• 168-модда. Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши, шунингдек жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилиши билан боғлиқ
  • 169-модда. Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш
  • 170-модда. Иш билан боғлиқ харажатларнинг компенсацияси
  • -модда. Ходим жамият манфаатларига доир ҳаракатлар




    Download 1,54 Mb.
    bet289/331
    Sana06.06.2024
    Hajmi1,54 Mb.
    #260832
    1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   331
    Bog'liq
    Yxatga olindi ¹ 2019 y

    167-модда. Ходим жамият манфаатларига доир ҳаракатлар
    қилганда бериладиган кафолатлар
    Ходим жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилганда (авариялар, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш, инсон ҳаётини сақлаб қолиш ва бошқа ҳолларда) ана шу даврда унинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланади.
    Тиббий текширувдан ўтадиган куни ва қуйиш учун қон топширадиган куни ходимларга соғлиқни сақлаш муассасаларига боришларига иш берувчи монеликсиз рухсат бериши шарт.
    Донорлик қилувчи ходимларга ҳар сафар қуйиш учун қон топширган куннинг албатта эртасига дам олиш учун бир кун берилади. Ходимнинг хоҳишига кўра бу кун таътилга қўшиб берилади. Текширувдан ўтадиган ва қуйиш учун қон топширадиган куни ишдан озод этилган давр учун, шунингдек дам олиш кунлари ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.
    168-модда. Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши,
    шунингдек жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилиши билан боғлиқ
    кафолатли тўловларни пул билан таъминлаш манбалари ва бу тўловларни
    амалга ошириш тартиби
    Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши (165-модда), шунингдек жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилиши (167-модда) билан боғлиқ кафолатли тўловларни пул билан таъминлаш манбалари ва бу тўловларни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
    169-модда. Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш
    Ходимга тегишли бўлган ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби барча ҳолларда (кафолатли тўловларни бериш, таътил вақти учун ҳақ тўлаш, вақтинча бошқа ишга ўтказилганда, зарарни қоплашда, мажбурий прогул қилинганда ва бошқа ҳолларда иш ҳақи тўлаш), пенсия тайинлаш учун ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришни истисно этганда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
    170-модда. Иш билан боғлиқ харажатларнинг компенсацияси
    Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қўшимча харажатлар (171, 172, 173-моддалар) қонун ҳужжатлари, жамоа шартномалари ва келишувлари, шунингдек меҳнат шартномаларида белгиланган шартлар ва тартибда иш берувчи томонидан қопланиши лозим.

    Download 1,54 Mb.
    1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   331




    Download 1,54 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -модда. Ходим жамият манфаатларига доир ҳаракатлар

    Download 1,54 Mb.