Оммавий маданий тадбирларни ўтказиш хусусиятлари




Download 61,24 Kb.
bet2/5
Sana14.01.2024
Hajmi61,24 Kb.
#137021
1   2   3   4   5
Bog'liq
Аналатик 3 топшириқ

Оммавий маданий тадбирларни ўтказиш хусусиятлари
Оммавий маданий-маърифий тадбирларни интерактив тарзда ўтказиш билан бирга, бу тадбирларнинг миллий руҳда бўлишига алохида эътибор қаратиш лозим. Шундай қилинганда бу тадбирлар ўқувчиларни миллий руҳда тарбиялашга хизмат килади. Зеро, миллатни миллий тарбия шакллантиради. Миллий тарбия халқ педагогикасининг муҳим йўналиши ҳамдир. Маданий-маърифий тад­бирлар мазмун-мохияти билан миллий, маънавий-ахлоқий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, миллий маънавий меросимиз, миллий ғоя ва мафкурамизга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, муқаддас Куръон ва Хадислардан иборат ислом дини таълимотига асосланиб, таяниб тайёрланиши ва ўтказилиши лозим.
Шуни қайд этиш керакки, республикамиз истиқлолга эришган дастлабки кунлардан Президентимиз И.А. Каримов миллий ва маънавий қадриятларимизни, урф-одатларимизни тиклаш, халқимизнинг буюк тарихини, аждодла­римизнинг улуғвор хизматларини реал кўрсатиш вазифасини қўйди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2-чақириқ 1-сессиясидаги маърузасида ҳам Пре­зидентимиз И. Каримов яна бир бор миллий қадриятлар сохасида амалга оширишимиз лозим булган вазифаларни белгилаб берди: «Бу сохадаги энг асосий вазифамиз мил­лий қадриятларимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш, муқаддас динимизнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрнини ва ҳурматини тиклаш каби мустақиллик йилларида бошланган эзгу ишларимизни изчиллик билан давом эттириш, уларни янги босқичга кўтариш ва таъсирчанликни кучайтиришдир».
Бошланғич таълимда ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирларнинг мохияти ва хусусиятларини таҳлил қилиш уларнинг таснифига баъзи қўшимчалар киритишга имкон беради. Мавжуд адабиётларда маданий-маърифий тадбирлар қуйидаги турларга бўлинади: «турли кечалар, бадиий композициялар, бадиий чиқишлар ва дискоклуб дастурлари, театрлаштирилган концерт ва томошалар, халқ маросимлари ва сайилл ари, оммавий байрамлар, кўрик-танловлар каби кўплаб шакллар».
Профессор У. Қорабоев таснифига қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, маданий-маърифий тадбирларни яна қуйидаги турларга бўлиш ҳам мумкин:
1. Уюшган жамоаларда, шу жумладан, ўқув юртларида ўтказиладиган тадбирлар.

  1. Аҳоли турар жойларида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар.

  2. Уюшмаган аҳоли ўртасида ўтказиладиган тадбир­лар.

Уюшган жамоаларда ўтказиладиган тадбирлар иштирокчи-томошабинларнинг бир-бирларини билиши, умумий мақсадга интилиши билан характерланади. Бундай жамоа аъзолари ўртасида муайян руҳий яқинлик мавжуд бўлиб, бу ҳолат маданий-маърифий тадбир жараёнида яққол кўзга ташланади. Бундай жамоаларда маданий-маъ­рифий тадбирлар жараёнидаги маънавий-руҳий уйғунлик қисқа муддатда ва юқори даражада юз беради.
Аҳоли турар жойларида ўтказиладиган маданий-маъри­фий тадбирларнинг хусусияти улар ўтказиладиган жой - махалла, қишлоқ, овул, қўрғонча аҳолисининг бир-бирига муайян даражада яқинлиги, танишлиги билан боғлиқ. Улар ўртасидаги руҳий яқинлик уюшган жамоалар аъзо­лари ўртасидаги сингари бўлмаса ҳам, улар бир худудда истиқомат қилиб, бир-бирларини танийдилар ва улар ўртасида яшаш тарзи билан боғлиқ умумий жихатлар мавжуд бўлади.
Уюшмаган аҳоли ўртасида ўтказиладиган тадбирлар, асосан, шахарлардаги маданият саройлари, истироҳат боғлари, концерт заллари ва клубларда ўтказилади. Бун­дай тадбирларни томоша қилиш учун тўпланган фукаролар турли касб эгалари, турли ёш, жинс, ижтимоий қатлам вакиллари бўлиб, улар ўртасида маънавий-руҳий яқин­лик кўзга ташланмайди. Маданий-маърифий тадбир жараёнида улар ўртасида ҳам ана шундай алоқадорлик ва яқинлик вужудга келади.
Таълим тизимида олиб борилаётган маданий-маъри­фий тадбирларни қуйидаги икки турга бўлиш мумкин:

  1. Бевосита таълим жараёнида ўтказиладиган тадбирлар. Уларга маданий тадбирларнинг маъруза, семинар, амалий машғулот каби дарс шаклларида фойдаланиладиган турлари киради. Тадбирларнинг бу туридан фойдаланилганда дарс машғулотлари давомида монологлардан, инсценировкалардан, бадиий асарлардан, видео ва аудио ёзувларидан парчалар келтирилади. Бу тадбир­лар ўрганилаётган предмет, курс ёки фанни чуқурроқ ўзлаштиришга ёрдам беради. Шу билан бирга бу тадбир­лар талабаларга дарс жараёнида қисқа муддатли ҳордиқ бериш функциясини ҳам бажариши мумкин.


  2. Download 61,24 Kb.
1   2   3   4   5




Download 61,24 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Оммавий маданий тадбирларни ўтказиш хусусиятлари

Download 61,24 Kb.