• 2. Ранг системалари ҳақида
  • CMY / CMYK ранглар модели.
  • Ranglarni tasvirlash sistemalari xususiyatlari. Rang sistemalarini bir-biriga matematik almashtirish usullari




    Download 10.26 Mb.
    bet9/65
    Sana30.11.2022
    Hajmi10.26 Mb.
    #32404
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   65
    Bog'liq
    Tasvirlarlarga raqamli ishlov berish-Ma\'ruzalar
    1-Mavzu O'z.t.soh.o'rg.TAQDIMOTI(1) (1), 70ea5d59-6c32-4036-abc3-ce4f3337304d, СОВРЕМЕННЫЕ МЕТОДЫ ПРОДАЖИ ГОСТИНИЧНЫХ УСЛУГ, kurs ishi, So\'rovnoma1-ilova, Kichik yosh guruhlarda jismoniy tarbiya mashg’ulot ishlanma, Kiber huquqdan 2 va 3 praktik
    Ranglarni tasvirlash sistemalari xususiyatlari. Rang sistemalarini bir-biriga matematik almashtirish usullari.


    1. Рангли тасвирлар ҳақида
    Рангли тасвирларнинг ҳар пиксели учун энг камида 2 бит керак. Ҳар бир пикселда ранг чуқурлиги 16 бит бўлган (65536 рангли) тасвир HighColor номини, ҳар бир пикселида 24 бит бўлган (16,7 млн. рангли) тасвир TrueColor номини олган. Компютерларнинг график тизимларида ҳар бир пиксел 32,44 ва ундан кўп бит бoлган тасвирлардан ҳам фойдаланилади.
    Рангли тасвир уч матрица (қизил, яшил ва кўк ранглар учун) ёрдамида, ёки ҳар бир ранг учун маълум битларни ажратган ҳолда бир матрица ёрдамида сақланиши мумкин. Маълумки, ёритилганлик даражасининг бир-биридан фарқи 1 фоиздан кам бўлса, у ҳолда буни одамнинг кўзи одатда сеза олмайди. Шунинг учун рангли тасвирларни сақлашда уни ҳар бир пикселининг ранги учун бир байт ажратиш етарли. Аммо фойдаланиш мумкин бўлган натижаларга эришиш учун рангли тасвирнинг ҳар бир пикселини хотирага жойлаштиришда бир байт ахборотни ишлатиш етарли. Бу ҳолда икки хил рангнинг ҳар бири учун 3 бит ва учинчи рангни бериш учун 2 бит зарур. Математик нуқтаи назардан, айрим ҳолларда рангли тасвирни уч ўлчамли векторлар матрицаси сифатида қараш қулай.
    Рангли тасвирларни намойиш қилиш, қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилиш жараёнларида техника ва технологияларга боғлиқ равишда турли типдаги ранглар системаларидан фойдаланилади. Ҳозирда дунёда кенг фойдаланиладиган ранг системалари билан қуйида батафсил танишиб чиқамиз.


    2. Ранг системалари ҳақида
    Ранглар билан боғлиқ турли илмий-амалий масалаларни ҳал қилиш учун турлича ранг системаларидан фойдаланилади. Биз кўпроқ компьютерлар экранида акс этувчи RGB ранг системаси асосидаги рақамли тасвирлар билан ишлаймиз. Лекин, бошқа турли илмий-амалий масалаларда бошқа ранг системаларидан, хусусан, XYZ, Lab, HSI, HLS, CMYK кабилардан фойдаланилади.
    “Ранг системаси” атамасини илмий адабиётларда “Ранг модели” ёки “Ранг фазоси” деб ҳам юритилади.
    Ранг системаларини ишлаб чиқиш ва стандартлаштириш бўйича ҳозирги кунда махсус комиссия иш юритади. Бу комиссия Австрияда жойлашган бўлиб, CIE (Commission International de l'Eclairage) ҳалқаро комиссияси деб номланади. Ҳозирги қадар бир қатор дунё олимлари томонидан ранг тадқиқотлари натижалари бўйича илмий ишланмалар шу комиссия тасдиғидан ўтган ва стандартлаштирилган. Уларда ранг системаларининг бир қатор маълумотлари, хусусан, ранг системаларининг хоссалари, фойдаланиш тармоқлари, улар устида математик алмаштириш формулалари кабилар тўлиқ берилади.
    Бу илмий марказнинг, яъни комиссиянинг фаолиятига 100 йилдан ошди. Шу давр мобайнида ҳалқаро комиссия томонидан кўплаб ранг системалари стандартлаштирилди. Бу ранг системалари илмий тадқиқотлар ва ишлаб чиқаришда аҳамиятлидир.
    Ушбу бўлимда CIE комиссияси томонидан стандартлаштирилган бир нечта ранг системалари билан танишамиз.
    RGBранг системаси. Бу ранг системаси компьютер экрани учун мослаштирилган (техник) ранг ҳисобланади (2.1-2.2-расмлар). Унда уч хил ранг аралашмаси мавжуд бўлиб, улар Red (қизил), Green (яшил) ва Blue (кўк) ранглардир. Ҳар бир ранг миқдори 0÷255 оралиғида бўлади. Демак, учта рангнинг ҳар бирлик миқдорлари асосида 2563=16777216 та рангни ифодалаш мумкин бўлади. Бу ранг системаси қурилманинг хусусиятига боғлиқ бўлади. Масалан, RGB нинг бирор бир хил қийматга эга бўлган ранги икки хил мониторда икки хил кўринади.

    2.1-расм. RGB ранг системасининг оддий кўриниши.

    2.2-расм. Уч координатали RGB ранг фазоси.


    CMY / CMYK ранглар модели. Асосан рангли принтерлар учун мўлжалланган ранг системаси ҳисобланади. Бунда CMYK: Cyan-ҳаворанг, Magenta-бинафша (сиёҳ) ранг, Yellow-сариқ, Key-калит (қора) маъноларини англатади (2.3-расм).
    CMY ранглар фазоси кўкимтир (Cyan), қирмизи (Magenta) ва сариқ (Yellow) рангларидан ташкил топади. Ушбу ранглар фазоси RGB ранглар фазосининг таркибий қисми ҳисобланади, чунки кўкимтир, қирмизи ва сариқ ранглар мос ҳолда яшил, қизил ва кўк рангларининг таркибий қисмлари ҳисобланадилар. Кўкимтир, қирмизи ва сариқ ранглар айрилувчи асосий ранглар ҳисобланади. Ушбу асосий рангларни оқ рангдан айириш орқали бошқа ранглар ҳосил қилинади. Кўкимтир қизил рангни, қирмизи яшил рангни ва сариқ кўк рангни ўзига сингдиради. Тасвирда сариқ ва кўкимтирни орттириш ёки қирмизи (яшилнинг компоненти) рангни камайтириш орқали яшилни орттириш мумкин.
    Уч асосий ранглар - кўкимтир, қирмизи ва сариқ – билан бирга қора ранглар жараён ранглари (process colors) деб аталади. Ушбу модел эса CMYK ранглар модели деб аталади. Чоп қилиш жараёнида қора ранг (K) қўшилади, чунки у қолган учта рангларнинг комбинациясига қараганда тозароқ қорадир. Тоза қора ранг юқорироқ даражадаги контрастни таъминлайди. Яна бу ерда қора сиёҳнинг рангли сиёҳларга қараганда арзонроқ эканлигидан иборат қўшимча омил ҳам мавжуд.



    2.3-расм. CMYK ранг системаси.

    Download 10.26 Mb.
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   65




    Download 10.26 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Ranglarni tasvirlash sistemalari xususiyatlari. Rang sistemalarini bir-biriga matematik almashtirish usullari

    Download 10.26 Mb.