади ва ўзаро мулоқотга киришишда ўқитувчининг ҳам, ўқувчиларнинг ҳам фаоллиги назарда тутилади. Интерактив жараёнга зид ҳолат, ўқувчилар пассив томон, ўқитувчи-педагог эса фаол мавкени эгаллашидир.
|
| |