|
ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ, ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТЛАРИ ВА МУДДАТЛАРИBog'liq contractDoc 6576b6b99c3efdfa1f62c69a2. ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ, ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТЛАРИ ВА МУДДАТЛАРИ
2.1. Шартнома имзолангандан сўнг Харидор олинадиган маҳсулотнинг энг камида 15% қийматига тенг пулни Сотувчининг ҳисоб рақамига маҳсулот
етказиб берилмасдан ёки олиб кетишдан олдиндан ўтказиши, қолган 85% миқдордаги (маҳсулот учун) пулни, ҳаридор маҳсулот етказиб берилгандан
ёки олиб кетилгандан сўнг 15 иш куни мобайнида ўтказиши лозим.
2.2. Пул ўтказилгандан сўнг , буюртма 30 иш куни ичида тайёрлаб берилади.
2.3.Тайёр маҳсулот Харидор томонидан ўз кучи ва автоулов воситалари билан олиб кетилади.
2.4.Тайёр маҳсулот Сотувчи томонидан ҳам етказиб берилиши мумкин.
2.5.Сотувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан нарх-навони шаклланишига тааълуқли тегишли чора-тадбирлар кўрилган тақдирда ва бошка
қарорлар қабул қилиш ҳолатлари юзага келганда маҳсулот нархини қайта кўриб чиқиши мумкин бўлади. Шунингдек, маҳсулотнинг баҳоси уни
белгилайдиган кўрсаткичлар (таннарх, харажатлар ва ҳақоза)га қараб маҳсулотни топшириш пайтида ўзгартирилиши мумкин.
3. МАҲСУЛОТ СИФАТИ
3.1. Маҳсулот сифати ГОСТ, ТШ ва бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларга жавоб бериши лозим.
3.2. Харидорга маҳсулот етказиб берилганда, Ишлаб чиқарувчининг вакилига уч кун ичида ёзма равишда хабар бериб, уни иштирокида беш кун
давомида маҳсулотни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш акти тузилиши лозим. 3.3.Харидор(танлаб олиш) тайёр маҳсулотни ўн кун давомида
миқдори ва сифати бўйича танлаб олиши лозим.
4. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Маҳсулот ўз вактида етказиб берилмаган тақдирда Сотувчи Харидорга муддатидан ўтган ҳар бир кун учун етказиб берилмаган махсулот
кийматининг 0,1% микдорида пеня тўлайди. Лекин ушбу миқдор етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг 50% дан ошмаслиги керак.
4.2. Маҳсулот сифати стандарт ёки техник шартларга тўғри келмаган тақдирда Харидор маҳсулотни қабул қилишдан бош тортиши ёки бошқа
маҳсулотга алмаштириб беришни талаб қилиши ҳамда сифатсиз маҳсулот қийматининг 20% миқдорида жарима ундириб олиш ҳуқуқига эга.
4.3. Тайёр маҳсулот шартнома билан белгиланган муддатда танлаб олинмаса ёки у рад этилса Харидор Сотувчига ҳар бир кун учун етказиб берилмаган
маҳсулот кийматининг 0,1% микдорида пеня тўлайди. Махсулот 2 ой мобайнида олиб кетилмаган тақдирда Харидор Сотувчига ўз вақтида олиб
кетилмаган маҳсулот қийматининг 50% миқдорида жарима тўлаши лозим.
4.4 Маҳсулот танлаб олинмаган ёки уни олиш асоссиз рад этилган ҳолларда, Сотувчи жарима ундиришдан ташқари, ушбу танлаб олинмаган ёки ўз
вақтида олинмаган маҳсулотларни қиймати тўланишини талаб қилишга ҳақли. 4.5. Етказиб берилган ёки танлаб олинган маҳсулот ҳақини Харидор ўз
вақтида тўламаганлик учун Сотувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4% миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасини 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
4.6.Пеня тўлаганлигидан қатъи назар, шартнома мажбуриятларини бузган тараф иккинчи тарафга ана шу зарар оқибатида етказган зарар қисмини ҳам
қоплайди.
Кўрилган зарарга шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ё к и лозим даражада бажармаганлиги сабабли тараф қилган харажатлар, мол-мулк
йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганида тараф олиши мумкин бўлган лекин ололмай
қолган даромадлар киради.
4.7. Ушбу шартноманинг 4.1-4.3 бандлари буйича хал булмаган низолар Узбкистон Ресубликасининг 1998 йил 29 августдаги «Хужалик субъектлари
фаолиятининг шартнома-хукукий базаси тугрисида»ги Конуни ва Узбекистон Республикаси ФК нинг тегишли моддаларига таянилган холда хал
килинади.
|
| |