• Калит сўзлар.
  • Талабаларни интегратив ёндащув асосида касбий фаолиятга тайерлаш омиллари xakimova Sevara Xamdamovna




    Download 31.35 Kb.
    Sana29.03.2024
    Hajmi31.35 Kb.
    #180590
    Bog'liq
    Xakimova Sevara
    «Истеҳком » драмаси (1977) Иззат Султон, Social-Media-Marketing-Course-eMarketing-Institute-Ebook-2018-Edition (1), 1-Amaliy ish amaliy matematika, Mexanik o`lchash asboblari. Hajmni o’lchash, хисобот, transport, феруза НАМДУ, 9-M, 2-мавзу, Переведенная копия документа MU LB5 Sozdanie tablic bazy dannyx MIKROSOFT ACCESS , b85f31a7390aa1572dcd1bdbf39d6e5d, maqola (2), Ingliz tili 2 daftar, import math, 12-mavzu

    ТАЛАБАЛАРНИ ИНТЕГРАТИВ ЁНДАЩУВ АСОСИДА КАСБИЙ ФАОЛИЯТГА ТАЙЕРЛАШ ОМИЛЛАРИ
    Xakimova Sevara Xamdamovna
    Toshkent Kimyo texnologiya instituti katta oʻqituvchisi
    Аннотация. Мақолада талабаларни интегратив ёндашув касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини ташкил этишда унинг таркибий қисмлари, даражалари, умумий ташкилий асослари, мазмуни, шакли ҳамда методларини белгиловчи асосий қонуниятларни аниқлаш ҳамда талабаларнинг интегратив ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёргарлигининг юқори даражада бўлишига эришиш ҳолатлар мавжудлиги илмий асосланган.
    Калит сўзлар. интегратив ёндашув, касбий фаолият, касбий компетентлик, ижтимоий тажриба, педагогик кобилият, профессионал таълим, мустақил фикр, касбий тайёргарлик, педагогик интеграция.
    Дунёда бундай ўзгаришлар глобаллашув шароитида барча соҳаларда кучли рақобат муҳитини шакллантиради ва ўз навбатида таълим соҳасига рақобатбардош кадрлар тайёрлашга нисбатан янги талабларни қўяди. Натижада энг ноёб капитал сифатида қадрланаётган бугунги шароитда “...таълимнинг ҳамма босқичларида, таълим берувчининг фаолиятини, касбий компетенциясини баҳолаш самарадорлигини ошириш ва усулларини такомиллаштириш механизмларини жорий этиш орқали барча инсонлар учун уларнинг ҳаёти давомида сифатли таълим олиш имкониятини яратишни долзарб вазифа қилиб қўймоқда [2]”.
    Шу ўринда, мамлакатимизда ёшларимиз учун жаҳон андозалари асосида таълим олиш, илғор замонавий педагогик янгиликларга қизиқиш ва уларга интилувчанлик каби педагогик компетенцияга дахлдор шахсий сифатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун мамлакатимизда аниқ мақсадга йўналтирилган таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ёшларимизни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
    Айниқса, бугунги кунда мамлакатимизда миллий таълим тизимининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш борасида кенг шароитлар яратилди. Бу эса, ўз навбатида, ислоҳотлар таълим тузилмаси ва мазмун-моҳиятини такомиллаштириш имконига замин яратмоқда. Бу ҳақда фикр юритганда Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз” [3].
    Бинобарин, давлатимиз раҳбари ҳозирги замон талабидан келиб чиққан ҳолда энг авалло, таълим самарадорлигини ошириш, мутахассисларнинг касбий компетентлик даражасини ривожлантириш, педагог кадрларни инновацион фаолиятга йўналтириш, олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига инновацион таълим ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш ва мақсадли йўналтиришни устувор вазифалар сифатида белгилаб бергани бежиз эмас, албатта. Шу ўринда муҳим бир мулоҳаза: “Яна бир муаммони ҳал этиш ҳам ўта муҳим ҳисобланади: бу педагог ва ўқитувчилар таркибининг профессионал даражаси, уларнинг махсус билимларидир. Бу борада таълим олиш, маънавий-маърифий камолот масалалари ва ҳақиқий қадриятларни шакллантириш жараёнларига фаол кўмак берадиган муҳит яратиш зарур” [1] бу талабаларда касбий компетенцияни замонавий ёндашувлар асосида ривожлантириш вазифасини қўяди.
    Касбий компетентлик мутахассис томонидан алоҳида билим, малакаларнинг эгалланишини эмас, балки хар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини назарда тутади. Шунингдек, компетенция мутахассислик билимларини доимо бойитиб бориш, янги ахборотларни урганиш, муҳим ижтимоий талабларни англай олиш, янги маълумотларни излаб топиш, уларни қайта ишлаш ва ўз фаолиятида қўллай билишни тақозо этади. Касбий компетентлик мураккаб жараёнлар; ноаниқ вазифаларни бажариш; бир-бирига зид маълумотлардан фойдаланиш; кутилмаган вазиятда ҳаракат режасига эга бўла олишда намоён бўлади. Касбий компетенцияга эга бўлган мутахассислар ўз билимларини изчил бойитиб боради, янги ахборотларни ўзлаштиради, давр талабларини чуқур англайди, янги билимлар
    Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган “Илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш” ҳамда “Кадрлар малакасини халқаро меҳнат бозори талабларига мослаштириш мақсадида миллий малака тизими ишлаб чиқиш” каби устувор вазифалари профессионал таълим муассасаларининг мутлақо янгидан илмий-амалий фаолиятини ташкил этиш зарурлигини белгилаб беради. Янги профессионал таълимнинг халқаро андозаларга тўлиқ мослигини таъминлаш ва ижтимоий буюртма асосида малакали кадрларни тайёрлашда уларнинг шахсий ва касбий компетенциялари билан бирга технологик компетенциялари мазмунини замонавий ёндашувлар асосида ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш профессионал таълимни модернизациялашга хизмат қилади [1].
    Талабалар касбий компетентлиги ҳам қуйидаги белгилар билан тавсифланади:
    - ҳар кандай муайян вазиятда, унинг турли хил жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда билимларни ўз ўрнида ва тезкорлик билан тўғри қўллай билиш;
    - қарорларни қабул қила билишга қодирлик ва тайёрлик, шу билан бирга, мазкур вазият учун энг мақбул қарор вариантини танлай олиш;
    - ижтимоий ҳаракатларни ташкил этиш ва бунинг учун барча имкониятларни ишга сола билиш;
    - фаолият доирасида бошқа одамлар билан ўзаро муносабатларни аниқ мақсадларни кўзлаган ҳолда ва мақсадга мувофиқ, мақбул тарзда ўрната олиш имконини берадиган коммуникатив кўникмалар;
    - муайян маънавий қадриятлар, дунёқараш, умуммаданий ва ахлоқий сифатларга эгалик, фаолиятга интилиш ҳиссининг мавжудлиги;
    - ўзининг ижодий имкониятларини ривожлантириш, фаолиятнинг янги усулларини эгаллашга интилиш. Касбий компетентлик негизида мазкур сифатлар акс этади [6].
    Э.Ф.Зеер касбий компетентликнинг функционал тараққиётини тадқиқ қилиш касбий камолотга эришиш чоғида компетентликнинг турли кўринишлари интеграциялашиб боришини ва уларнинг касбий муҳим шахс сифатлари билан алоқаси кучайиб боришини таъкидлайди [7].
    З.Рахимов педагогнинг касбий компетентлигини шакллантириш бўйича қуйидаги таклифларни бериш мумкин деб ҳисоблайди [8]:
    - ўзлаштирилган ижтимоий тажрибаларни қайта ишлаш, изланувчанлик ва ижодкорлик фаолиятларида намоён бўладиган аниқ ифодаланган касбий йўналтирилганлик, билимларни эгаллаш фаоллиги;
    - касбий фаолиятда кўп учрайдиган ҳар қандай ностандарт вазиятларда мустақил равишда қарор қабул қила олишга, шунингдек, яхлит жараённинг барча воқеа ва ҳодисалари, далилларини таҳлил қила билишга асос яратадиган илмий тафаккурни ривожлантириш;
    - миллий ва жаҳон педагогик кобилиятларини такомиллаштириш, ўз-ўзини ривожлантиришга йўналганлик, тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш каби кенг доирани ўз ичига олган мустақил таълимни ташкил этиш;
    - талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашни индивидуаллаштириш орқали ақлий ва амалий фаолиятида ўзининг индивидуал услубларига эга бўлиш имконини берадиган таълимни ташкил этиш.
    Илмий таҳлиллардан кўриниб турибдики, касбий компетенцияни шакллантириш ёки ривожлантириш ижтимоий жиҳатдан ниҳоятда муҳим, зеро ё авлодни маънавий жиҳатдан етук, ишбилармон, креатив фикрлайдиган қилиб тарбиялаш, айнан педагогик кадрлар савиясига, уларнинг касбий малакасига боғлиқ.
    Аслида бугунги замонавий педагогика касбий компетентлиликни қўллабқувватламоқда. Дастлаб, ўқув жараёнида билим муҳим эди, кейинчалик устуворлик кўникма ҳамда малакага ўтди. Бу жуда тўғри ёндаув эди, ҳамон ўз қувватини йўқотгани йўқ, аммо давр нуқтаи назаридан бугун компетенция, хусусан, нутқий компетенция фаоллашди. Унга жамиятда ҳам талаб кучайиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида интеграция орқали таълим бериш жараёнини қўллашни тақозо қилади. Шу маънода олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетенциясини ривожлантириш келажакдаги муҳим ишларга пойдевор вазифасини бажаради.
    Олий таълим муассасаларида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш негизида қуйидаги асосий тамойиллар мавжуд, булар:
    - профессионал таълим ўқитувчиларини касбий-методик жиҳатдан тайёрлашнинг инсонпарварлаштириш;
    - ҳозирги ахборот технологиялари ривожланган шароитда профессионал таълим ўқитувчисининг ижодий шахсини ривожлантириш ва ривожлантиришга тизимли, педагогик интеграция асосида касбий фаолият нуқтаи назаридан ва технологик жиҳатдан ёндашув;
    - профессионал таълим ўқитувчиларини аниқ далилларга асосланган билимлар билан бир қаторда методологик билимлар билан қуроллантириш;
    - касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш методик тизимининг таркиби ва мазмунини кенгайтириш ҳамда чуқурлаштириш.
    Ҳозирги кунда профессионал таълими муассасалари учун республикамизнинг олий таълим муассасаларида муҳандис-педагоглар тайёрлаш бўйича профессионал таълим йўналишида бакалаврлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Шунинг асосида олий таълим муассасалари зиммасига бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларида зарурий компетенцияларни ривожлантириш, таълимга ижодий ёндашган ҳолда муаммолар ечимини мустақил топиш, мустақил фикрга асосланган хулоса чиқариш, ишлаб чиқариш жараёнларида бевосита иштирок этишга қодир бўлган мутахассис кадрлар тайёрлаш вазифаси юклатилган.
    Биз талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш ва технологик компетенцияларини ривожлантириш муаммоларини ўрганишни “тайёргарлик”, “инсоннинг фаолиятга тайёргарлиги”, “касбий тайёргарлик” тушунчалари мазмунини аниқлашдан бошладик. Илмий адабиётларда “тайёргарлик”нинг муҳим белгиси сифатида, фаолиятга яроқлилик, унинг тартибга солувчи, маълум қобилиятларнинг мавжудлиги сифатида таърифланади.
    Талабаларнинг педагогик интеграция асосида касбий фаолиятга тайёргарлигининг юқори даражада бўлишига эришиш қуйидаги ҳолатлар мавжудлигини тақозо этади:
    - талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг такомиллашганлик даражаси бу жараённинг умумий моҳиятини ёритувчи интегратив педагогик тизим самарадорлигига чамбарчас боғлиқлиги;
    - талабаларнинг касбий фаолиятга тайёрлашни таъминловчи жараёнларнинг ташкилий бошқаруви мақсадга мувофиқ тарзда ривожлантирилиб борилиши;
    - рефлексив бошқарув талабаларни педагогик интеграция асосида касбий фаолиятга тайёрлашдан кўзланган мақсаднинг натижаланишини кафолатлайди. Рефлексив бошқарув аниқ мақсадда ташкил этилаётган жараён хусусиятларини максимал даражада ҳисобга олиш, шунингдек, ҳар бир таъсирни унинг мазмунида намоён бўлувчи қонуниятлар билан мувофиқлаштиришни талаб этади.
    Фанлараро интеграцияга таъсирни амалга оширишда қуйидаги омилларга тўхтаб ўтамиз:
    - таълим ихтисослик йўналишига мос бўлган ишлаб чиқариш объектларини танлаш;
    - ишлаб чиқариш субеъкти ва таълим муассасаси ўртасида ҳамкорликни юзага келтириш йўлларини излаш;
    - таълим муассасаси ва ишлаб чиқариш субеъкти ўртасидаги алоқадорликни таъминлаш.
    Фанлараро алоқадорликка нима учун кўп тўхталиб ўтаяпмиз чунки фанлараро алоқадорлик таълим жараёни элементлари (шакл, мазмун, метод ва воситалари) ни бир бутун тизимга бирлаштиришга яъни интеграциялашга хизмат қилади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, фанлараро интеграция таълим сифати ва самарадорлигини амалга оширишнинг энг муҳим омилларидан биридир.
    Фанлараро интеграцияни амалга ошириш учун:
    - ўқув фанларини ўрганишда шундай кетма-кетликни танлаш лозимки, бир фанни ўрганиш иккинчи фанни ўрганишга кўмаклашсин;
    - фанлардаги умумий бўлган тушунча, кўникма ва малакаларни шакллантиришда бир хил ёндашувдан фойдаланиш;
    - фанларни ўрганишда кўникма ва малакалар хосил қилишга бўлган талаблар бирлигини таъминлаш;
    - битта фанга доир, кўникма ва малакаларни ўрганишда бошқа фанлардан эгалланган билим, кўникма ва малакалардан кенг фойдаланиш.
    Олий таълим муассасаларида хозирда фанлараро алоқадорликни амалга ошириш учун компъютер ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш янада ортиб бормоқда. Сабаби, намойиш этувчи ва назорат қилувчи, моделлаштирувчи, ўргатувчи, дастурий педагогик воситалар талабаларга билимларни синтезлаш ва умумлаштириш, билиш ва масалалар ечиш методларини умумлашган тарзда ўрганишга ёрдам беради.
    Текшириш давомида ўқув фанларини интеграциялаш жараёнида фаол ақлий фаолиятга ёрдам берувчи омиллар: интеграциялаш учун фанларнинг маъқул бирлашиши, ўқитувчи ва ўқувчи ҳаракатларининг мос келиши, ўқувчиларнинг ёш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мазмун, метод, ва воситаларни танлаш.
    Ўқув фанларини интеграциялашнинг дидактик моҳияти турли ўқув фанлари бўйича янги билимларни шакллантиришнинг концептуал тузилма ва методларини аниқлаш имконини берувчи педагогик тадбирлар тартиби ҳамда қонуниятларини ишлаб чиқиш зарурати билан белгиланади.
    Интеграциялаш мобайнида бир - бирига боғлиқлик ҳажми ошади ва тартибга тушади, шу тизим қисмларнииг ишлаши ва ўрганиш объектининг яхлитлиги тартибга солинади. Амалий интеграцияда аҳамиятга молик бўлган жараёнлар асосида техник маҳсулотларни яратиш назарда тутилади. Ҳар бир ўқув машғулотида ўқитишнинг электрон воситалари турларини танлаш – индивидуал ижодий жараён.
    Олий таълим учун зарур ва устувор йўналишларидан бири таълим мазмунининг янгиланиши, дарсни инновацион тажриба ва ғояларга таяниб, замонавийлаштирилган, такомиллаштирилган ҳамда илмий - инновацион технологиялар асосида ўтиш заруриятини келтириб чиқарди. Чунки, дарс таълим - тарбия беришнинг асосий ўзагидир. Талабалар ўқув фанларини чуқур ўрганиб бориши давомида унинг билими мустаҳкамланади, саводхонлиги ошиб боради. Фанлар бўйича бериладиган таълим -тарбия ҳаёт қонуниятлари, табиат диалектикаси, давр талаби асосида талабаларга етказилса, ҳар бир ўқитувчи ўз вазифасини сидқидилдан бажарган бўлади.
    Талабаларни интеграция асосида касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини ташкил этишда унинг таркибий қисмлари, даражалари, умумий ташкилий асослари, мазмуни, шакли ҳамда методларини белгиловчи асосий қонуниятларни аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.
    REFERENCES:
    Download 31.35 Kb.




    Download 31.35 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Талабаларни интегратив ёндащув асосида касбий фаолиятга тайерлаш омиллари xakimova Sevara Xamdamovna

    Download 31.35 Kb.