Анъанавий (классик) шифрлаш усулларига ўринларини алмаш- тириш шифрлари, оддий ва мураккаб алмаштириш шифрлари ва уларнинг комбинациялари ва модификациялари киради. Таъкидлаш жоизки, ўринларини алмаштириш шифрлари ва алмаштириш шифрларининг комбинациялари амалиётда қўлланилаётган ҳар хил турдаги симметрик шифрларни ташкил этади.
Ўринларини алмаштириш шифрларида шифрланадиган матннинг ҳарфлари шу матн блоки ичида маълум қоидалар бўйича ўрин алмаштирилади. Ўринларини алмаштириш шифрлари энг содда ва энг қадимий ҳисобланади.
Шифрловчи жадваллар. Тикланиш (XIV аср охирлари) даврининг бошларида ўринларини алмаштириш шифрларида шифрловчи жадваллардан фойдаланилган. Шифрловчи жадвалларнинг калити сифатида: жадвалнинг ўлчами; ўрин алмаштиришни белгиловчи сўз ёки жумла; жадвал тузилишининг хусусияти бўлган.
Калит сифатида жадвалнинг ўлчами берилиши энг содда жадвалли шифрлаш ҳисобланади. Қуйидаги матн берилган бўлсин:
ОБЪЕКТ БЕЛГИЛАНГАН ЖОЙГА БОРАДИ
Ушбу ахборот устун бўйича кетма – кет жадвалга киритилади:
О
|
К
|
Л
|
А
|
Н
|
Г
|
Р
|
Б
|
Т
|
Г
|
Н
|
Ж
|
А
|
А
|
Ъ
|
Б
|
И
|
Г
|
О
|
Б
|
Д
|
Е
|
Е
|
Л
|
А
|
Й
|
О
|
И
|
Натижада, 4х7 ўлчовли жадвал ташкил қилинади.
Энди шифрланган матн қаторлар бўйича аниқланади, яъни ўзимиз учун 4 тадан белгиларни ажратиб ёзамиз.
|