Миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилишда оммавий маданий тадбирларнинг ўрни ва роли




Download 61,24 Kb.
bet4/5
Sana14.01.2024
Hajmi61,24 Kb.
#137021
1   2   3   4   5
Bog'liq
Аналатик 3 топшириқ

Миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилишда оммавий маданий тадбирларнинг ўрни ва роли.
Миллий мустақиллик қўлга киритилган дастлабки ойлардан бошлабоқ Президент Ислом Каримов миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини шакллантириш масаласини жиддий вазифа қилиб қўйди. Бунинг сабаби «Мил­лий мустақил давлат бор экан, унинг мустақиллиги ва эркинлигига, анъана ва урф-одатларига тахдид соладиган, уни ўз таъсирига олиш, унинг устидан хукмронлик қилиш, унинг бойликларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга қаратилган интилишлар ва харакатлар доимий хавф сифатида сақланиб қолиши мукаррарлигидир». Келтирилган шу иқтибосдан кўриниб турибдики, миллий ғоя, аввало, мамлакатимизнинг мустақиллигини мустахкамлаш учун зарур.
Миллий истиқлол ғояси бажарадиган яна бир мухим функция тарбиявий функциядир. Миллий ғоянинг бу функцияси глобаллашув жараёнлари тезлашиб бораётган хозир­ги мураккаб даврда яна ҳам долзарброқ аҳамият касб этади. Глобаллашув фақат иқтисод ва сиёсат соҳасида эмас, балки маънавият ва мафкура сохасида ҳам жадаллашиб бормоқда. Айтиш мумкинки, маънавият ва мафкура сохасидаги глобаллашув бошқа сохаларга нисбатан жадалрок юз бермоқда. Бунинг сабаби - ўз манфаатларини кўзлаётган баъзи давлатлар мамлакатимизга мафкуравий жихатдан зарарли ва вайронкор таъсир ўтказишга уринаётганида.
Ҳар қандай халқнинг маънавияти бошқа халқлар манавиятидан ажралган холда ривожланмайди. Миллий маънавиятлар бир-бирини бойитади ва тўлдиради. Мамлакатимиз Шарқ ва Ғарбни туташтирган карвон йўлларида жойлашгани сабабли, халқимиз маънавияти ҳам Шарқ ва Fapб маънавиятидан асрлар давомида бахраманд бўлиб келган. Айни пайтда халқимиз Fap6 ва Шарқ халқлари маъанавиятидаги ижобий томонларни ўзлаштириш билангина чекланиб қолмай, уларга ижобий таъсир ҳам кўрсатган.
Маънавият ва мафкура сохасидаги ўзаро таъсир, афсуски, фақат ижобий томонлар билан чекланмайди. Бу жараёнда салбий ва вайронкор ғоялар ҳам ўз таъсирини ўтказмоқчи бўлади. Шунинг учун ҳам миллий маънавиятимизни тахдидлардан химоя қилиш борасида миллий истиқлол ғоясидан кучлироқ ва самаралироқ ғоя йўқ. Бу хақда «Миллий истиқлол ғояси» дарслигида қуйидаги фикр билдирилган: «Маънавиятни бир уйга тўпланган бойликка қиёсласак, ташқаридан кираётган шамол уй ичидаги нарсаларни остин-устун қилиб ташлашини хеч бир хонадон сохиби истамайди. Худди шу каби, биз ҳам ёт ғоялар, оқимлар ва мафкуралар маънавиятимизга вайронкор таъсир ўтказишига қарши химоя чоралари кўришимиз табиий». Шу ўринда мил­лий ғоя ёшларни тарбиялаш, миллий ва маънавий ўзликни ҳимоялаш жараёнидаги мухим функцияси намоён бўлади. Миллий ғоянинг ана шу функциясини тўлақонли бажаришида маданий-маърифий тадбирлар мухим ўрин тутади.
Ўқувчи ва талабалар онгига миллий ғояни сингдириш бугунги кун таълим тизимида олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг марказида турибди. Бу мақсадга эришиш йулида таълим-тарбиянинг турли усул ва воситаларидан фойдаланилмоқда. Кузатувларимиз баъзи ўқув юртларида миллий истиқлол ғояси бўйича маърузалар, семинарлар, коллоквиумларга кўпроқ эътибор берилиб, дарслардан сўнг ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирларга етарли аҳамият берилмаётганини кўрсатди. Холбуки, бундай тадбирлар ёшларни тарбиялашда ва улар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдиришда улкан аҳамиятга эга.
Мамлакатимиз таълим тизимида интерфаол усуллардан фойдаланишга катта аҳамият берилаётган хозирги кунда оммавий маданий-маърифий тадбирларни қўллаш мухим аҳамият касб этади. Илғор ўқитувчиларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, маданий-маърифий тадбирлардан таълим жараёнида фойдаланиш ўқувчилар фаоллигини кескин оширади. Бундан ташқари, машғулот ўтказишнинг ролли ўйин, хизмат ўйинлари сингари шакллари, асл мохиятига кўра, маданий тадбирдир. Чунки улар таълим шакллари билан санъат элементларининг қўшилиб кетиши натижасидa вужудга келган. Дарс жараёнида бадиий асарлардан парчалар келтириш, шеърларни ифодали ўқиш, сахна асарларидан парчалар кўрсатиш ўқувчиларнинг ҳам ақлий, ҳам хиссий-эмоционал фаоллигини кескин оширишга хизмат қилади.
Машғулотлар давомида оммавий маданий-маърифий тадбирлар алементларидан фойдаланиш муайян услубият асосида амалга оширилади. Бу ҳолат мазкур тадбирларни ўтказишнинг умумий хусусиятлари билан боғлиқ. Шуни хисобга олиб, миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилишда оммавий мада­ний-маърифий тадбирлардан фойдаланиш услубияти тўғрисида баъзи мулохазаларни баён қилмоқчимиз.
Оммавий маданий-маърифий тадбирлар кечалар, томоша ва театрлаштирилган концертлар, кўрик-танловлар, кўргазма, бадиий композиция, қувноқлар ва зукколар танловлари каби шаклларда ўтказилади. Уларнинг хар бири ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, шунга монанд равишда, уларни ўтказиш услубияти ҳам бир-биридан фарқ қилади. Оммавий мада­ний-маърифий тадбирлар орасида энг кўп қўлланаётган шакллардан бири мавзули кечалардир.
«Мавзули кеча» атамаси дастлаб муайян бир мавзуга бағишланган ва оқшом пайтлари ўтказиладиган тадбирларни англатган. Бундай тадбирлар жумласига учрашув кечалари, хотира кечалари, шеърият кечалари, ватанпарварлик мавзусидаги кечалар, қўшиқ кечалари рақс кечалари ва бошқаларни киритиш мумкин. Бундай тадбирлар авваллари одамлар ишдан бўшагандан кейин, оқшомда, кечкурунлари ўтказилгани сабабли «кечалар» номи билан аталган. Бироқ, вақт ўтиши билан бундай тадбирлар кундузлари ҳам ўтказилган. Лекин, уларнинг дастлабки номи - «кечалар» сақланиб қолаверган. Шунинг учун хозирги даврда кундузи ёки баъзан эрталаб ўтказиладиган ана шундай тадбирларнинг ҳам «кечалар» деб аталишидан ажабланмаслик лозим.
Мавзули кечаларнинг концертлар, спектакллар ва бошқа санъат жанрларидан асосий фарки шундаки, бу тадбирлар жараёнида театрлаштирилган оммавий харакатлар юзага келади. Бу тадбир давомида ижрочи ва томошабинлар бир бутунликни ташкил этади. Шунинг учун мавзули кечалар, ўз мохиятига кўра, оммавий байрамларга жуда яқин туради.
Мавзули кечалар халқ учун ва жамоа учун қадрли хисобланадиган ва мухим аҳамият касб этадиган бирор воқеа ёки санага бағишлаб ўтказилади. Масалан, «Миллий ғоя - бизнинг ғоя», «Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!», «Диний бағрикенглик» мавзуларидаги кечалар мавзуларнинг мухимлигини таъкидлаш билан бирга, шу масалаларга жамоа ёки гуруҳнинг муносабати ҳам ифодаланади.
Мавзули кечаларни тайёрлаш босқичи жуда мухим аҳамиятга эга. Чунки ана шу босқичда кечани тайёрлаш буйича белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишга бўлғуси томошабинлар кенг миқёсда жалб этилади. Бу ҳолат мавзули кеча иштирокчиларнинг пассив кузатувчи эмас, балки тадбирнинг фаол қатнашчиларига айланишини таъминлайди.
Мавзули кечалар, қаерда ўтказилишига қараб, қуйидаги турларга бўлинади:

  • клубларда, маданият саройлари ва уйларида, истирохат боғлари (парклар)да ўтказиладиган мавзули кечалар;

  • мехнат жамоаларида, корхоналарда ўтказиладиган мавзули кечалар;

  • санаторийларда, дам олиш уйларида, пансионат ва курортларда ўтказиладиган мавзули кечалар;

махалла, қишлоқ ва овулларда ўтказиладиган мавзули кечалар;
- мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, институт, университет ва бошқа таълим масканлаpидa ўтказиладиган мавзули кечалар.
Мавзули кечаларни ўтказиладиган жойларга караб турларга бўлиш сабаби шундаки, юқорида санаб ўтилган жойларда ўтказиладиган мавзули кечалар иштирокчилар­нинг таркиби, ёши, касби, жинси, ижтимоий мавқеи каби хусусиятларга кўра фарқланади. Бу фарқлар фақатгина ташқи тафовут бўлмасдан, улар мавзули кечаларнинг ўтиш жараёнига, сахнадаги ижрочилар билан томошабинлар ўртасидаги хиссий-эмоционал алоқанинг хусусиятларига жиддий таъсир ўтказади. Масалан, касб-ҳунар коллежида ватанпарварлик мавзусида ўтказиладиган мавзули кеча истрохат боғида ўтказиладиган мавзули кечадан жиддий фарқ қилади. Касб-ҳунар коллежидаги мавзули кеча иштирокчиларининг аксарияти шу коллеж ўқувчиларидан иборат бўлca, истирохат боғидаги мавзули кечанинг томошабинлари турли ёш, жинс, касбга мансуб одамлардан иборат булади. Коллеждаги мавзули кеча томошабинларининг сахнадаги ижрочилар, яъни ўзларининг курсдошлари, гуруҳдошлаpи билан хиссий-эмоционал алоқа ўрнатиши осон кечади. Улар сахнадаги дўстларининг муваффақиятини ўз муваффақияти сингари қабул қилади. Ижрочиларнинг нуқсонларини эса ўз нуқсони сингари хис этади. Бундай ҳолат ижрочилар билан томошабинлар ўртасидаги хиссий-эмоционал уйғунликни таъминлайди. Ана шу уйғунлик мавзу­ли кечанинг тарбиявий аҳамияти юқори даражада бўлишини кафолатлайдиган энг муҳим жиҳатлардан биридир.
Истироҳат боғидаги мавзули кечаларда ижрочилар би­лан томошабинлар ўртасидаги хиссий уйғунликни таъминлаш анча мураккаброқ кечади. Бунинг учун ижрочилардан анча махорат, вақт ва куч талаб қилинади. Истирохат боғларидаги мавзули кечаларда ижрочилар томонидан йўл қўйилган хатолар томошабинларнинг кулгисига сабаб бўлиши мумкин. Касб-ҳунар коллежида эса мавзули кечанинг ижрочиси хатога йўл қўйса, кузатишларимизнинг кўрсатишича, залдагилар бу камчиликдан кулмайди, балки худди ўзлари камчиликка йўл қўйгани сингари изтироб чекади.
Профессор У.Қорабоев «Маданий тадбирлар» ўқув кўлланмасида мавзули кечаларнинг жанрлари борасида қуйидагича фикрни баён қилади: «Клубда ўтказиладиган мавзули кечалар ўз шакл ва мазмуни жихатидан кўп жанрли хисобланади. Унинг асосий жанрлари эса қуйидагилардан иборат: хроника кечалари; хикоя кечалари; портрет кечалари; анъанавий кечалар ва хоказо». У.Қорабоев фикрларига яна шуни қўшимча қилишимиз мумкинки, мавзули кечанинг битта жанри буйича ўтказилаётган тадбирнинг таркибига яна бошқа бир неча жанрлар ҳам киритилган бўлиши мумкин. Масалан, портрет кечалари жанри бўйича ўтказилаётган мавзули кечанинг таркиби бадиий ўқиш (монолог, шеърни ифодали ўқиш), сахна асарларидан парчалар, қўшиқлар, рақслар ва хоказолардан иборат бўлиши мумкин.
Ижрочи ва томошабин ўртасида вужудга келадиган ўзига хос ва жуда яқин хиссий-эмоционал муносабатлар ўқув юртларида ўтказиладиган мавзули кечаларнинг тарбиявий аҳамияти юқори бўлиши учун имконият яратади. Мана шу имкониятдан миллий истиқлол ғоясини ўқувчи ва талаба ёшлар онгига сингдириш йулида фойдаланиш таълим тизимидаги тарбиявий вазифаларнинг энг мухимларидан бирини муваффақиятли бажариш учун асос яра­тади. Шу имкониятдан амалда қандай фойдаланилаётганини ўрганиш мақсадида бир неча мактаблар ва касб-ҳунар коллежларида ўтказиладиган мавзули кечаларни кузатдик. Кузатган кечаларимизнинг аксарияти юқори ғоявий-бадиий савияда ўтди. Айниқса, «Хеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!» мавзусидаги кеча ёшларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Бу кечада террорчиларнинг ёвуз башарасини фош этадиган сахналардан парча­лар ижро этилди, ватанпарварлик мавзусидаги шеърлар ўқилди, шеърхонлик рақс ва қўшиқларга уланиб кетди. Биз тадбирга келишдан аввал талабаларнинг тадбирдан олган таассуротларини ўрганиш мақсадида сўров ва интервью ўтказишни режалаштириб қўйган эдик. Залда вужудга келган кўтаринкилик бундай сўровга ўрин қолдирмади. Шундай бўлса ҳам, бир неча қатнашчига «Тадбир қандай ўтди?» - деб берган саволимизга улар «Жуда яхши ўтди», «Жуда зўр», «Бетакрор», «Ўзингиз кўрдингиз-ку» шаклларида жавоб беришди.
ХУЛОСА
Ана шу кузатишларимиз мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида тахсил олаётган ёшларимизни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялашда оммавий маданий-маърифий тадбирлар жуда мухим ўрин тутади, деб хулоса қилиш учун имкон яратади. Бундай тад­бирлар олдиндан тузилган режа ва сценарий асосида, ўқувчи ва талабаларни жалб этган холда тайёрланса ва ўтказилса, уларнинг тарбиявий аҳамияти яна ҳам юксак бўлади.
Бошланғич таълимда ўтказиладиган маданий-маърифий тад­бирлар - тарбиянинг кучли воситаси. Лекин бундай тадбирларни юқори савияда ўтказиш учун ўқув юртларининг имконияти хар доим ҳам етарли бўлавермайди. Шунинг учун маданий тадбирларни ўтказишда ўқув юртла­ри ва маданий-маърифий муассасаларнинг имкониятларини бирлаштириш юқори самара беради. Ёшларни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш бўйича етарли тажриба тўплаган ўқув юртлари фаолиятини ўрганиш улар шундай ютуқларга маданий-маърифий муассасалар билан ҳамкорлиги туфайли эришаётганини кўрсатди.


Download 61,24 Kb.
1   2   3   4   5




Download 61,24 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилишда оммавий маданий тадбирларнинг ўрни ва роли

Download 61,24 Kb.