• Етиштириш ҳудуди ва тупроғи.
  • Хусусиятлари.
  • Yakon o‘simligini yetishtirish texnologiyasi Ботаник номи




    Download 50,68 Kb.
    bet1/2
    Sana23.01.2024
    Hajmi50,68 Kb.
    #143636
      1   2
    Bog'liq
    Yakon o‘simligini yetishtirish texnologiyasi


    Yakon o‘simligini yetishtirish texnologiyasi


    Ботаник номи. Polymnia Sonchifolia Poeppi & Endlicher, мураккабгулдош (астрадош)лар (Acteraceae) оиласи мансуб
    Географик тарқалиши. АҚШ, Жанубий Америка, Янги Зеландия, Япония, Европа ва Россияда кенг тарқалган.
    Биологияси. Якон ўсимлигини ўсиши ва илдиз туганагини шаклланишига +18+30°С ҳарорат зарур бўлиб, ёш ниҳолли кўчатлари +3°С, катта ёшдаги ўсимликлари +5+6°С ва +40°C ҳароратда ҳам ўсади. Шунингдек, қисқа муддатли совуқларга бардош беради, лекин -1°C ҳароратда ўсимликлар (барг ва поя) нобуд бўлади.
    Якон ўсимлигининг ўсув даври 200-270 кун, ўсимлик тик ўсувчи, бўйи 110 см, барглари кенг, тўқ-яшил. Меваси узунчоқ, вазни 300-500 г. Бир тупдаги ҳосили 2-5 кг.
    Етиштириш ҳудуди ва тупроғи. Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий ҳудудлардаги ўтлоғи-ботқоқ ва бўз турпоқли унумдор сув билан таъминланган майдонларда етиштиришга мос.
    Кўпайтириш усули. Якон уруғдан, илдизпояларда ҳосил бўладиган куртаклардан, куртаклардан чиқадиган оналик ўсимликдан ажратиб олинган ёш новдалардан, қаламчалаш билан кўпаяди. Яконни кўпайтириш учун нафақат поя қаламчалардан, балки барг қаламчалардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бироқ бундай қаламчалардан еиштирилган ўсимликларда илдиз туганаклар ҳосили камроқ бўлади. Шунингдек, якон in vitro усулида, хусусан новдалари меристемаларини экиш орқали кўпайтириш мумкин.
    Якон илдиз туганакларни 25×35×55 см ли ёғоч яшикларга термик ишлов берилган қумга туганакни бир қатор териб устидан яна қуруқ қум билан кўмилиб, +20°С ҳароратда сақланади. Бунда қумдан озиқланиб, ҳар бир илдиз туганаклари 20-25 донагача поячалар ўсиб чиқади. Феврал-март бошида ўсиб чиққан пояларини катта-каттасини олиб ярми чиринди, қум ва тупроқдан иборат аралашмали 100×100×20 см тувакчаларга кўчат қилиниб, иссиқ ва ёруғроқ жойларга қўйилиб, вақти-вақти билан суғориб турилади.
    Хусусиятлари. Илдизпоялар ва илдиз тугунаклар углеводларни крахмал – глюкозанинг полимери шаклида ҳам, инулин – фруктоза полимери шаклида ҳам тўплайди. Илдиз тугунакларнинг қуруқ моддаси 60-70% га фруктоза ёки фруктанлар шаклига гидролизланиб бўлган (кислота ёки инулаза ферменти билан) инулиндан иборат. Топинамурга нисбатан инулин 10% га кўпроқ.
    Якон илдиз тугунаклари потенциал парҳез таом бўлиши мумкин. Инсон организмида инулинни ва унинг ҳосилаларини гидролизловчи ферментлар йўқ, шунинг учун ҳам якон ошқозон-ичак трактидан парчаланмасдан ўтади. Бу унинг калорияси камлигидан далолат беради. Бу парҳезга риоя қилувчи ва қанд касаллигига чалинган одамларнинг эътиборини тортиши мумкин. Бу жиҳатдан якон топинамбурга қараганда анча қимматлироқ.
    Якон илдиз туганакларида асосий азот сақловчи – амидлар ва аминокислоталар торпилган, айниқса аспарагин, глутамин, аргинин ва пролин. Тозаланмаган илдиз туганакларнинг қуруқ моддасида 3,4% кул, 4,1% клетчатка, 1% мой, 3,1% протеин, 1% кальций ва 0,1% фосфор бор.

    Download 50,68 Kb.
      1   2




    Download 50,68 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Yakon o‘simligini yetishtirish texnologiyasi Ботаник номи

    Download 50,68 Kb.