Ўқув фаннинг мақсади ва вазифалари
Фаннинг мақсади талабаларга таъсири йўналтирилган ва узайтирилган дори турларини яратиш асослари, тузилиши, таъсир этиш механизмлари, ҳамда гомеопатик, махсус педиатрик ва геритрик, косметология ва ветеринария амалиётида қўлланиладиган дори турлари технологиясининг назарий ва амалий асосларига оид билимларни беришдан иборат.
Фаннинг вазифаси гомеопатик, ёшига қараб бериладиган, косметология ва ветеринария амалиётида ишлатиладиган дори турлари, полимер доривор пардалар технологиясини ҳамда таъсири узайтирилган ва йўналтирилган дори турлари тузилиши, таъсир механизмларига оид маълумотларни ўзлаштиришдан иборат.
|