• TOPSHIRIQ №1 Bajardi: Mexatronika va robototexnika ta’lim yo‘nalishi 221 – 21 guruh Ahmadjonov Ibrohim Qabul qildi: Sapayev Mamatkarim Toshkent 2024
  • Трансформатор деб, бир параметрдаги ўзгарувчан ток энергиясини бошқа параметрдаги ўзгарувчан ток энергиясига ўзгартириб берувчи статик электромагнит қурилмага айтилади




    Download 1.2 Mb.
    bet1/2
    Sana13.04.2024
    Hajmi1.2 Mb.
    #194248
      1   2

    O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR VAZIRLIGI


    MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI
    TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI


    Radioelektron vositalar elektr ta'minoti
    fanidan


    AMALIYOT


    TOPSHIRIQ №1
    Bajardi: Mexatronika va robototexnika ta’lim yo‘nalishi
    221 – 21 guruh
    Ahmadjonov Ibrohim
    Qabul qildi: Sapayev Mamatkarim
    Toshkent 2024
    1- амалий машғулот


    Куч трансформаторини ҳисоблаш


    Назарий маълумот

    Трансформатор деб, бир параметрдаги ўзгарувчан ток энергиясини бошқа параметрдаги ўзгарувчан ток энергиясига ўзгартириб берувчи статик электромагнит қурилмага айтилади. Ўзгарадиган параметрлар ток, кучланиш, фазалар сони ҳамда частота (махсус трансформаторларда) бўлиши мумкин.


    Электр таъминоти қурилмаларида трансформаторлар кўпинча бир қийматдаги ўзгарувчан кучланишнинг бошқа қийматдаги ўзгарувчан кучланишга ўзгартириш учун қўлланилади. Қувват бўйича трансформаторлар куч трансформаторлари (бир кВА дан юзлаб кВА ларгача), кичик қувватли трансформаторларга (ВА бирликларида кВА бирликларигача) бўлинади. Кичик қувватли трансформаторлар телекоммуникация ва радиоаппаратураларида кучланиш ёки токни ўзгартириш учун мослаштирувчи ёки ажратувчи трансформаторлар сифатида қўлланилади.
    Куч трансформаторлари радиокорхоналар ва симли алоқа корхоналари таъминот занжирларида қўлланилади.
    Трансформатор ўзгарувчан ток аппарати бўлиб, ўзгармас токда ишламайди.
    Ҳар қандай трансформатор икки асосий қисм, яъни берк пўлат ўзакдан ва мис симдан ўраладиган чўлғамлардан иборат (1-расм). Трансформатор ўзаги махсус электротехник пўлат пластиналардан йиғилади. Бу пластиналар қалинлиги трансформатор ишчи частотасига боғлиқ, частота қанча юқори бўлса, пластина шунча юпқа бўлади. Ўзак шакли ва унда чўлғамларнинг жойлашиши бўйича трансформаторлар стерженли, бронли (ш-симон), торреодал ва лентасимон кесимли бўлиши мумкин. Бажарилиш схемаси бўйича трансформаторлар (яъни чўлғамлар сони бўйича) бир, икки ва кўп чўлғамли бўлиши мумкин. Электр энергияси манбасига уланадиган чўлғам бирламчи, истеъмолчига уланадиган чўлғам эса, иккиламчи чўлғам дейилади.
    Трансформаторнинг бирламчи чўлғами битта, иккиламчи чўлғамлари эса бир нечта бўлими мумкин. Бир чўлғамли трансформатор автотрансформатор дейилади (ТВ стабилизаторидаги маиший трансформатор). Унда иккиламчи чўлғам бирламчи чўлғамнинг бир қисми ҳисобланади. Унда бирламчи ва иккиламчи томонлар орасида ҳам магнит, ҳам электр алоқа мавжуд. Икки чўлғамли трансформатор битта бирламчи ва битта иккиламчи чўлғамларга эга бўлади. Улар бир-бирларидан электр жиҳатидан изоляцияланади. Кўп чўлғамли трансформатор битта бирламчи ва бир неча иккиламчи чўлғамларга эга бўлиб, улар бир-бирлари билан электр жиҳатдан боғланмайди.
    Ишчи частотаси буйича трансформаторлар шартли равишда қуйидагиларга ажратилади;
    камайтирилган частотали (50 Гцдан кичик).
    саноат частотали (50 Гц)
    оширилган частотали (100 Гц-10 кГц)
    юқори частотали (10 кГцдан юқори).
    Фазалар сони бўйича трансформаторлар бир фазали (1.9-расм) ва кўп фазали (уч фазали, олти фазали ва х.к.) бўлиши мумкин. Бирламчи чўлғам фазалари сони электр энергияси манбаи фазалари сони орқали, иккиламчи чўлғам фазалари сони эса трансформаторнинг схемадаги вазифаси орқали аниқланади.
    Кучланиш бўйича трансформаторлар кичик кучланишли (унинг ҳар қандай чўлғамининг кучланиши 1000 В дан кичик бўлади) ва юқори кучланишли (унинг чўлғамларидан камида бирининг кучланиши 1000 В дан катта бўлади) трансформаторларга бўлинади.






    UТ, %

    IЮ, А

    UЮ, В

    fЎЗГ, Гц



    UТ, %

    IЮ, А

    UЮ, В

    fЎЗГ, Гц

    4

    8

    15

    36

    20

    44

    2

    20

    5,2

    100









    Хулоса
    Трансформаторлар электр токи кучланишини ўзгатириб берувчи электромагнит қурилма ҳисобланади. Трансформаторлар фақат ўзгарувчан токда ишлайди. Трансформаторлар икки асосий қисм, берк пўлат ўзакдан ва мис сим ўраладиган чулғамлардан иборат. Ишчи частотаси турига кўра: камайтирилган, саноат, оширилган ва юқори частотали турларга бўлинади. Фазалар сони бўйича трансформаторлар бир фазали ва кўп фазали бўлади.


    Download 1.2 Mb.
      1   2




    Download 1.2 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Трансформатор деб, бир параметрдаги ўзгарувчан ток энергиясини бошқа параметрдаги ўзгарувчан ток энергиясига ўзгартириб берувчи статик электромагнит қурилмага айтилади

    Download 1.2 Mb.