• 10-модда. Халқаро шартномалар, конвенциялар ҳамда Ўзбекистон Республикаси меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг нисбати
  • 11-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган шахсларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиши
  • -модда. Меҳнат соҳасидаги давлат бошқаруви




    Download 1,54 Mb.
    bet232/331
    Sana06.06.2024
    Hajmi1,54 Mb.
    #260832
    1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   331
    Bog'liq
    Yxatga olindi ¹ 2019 y

    9-модда. Меҳнат соҳасидаги давлат бошқаруви.
    Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя
    этилишини текшириш ва назорат қилиш
    Меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари амалга оширади. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон қонуни таҳриридаги қисм)
    Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилишни қуйидагилар амалга оширади:
    1) шунга махсус вакил қилинган давлат органлари ва уларнинг инспекциялари;
    2) касаба уюшмалари. (ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон қонуни таҳриридаги кичик банд)
    Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текширишни қонунда белгиланган тартибда амалга оширадилар.
    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг аниқ ва бир хил ижро этилиши устидан назорат олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан амалга оширилади.
    10-модда. Халқаро шартномалар, конвенциялар ҳамда Ўзбекистон
    Республикаси меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг нисбати
    Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциясида ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга нисбатан имтиёзлироқ қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки конвенциянинг қоидалари қўлланилади.
    Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг ёки Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциясининг қоидалари меҳнатга оид муносабатлар бевосита қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган ҳолларда ҳам қўлланилади.
    11-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган шахсларга
    нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиши
    Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этилади.

    Download 1,54 Mb.
    1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   331




    Download 1,54 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -модда. Меҳнат соҳасидаги давлат бошқаруви

    Download 1,54 Mb.