|
Оммавий маданий-маърифий тадбирларнинг мақсад вазифалари ва турлари
|
bet | 3/5 | Sana | 14.01.2024 | Hajmi | 61,24 Kb. | | #137021 |
Bog'liq Аналатик 3 топшириқДарсдан ташкари вақтларда ўтказиладиган тадбирлар. Уларга мавзули кечалар, ўткир зехнлилар бахслашувлари, ижодий учрашувлар, илмий бахслар, дам олиш кечалари, мунозара, илмий ва ижодий конференция, театрлашган концерт, оммавий томоша, сайил, байрам, карнавал, кўрик-танловлар, саёхат, экскурсиялар, олимпиада, кўргазмалар, қизиқарли ўйинлар, бадиий-спорт тадбирлари, бадиий ҳаваскорлик тўгараклари ва бошқалар киради.
Оммавий маданий-маърифий тадбирларнинг бу икки тури бир-биридан фақат ўтказиладиган вақти билан фарқланмайди. Уларнинг мақсадлари ҳам турлича. Машғулотлар жараёнида ўтказиладиган тадбирларнинг мақсади шу машғулотда ўрганилаётган мавзуни чуқурроқ англаш, яхшироқ эслаб қолишга хизмат қилишдир. Масалан, «Ўзбекистон тарихи» фани буйича «Ўзбекистонда миллий мустақилликнинг кўлга киритилиши» мавзусини ўрганишда 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиясида Президент И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини эълон қилаётгани, депутатларнинг бу таклифни ўринларидан туриб узоқ олқишлар билан кутиб олгани видеотасвирин и намойиш қилиш ўқувчиларга кучли эмоционал таъсир ўтказади, ушбу мавзуни яхши англашлари ва эслаб қолишларига кўмаклашади.
Дарсдан бўш вактларда ўтказиладиган тадбирлар ўқув режасидаги муайян бир мавзуга эмас, балки барча синфлар учун умумий бўлган йўналишда ўтказилади. Булар жумласига мавзули кечалар, ўткир зехнлилар бахслашувлари, ижодий учрашувлар, илмий бахслар, дам олиш кечалари, мунозара, илмий ва ижодий конференция, театрлаштирилган концерт, оммавий томоша, сайил, байрам, карнавал, кўрик-танловлар, саёхат, экскурсиялар, олимпиада, кўргазмалар, қизиқарли ўйинлар, бадиий-спорт тадбирлари, бадиий хаваскорлик тўгараклари ва бошқалар киради. Бу тадбирларда кўнгил очиш кўпроқ ўрин эгаллайди. Лекин, одатда бу тадбирларда мазкур ўқув юрти хусусиятлари, йуналиши ҳам муайян даражада акс этади.
Таълим тизимида ўтказилган маданий-маърифий тадбирларнинг тарбиявий салохияти, роли ортиб бориши қуйидаги ташкилий ҳолатлар билан боғлиқ:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буйруғига асосан, мамлакатимиздаги барча мактаблари директорларининг маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосарлари лавозими таъсис этилди. Бундан ташқари, барча ўқув юртларида маънавият бўлимлари ташкил этилди. Бундай ҳолат, таълим тизимида маданий-маърифий тадбирларни тизимли тарзда ва юқори самара билан ўтказиш учун жиддий асос яратди.
Ўқув юртлари рахбарларининг маънавият масалалари бўйича ўринбосарлари лавозимининг таъсис этилиши маданий-маърифий тадбирларнинг миқдорий жихатдан ўсиши учун ҳам асос яратди. Маданий-маърифий тадбирларнинг ўтказилиши бўйича махсус статистика юритилмаса ҳам, бундай тадбирларнинг миқдори жиддий ўсганини гувоҳи бўламиз.
3. Ўқув юртларидаги маданий-маърифий тадбирларнинг педагогик салохияти ва самарадорлиги юқори бўлишини таъминлайдиган яна бир омил ўқув юртларидаги ўзига хос маънавий-руҳий иқлимдир. Концерт заллари, истирохат боғлари ва маданият саройларида ўтказиладиган тадбирларда турли ёшдаги, касбдаги турли ижтимоий мавқега эга бўлган ўқувчилар қатнашадилар. Тадбирларга тўпланган бу ўқувчилар ўртасида яқин маънавий-руҳий алоқалар ёки бирлик тўғрисида сўз юритиш қийин. Ўқув юртларида таълим олаётган ўқувчилар ўртасида эса ўзаро маънавий-руҳий яқинлик мавжудки, бундай ҳолат уларнинг ёшлари, қизиқишлари, мақсадлари бир-бирига яқин экани билан изохланади. Ана шундай яқинлик маданий-маърифий тадбирларнинг педагогик самарадорлиги юқори бўлиши учун замин яратади. Бундай имкониятдан фойдаланиш эса фақат маънавият ва маърифат масалалари бўйича директор ўринбосарлар, маънавият ва маърифат бўлимлари ходимларининггина эмас, балки шу ўқув муассасасида фаолият олиб бораётган барча педагогларнинг мухим вазифасидир.
Миллатни миллий тарбия шакллантиради. Бу оддий ҳақиқат. Миллий тарбия - халқ педагогикасининг мухим бир йуналиши. Халқ педагогикаси эса халқ ижодининг таянчларидан бири. Зеро халқдаги ижодкорлик хусусиятининг ўзи ҳам халқ педагогикаси замирида вояга етади.
Этномаданият илмининг йирик тадқиқотчиларидан бири проф. У.Х.Қорабоевнинг «Этномаданият» китобида ёзилишича, этнопедагогикада ҳам маданий-маърифий тадбирлардан кенг фойдаланиш мумкин. Масалан, мазкур тадқиқотда муаллиф этнопедагогика воситалари жумласига мақоллар, маталлар, қўшиқлар, эртаклар, афсона ва ривоятларни ҳам киритади. Бундан ташқари, этнопедагогикада тарбияни ташкил қилиш шаклларига ёшлар байрамлари, умумхалқ байрамлари ҳам киритилганки, улар ҳам моҳият эьтиборига кўра маданий-маърифий тадбирлардир.
Этнопедагогикада кенг фойдаланиладиган тарбия воситаларидан бири халқ ўйинларидир. Ўйинларнинг шахсни камолга етказишдаги роли тўғрисида У.Х.Қорабоев шундай фикр билдиради: «Ўйинлар хаётда зарур бўладиган кўникма ва сифатларни шакллантирибгина қолмай, инсоннинг хар томонлама ривожланишига, унинг маънавий ва жисмоний камолотига ҳам кўмаклашади».
Этнопедагогикада маданий-маърифий тадбирлардан тарбия воситаси ва шакли сифатида кенг фойдаланилиши бу феноменнинг ёшлар тарбиясидаги ролини алохида тадқиқ этишни тақозо қилади.
Халқ ижоди - битмас-туганмас хазина. Унинг бойликларидан қанча кўп бахраманд бўлсак, у камаймайди, балки шунчалик бойиб боради. Уни қанчалик чуқур ва кўп ўргансак, у ўзининг янги қирраларни шунчалик кўп зоҳир этади.
Халқ педагогикасининг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, у миллат хусусиятларининг сақланишини, ҳатто яралишини таъминлайди, бошқача айтганда, у миллатни миллат сифатида, халқни халқ сифатида сақлаб турувчи муҳим асосдир.
Халқ педагогикаси бўлмаса, халқ ўзининг хусусиятларини йўқота боради ва охир-оқибат бошқа халқлар таркибига сингиб кетади. Худди шу хусусияти туфайли халқ педагогикаси илм сифатида шўролар даврида тилга олинмади, ўқитилмади, унутишга маҳкум этилди, чунки унинг халқни халқ, миллатни миллат қилиб тарбиялаш хусусияти шўроларнинг сохта байналмилалчилик сиёсатига мос келмас эди. Бу сиёсатнинг сохталиги шунда эдики, у гарчи сўзда байналмилалчиликни тарбиянинг муҳим тамойили, деб эълон қилган бўлса ҳам, амалда тарбия бир миллатни мадх этиш, бошқалар тўғрисида гапирмаслик, гапирганда эса, уларнинг ўтмишда қанчалик қолоқ саводсиз, маданиятсиз бўлганини рўкач қилишдан иборат эди. Аслида эса, байналмилалчилик фақат бир миллатни кўкларга кўтариб, бошқаларни унутишга эмас, барча миллатларни ҳурмат қилишга асосланиши керак эди.
Шўроларнинг байналмилалчилик борасидаги сиёсати қанчалик сохта ва самарасиз эканлиги ўтган асрнинг 80-йилларига келиб аён бўлиб қолди. 80-йилларнинг охирларида бир қатор минтақаларда миллатлараро муносабатлар кескинлаша бошлади, қатор худудларда, жумладан, Ўрта Осиёда ҳам, миллатлараро тўқнашувлар юз берди. Бундай тўқнашувлар натижасида бегунох одамларнинг қони тўкилди. Аслида, халқ педагогикасига нисбатан ёвларча муносабатда бўлмай, унинг қадрига етилганд а бундай машъум ходисалар юз бермаслиги мумкин эди. Чунки халқ педагогикаси фақат миллий тарбияни амалга оширмай, бошқа миллатларга ҳурматни ҳам тарбиялайди. Тўғрироғи, халқ педагогикасида миллий тарбия бошқа миллатларга ҳурмат билан уйгунликда олиб борилади.
Ижтимоий психология ва педагогикага оид ҳозирги адабиётларда миллий характерни тарих ва ижтимоий муҳит шакллантириши айтилади. Миллий характернинг шаклланишида тарих ва ижтимоий муҳит муҳим роль ўйнашини инкор этиб бўлмайди. Лекин шу билан бирга, уларнинг ўзи миллий характер шаклланиши учун кифоя қилмаслигини ҳам айтиш лозим. Тарих ва муҳит характерни шакллантириши тўғри, лекин бу характер миллий характер бўлиши учун тарих ва муҳитдан ташқари миллий тарбия ҳам бўлиши лозим. Миллий тарбия бўлмаса характер миллийлик касб этолмайди.
Айтилганлардан, халқ педагогикасининг ягона вазифаси — хақиқий маънодаги миллий характерни шакллантириш экан, деб хулоса чиқариш нотўғри бўлар эди. Халқ педагогикаси халқ характерини шакллантириш билан бирга, ахлоқий, бадиий, диний, сиёсий, жисмоний тарбия йўналишларида ҳам намоён бўлади.
Халқ педагогикаси юқорида санаб ўтилган ва бошқа яна бир қатор йўналишларда ўзини намоён қилиш учун муайян воситалардан фойдаланади. Улар жумласига маросимлар, анъаналар, ўйинлар, халқ қўшиқлари, мусиқаси, эртаклар, достонлар, топишмоқлар, аския ва бошқаларни киритиш мумкин. Бу воситалардан замонавий педагогикада ҳам фойдаланилади. Фарқ шундаки, замонавий педагогикада бу воситалардан бошқа воситалар билан бир қаторда фойдаланилса, халқ педагогикасида улар асосий восита сифатида намоён бўлади.
Ҳозирги замон педагогикасида халқ педагогикасига яқинлашишнинг кучли тамойиллари кўзга ташланмокда. Масалан, замонавий педагогик технологияларда интерактив усулларга катта ўрин ажратилмоқда. Айниқса, ролли ўйинлар, хизмат ўйинлари каби шакллар кенг ёйилмоқда. Ҳолбуки, бу шаклларнинг асоси юзлаб эмас, минглаб йиллар олдин ҳам халқ педагогикасида халқ ўйинлари шаклида яратилган. Бу мисол ҳам хар қандай янгилик - унутилган эскилик экани ҳақидаги матал тўғрилигини яна бир бор тасдиқлайди.
Этнопедагогика муаммоларини чуқурроқ таҳлил қилиш замонавий педагогика масалаларига янгича қараш имконини беради. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, этнопедагогика усулларининг кўпчилиги интерактивликка асосланган. Масалан, маросимлар, ўйинлар, топишмоқлар, масаллар, бошқотирмалар ва бошқалар интерактивликсиз мутлақо мавжуд бўла олмайди. Эртаклар, афсоналар, достонлар, халқ қўшиқлари эса, интеллектуал интерактивликни тақозо этади.
Замонавий педагогика муайян даврларда интерактивликдан узоқлаша бошлаган эди. Хозир эса, яна интерактивликка қайтиш тамойили кузатилмоқда.
Миллий маънавият ва унинг таркибий қисми бўлган миллий қадриятларга барча замонларда ҳам таҳдидлар бўлган. Лекин, бу тахдидлар XX аср ўрталарига келиб жуда кучайиб кетди, чунки худди шу даврда жахонда юз бераётган глобаллашув жараёнлари тезлашди. Аср сўнгида бу жараёнлар яна ҳам шиддатли тус олди. XXI асрда эса глобаллашув жараёнларининг ҳам тезкор тус олаётганига мутахассислардан хеч бири шубха билдирмайди.
Глобаллашув борган сари тезлашар экан, унинг хусусиятлари ўрганилса, вужудга келтираётган ва келтириши мумкин бўлган оқибатлари ҳисобга олинмаса, у иқтисодиётга ҳам, ижтимоий соха ва айниқса, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига салбий таъсир ўтказиши мумкин.
Глобаллашувнинг моҳиятини англаш учун унга берилган таърифларга мурожаат қилиш зарур. Бу берилган таърифлар жуда хилма-хил. Уларнинг деярли барчаси учун умумий бўлган жиҳат шундаки, дунёдаги турли мамлакатлар, давлатлар, минтақалар, орасидаги иқтисодий ва маънавий ўзаро таъсир кучайиб бормокда. Мана шу ҳолатни кўпчилик эътироф этиши билан бир пайтда, у келтириб чиқарадиган оқибатлар тўғрисида турлича талқинлар мавжуд. Дунёда иқтисодий глобаллашув жараёнидан ҳам, маьнавий глобаллашув жараёнидан ҳам четда турган бирорта мамлакат йўқ. Ҳаттоки, Африка ва Жанубий Америка чангалзорларида яшаётган қабилалар ҳам бу жараёндан четда қолмаяпти. Айни пайтда, глобаллашув жараёни турли мамлакатларга турлича таъсир ўтказмоқда. Баъзи мамлакатларга у иқтисодий соҳада ҳам, маънавий соҳада ҳам катта фойда келтирса, бошқаларига унчалик фойда келтирмаяпти, учинчиларига эса кўпроқ зарар келтирмоқда. «Бу жараён қайси мамлакатларга фойда келтиради-ю, қайсиларига зарар келтиради?» - деган савол туғилиши табиий.
Глобаллашув жараёни келтирадиган қулайлик ва имкониятлардан кўпроқ фойдаланиш учун уни чуқур ўрганиш, фойдали ва зарарли жиҳатларини атрофлича таҳлил қилиш зарур. Фақат шундагина у келтириши мумкин бўлган фойдадан кўпроқ манфаатдор бўлиб, унинг зарарли томонларини четлаб ўтиш имконияти туғилади. Глобаллашувни тўла ва чуқур ўрганмай туриб, унинг имкониятларидан фойдаланиш ҳам, зарарли оқибатларидан сақланиш ҳам мумкин эмас. Одатда глобаллашув хусусиятларини етарли ўрганмаган мамлакатлар ундан камроқ фойда оладилар ва кўпроқ зарар кўрадилар.
Глобаллашувнинг миллий маънавиятимиз, анъана ва маросимларимиз, ёшларимиз тарбиясига ўтказаётган таьсирини ўрганишга эса ҳали ёшларимиз киришилганича йўқ. Бу соҳадаги хулосалар «сepuaллар ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир ўтказмоқда», «уятсиз эпизодларни телевидениеда кўрсатмаслик керак», - деган умумий гаплардан нарига ўтмаяпти. Ғарб мамлакатлари телевидениесигина эмас, атрофимиздаги баъзи мамлакатлар телевидениесида ҳам кўрсатилаётган ёки Ғарбдан трансляция қилинаётган дастурлapгa солиштирсак, телевидениемиздаги ўша бехаё д еб аталаётган кўрсатувлар жуда беозор ва рисоладагидай кўринади. Бу ҳолат ўша бехаё дейилаётган кўрсатувларнинг янги тўлқинини кутишимиз кераклигини англатади.
Бир вақтлар бизнинг мамлакатимиз ва хусусан, Ўрта Осиё халқлари бошқа қитъа ва худудлардаги халқлар иқтисодига, маданиятига, урф-одатлари ва анъаналарига кучли таъсир ўтказган. Масалан, XI-XII асрларда Ўрта Осиёдан Европага борган савдогарларнинг сони одамни хайратга солади. 1150 йилда Венгрияга борган араб сайёхи Абу Ҳамид ал-Гарнатий у ердаги бозорлар тўғрисида шундай ёзади: «Ункурия деб аталувчи бу мамлакат 26 шаҳардан иборат. Бу шаҳарларнинг ҳар бирида кўплаб қалъа, қишлоқ, тоғ ва ўрмон-боғлар бор. Уларда минглаб мағрибликлар яшайди. Сон-caноғи йўқ. У ерларда минглаб хоразмликлар савдо билан шуғулланадилар ва подшога хизмат қиладилар». Иқтибосдан кўринишича, XI аср ўрталарида Венгрия шахарларида сон-саноқсиз хоразмликлар савдо ва харбий ишлар билан шуғулланганлар. Китобдаги изохларда, ал-Гарнатий «Мағрибликлар» деб Турк хоқонлигининг ғарбида, яъни Ўрта Осиё худудида яшаган аҳолини назарда тутгани хисобга олинса, Венгрия шахарларида Ўрта осиёликлар қанчалик кўп бўлганини яна ҳам тўлароқ тасаввур қилиш мумкин.
XII аср ўрталарида Венгрияда хоразмликлар қанчалик кўп бўлгани Хоразм иқтисодий жихатдан қанчалик ривожланганини кўрсатади. Чунки, ўрта асрларда ҳунармандчилик, умуман иқтисод ривожланган минтақалардангина бошқа ўлкаларга махсулот олиб бориб сотиш мумкин эди. Венгрияда сон-саноқсиз хоразмликларнинг савдо ва харбий ишлар билан шуғулланиши Хоразмнинг бу ўлкага фақат иқтисодий эмас, маданий таъсир ҳам ўтказганидан далолат беради. Чунки, ўша сон-саноқсиз хоразмликлар билан бирга Хоразмнинг анъаналари, урф-одат ва маросимлари ҳам у ерларга борган эди. Венгрияда минглаб хоразмликларнинг бўлиши, Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам кўплаб хоразмликлар ва умуман ўрта осиёликлар савдо-сотиқ ишлари ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланишган, деб хулоса чиқариш учун имкон беради. Чунки, хоразмликлар фақат Венгрияга боришган, Европадаги бошқа мамлакатларга боришмаган, дейиш учун хеч асос йўқ.
Энди, спорт сохасидаги атамаларни глобаллашув жараёнига ҳам татбиқ қилиб кўрайлик. Вайронкор ғоялардан ҳимояланишнинг энг самарали йўли уларга қарши ҳужумга ўтишдир. Яъни, биз ёт ғоялардан ҳимояланиш билангина шуғулланмай, ўз ғояларимиз, анъаналаримиз, турмуш тарзимизни дунёга ёйиш учун ҳаракат ҳам қилишимиз зарур. Хозирча биз маънавият сохасида кўпроқ химоя билан бандмиз.
Шўролар даврида миллий қадриятларимизни дунёга ёйиш у ёқда турсин, ўз юртимизда қадрлаш учун ҳам йўл берилмади, кўпчилик қадриятларимиз эса топталди. Мустақилликка эришганимиздан кейин ўша хўрланган қадриятларимизни тиклаш, тарғиб қилиш имконига ҳам эга бўлдик. Ўзбек миллий курашини дунёга ёйиш бўйича қилинган ишлар, дунёнинг кўпчилик мамлакатларида ўзбек кураши федерацияларининг тузилиши бунинг яққол мисоли. Шуни эътироф этиш лозимки, ўзбек курашини дунёга ёйиш бўйича ишларнинг ташаббускори ва ташкилотчиси Президент И. Каримов бўлди. Демак, биз глобаллашув жараёнида пассив қабул қилувчигина эмас, фаол тарғиб қилувчиларга ҳам айланишимиз мумкин экан.
Халқимиз тарихининг сўнгги беш юз йилида ундан аввалги беш юз йилликдаги сингари юзлаб алломалар, шоирлар, лашкарбошилар етишиб чиқмаганининг қатор сабаблари бор. Улар орасида халқ руҳияти билан, халқни вазият ва иқтисодиёт билан боғлиқлари ҳам мавжуд. XV аср охирида қилинган кўплаб географик кашфиётлар натижасида Буюк Ипак йўли ўз аҳамиятини йўқота бошлагани, худудимиз савдо йўлларидан четда қолгани ана шундай иктисодий ва маънавий тушкунликка олиб келди. Бундан чиқаришимиз лозим бўлган энг мухим хулоса эса, глобаллашув жараёнидан четда қолганимиз бизнинг миллий маънавиятимизга, руҳиятимизга ижобий эмас, салбий таъсир ўтказганида. Демак, биз глобаллашув жараёнида оқилона йўл тутсак, ҳам иқтисодий, ҳам маънавий равнаққа эришишимиз мумкин экан. Оқилона йўл эса керак бўлганда глобаллашув йўналишига мослашишда, тегишли пайтда уни ўзимизга мослаштира олишда. Бунинг учун эса уни муттасил кузатиб ва таҳлил қилиб бориш лозим. Лекин, кузатув хар қанча чуқур ва батафсил олиб борилса ҳам, унинг қиймати амалиётга, жумладан, ёшлар тарбияси амалиётига қанчалик наф келтираётгани билан ўлчанади. Ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда хозирги замондаги глобаллашувнинг хусусиятларини хисобга олмаслик ташқаридаги об-хавони хисобга олмай кийиниб кўчага чиқиш билан баравардир.
Жаҳонда юз бераётган глобаллашув жараёни миллий ғояга зарурат туғдирган энг муҳим омиллардан биридир. Айни пайтда миллий ғоя ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилади.
|
| |