МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ТЕХНИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКТУАЛЬНЫЕ ПРОБЛЕМЫ ЦИФРОВИЗАЦИИ ЭЛЕКТРОМЕХАНИЧЕСКИХ И
ЭЛЕКТРОТЕХНОЛОГИЧЕСКИХ СИСТЕМ
19
Секция №1
Актуальные вопросы цифровизации, применяемые в области повышения
энергоэффективности электромеханических и электротехнологических
систем
УДК 621.472
ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ ИНТЕГРАЦИЯЛАНГАН
ТАРМОҚЛАРДА РЕАКТИВ ҚУВВАТНИ КОМПЕНСАЦИЯЛАШ
М.К. Бобожанов, Р.А.Мустаев
Ушбу мақолада қайта тикланувчи энергия манбалари интеграция қилинган тармоқларда
ҳосил буладиган реактив қувватга бўлган талабни контактсиз қурилмалар ѐрдамида автоматик
тарзда компенсациялаш ҳақида маълумотлар келтирилган. Реактив қувватни компенсациялаш
мақсадида микроконтроллер орқали бошқарувга эга контактсиз коммутациялаш қурилмасидан
фойдаланилган. Ушбу қурилма ҚТЭМ мавжуд тармоқларда комбинациялашган усулда реактив
қувватни компенсациялаш имконини беради. Ушбу қурилма кўп қутбли бўлиб, бир вақтни ўзида 3
та турли қийматдаги кичик қувватли конденсатор батареяларини ҚТЭМ мавжуд тармоққа
улаш имконини беради. Схема орқали фотоэлектр станция мавжуд тармоққа қуввати 1 кВт
бўлган АО41-6 типли моторнинг уланиши жараѐнида ҳосил бўлган реактив қувватга бўлган
талаби керакли миқдорда таъминланиб, cоsφ қиймати 0,723 қийматдан 0,955 гача ошган.