|
Истеъмол қилинадиган қисми
|
bet | 2/2 | Sana | 23.01.2024 | Hajmi | 50,68 Kb. | | #143636 |
Bog'liq Yakon o‘simligini yetishtirish texnologiyasiИстеъмол қилинадиган қисми. озиқ-овқат саноати, қайта ишлаш ва фармацефтикада – илдиз туганаги, чорвачиликда – кўк силос сифатида барги ва пояси.
Қўлланилиш соҳаси. Озиқ-овқат саноатида – илдиз туганакларини хомлигича, димлаб ва қовуриб истеъмол қилишда ишлатилади.
Қайта ишлашда – тетиклантирувчи ичимлик, чипс, кукунидан парҳез нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Фармацефтикада – инулин препаратини ишлаб чиқаришида фойдаланилади.
Чорвачиликда – барги, пояси ва нотовар туганак илдизмевлари юқори каллорияли озуқа сифатида фойдаланиш мумкин.
Етилиш муддати. Якон ўсув даври узоқ бўлган ўсимликлар қаторига кирганлиги сабабли, унинг илдиз туганаклари етилиши сентябрь-октябр ойларига тўғри келади.
Тупроқ-иқлим шароитига бўлган талаби. Якон қисқа муддатли совуққа бардош ўсимлик бўлиб, ўтлоғи-ботқоқ ва бўз турпоқли унумдор сув билан таъминланган майдонларда етиштиришга мос. Ўсимлик намни яхши кўради ва юқори тупроқ намлигини (80-85% НВ) ва ҳавонинг нисбий намлиги (75-80%) талаб қилади. Ўртача шўрланган ерларда экишга яроқли, юқори меъёрда ўғитлар берилишини талаб қилади, айниқса фосфор ва калийли ўғитларга.
Бундан ташқари, якон сояга чидамли ўсимлик бўлиб, уни ўрмонлар этагига ҳам экиш мумкин.
1 га экин майдонида уруғ ҳажми ва қиймати. Экиш схемаси 70×50 см ёки гектарига
28,5 минг дона яшил қаламчали кўчат, яшил қаламча олиш учун 500 дона ёки 1500 кг илдиз туганак зарур бўлади.
Парваришлаш. Яконни мақбул экиш муддати 10-20 апрель бўлиб, тупроқ ҳарорати 10 см чуқурликда +15,8°С бўладиган пайтдир. Якон учун алмашлаб экишда бодринг, помидор, дуккаклилар энг яхши ўтмишдош ҳисобланади.
Якон ўсимлиги учун кузда кузги шудгордан олдин тупроқнинг унумдорлиги ва турига қараб минерал ва органик моддалар солинади. Кузги шудгорни 25-27 см чуқурликда ПЛН-4-35, ПЛН-5-35 плуглари билан хайдалади. Эрта баҳорда тупроқ қайта шудгорланиб сўнгра бороналанади. Экинни экишдан олдин қўшимча равишда 12-14 см чуқурликда культивация ва бороналаш ўтказилади. Оғир лойли ва қумоқ тупроқларда, ҳамда паст ва зах ерларда якон баландлиги 20 см бўлган эгатларда етиштириш тавсия этилади.
Якон кўчатлари тутиб олингандан сўнг эгатнинг оралари биринчи культивация, иккинчи культивация экин бир суғорилгандан сўнг ўтказилади. Кўчатлар тутгандан кейин 1-1,5 хафта ўтказиб биринчи ялпи ишлов берилади. Бунда қатор оралари КРН-4,2 культиватор билан
15-16 см чуқурликда культивация қилиниб, ўсимлик атрофи юмшатилади, минерал ўғитлар билан озиқлантирилади ва сув берилади. 20-25 кундан кейин яна бир марта ялпи ишлов берилади.
Мангольдга бўзтупроқли ерга 120-150 азот, 80-100 фосфорли, 40-50 калийли ўғитларни солиш тавсия этилади. Бунда, фосфорли ўғитлар (йиллик миқдорининг 70-75%) ва калийнинг ҳаммаси асосий ҳайдашдан сўнг, фосфорли ўғитларнинг қолган қисми – экиш олдидан солинади. Азотли ўғитлар ўсув даврида икки бўлиб берилади: яганадан сўнг, 2-3 та ҳақиқий барги чиққанида берилади.
Суғоришда ўсимликлар тепасидан намланмай, илдиз тагидан олиб борган яхшироқ. Суғориш бўз тупроқли ерларда 10-12 марта, сизот сувлари юза жойлашган ерларда 8-10 марта сув бериш тавсия этилади. Суғориш меъёри гектарига 400-500 м3.
1 га экин майдонидан олинадиган ҳосилдорлик. Якон ўсимлигидан 50-100 т/га ҳосил олиш мумкин.
1 га экин майдонида сарфланадиган харажатлар, жумладан:
Уруғ харажатлари –
Минерал ўғит харажатлари –
Меҳнат харажатлари –
Ёқилғи мойлаш ва техника харажатлари –
Бошқа харажатлар -
1 га экин майдонида ўсимлик таннархи.
1 га экин майдонидан олинадиган даромад ва соф фойда: ---------- сўм.
|
| |