• 220-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш
  • -боб. Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик




    Download 40.8 Kb.
    bet6/8
    Sana15.05.2022
    Hajmi40.8 Kb.
    #21125
    1   2   3   4   5   6   7   8
    Bog'liq
    soliq kodeksi
    Янги буклет хотирани кучайтириш, 1000 Eng ko p ishlatiladigan so zlar
    28-боб. Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик
    219-модда. Солиқ органида ҳисобга қўйиш тартибини бузиш
    Қўшилган қиймат солиғининг солиқ тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйишнинг белгиланган тартиби солиқ тўловчи томонидан бузилганда, —
    Олдинги таҳрирга қаранг.
    солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳисобга қўйиш санасидан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олган даромадининг беш фоизи миқдорида, лекин беш миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
    (219-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
    Ушбу Кодекснинг 131-моддасида назарда тутилган ҳолларда солиқ солиш объекти бўйича солиқ органларида ҳисобга қўйиш муддатлари бузилганда, агар ҳисобга қўйишнинг белгиланган муддатидан ўтиши:
    ўттиз кундан кўп бўлмаганда, — бир миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
    ўттиз кундан кўп бўлганда, — икки миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
    Чет эл юридик шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассасасини ташкил этишга олиб келувчи фаолиятнинг солиқ органида ҳисобга қўймасдан амалга оширилиши —
    бундай фаолиятни амалга ошириш бошлангандан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олинган даромаддан ўн фоиз миқдорида, лекин ўн миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
    Жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш, —
    бундай фаолиятдан олинган даромадларнинг ўн фоизи миқдорида, лекин бир миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
    220-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш
    Олдинги таҳрирга қаранг.
    Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.
    (220-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)

    Download 40.8 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8




    Download 40.8 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -боб. Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик

    Download 40.8 Kb.