|
IX БОБ. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ
|
bet | 284/331 | Sana | 06.06.2024 | Hajmi | 1,54 Mb. | | #260832 |
Bog'liq Yxatga olindi ¹ 2019 yIX БОБ. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ
153-модда. Меҳнат хақи миқдорини белгилаш
154-модда. Меҳнатга хақ тўлаш кафолатлари
155-модда. Меҳнат хақининг энг кам миқдори
156-модда. Меҳнат хақи шартларини ўзгартириш
157-модда. Иш вақтидан ташқари ишлар ҳамда дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун хақ тўлаш
158-модда. Тунги вақтдаги иш учун хақ тўлаш
159-модда. Яроқсиз махсулот тайёрланганда ва бекор туриб қолинган вақт учун хақ тўлаш
160-модда. Бир неча касбда (лавозимда) ва ўриндошлик асосида ишланганлик учун меҳнатга хақ тўлаш
161-модда. Меҳнатга хақ тўлаш муддатлари
162-модда. Ходим вафот этган кунга қадар олинмаган иш хақини бериш
163-модда. Иш хақини тўлаш жойи
164-модда. Меҳнат хақидан ушлаб қолиш
153-модда. Меҳнат ҳақи миқдорини белгилаш
Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.
Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади. Меҳнатга ҳақ, қоида тариқасида, пул шаклида тўланади. Меҳнат ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 30.08.2001 й. 271-II-сонли қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган), (ЎзР 30.08.2002 й. қонуни таҳриридаги жумла)
Бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек давлат корхоналарининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларининг энг кам даражаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Табиий-иқлим ва турмуш шароитлари ноқулай бўлган жойларда меҳнат ҳақига район коэффициентлари ва устамалар белгиланади.
Район коэффициентлари ва устамалар жорий қилинадиган жойларнинг рўйхати, шунингдек уларни қўлланиш тартиби ва миқдори Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
|
| |