|
X БОБ. КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР ВА
|
bet | 288/331 | Sana | 06.06.2024 | Hajmi | 1,54 Mb. | | #260832 |
Bog'liq Yxatga olindi ¹ 2019 yX БОБ. КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР ВА
КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ
165-модда. Ходимлар давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган вақтида бериладиган кафолатлар
166-модда. Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш вақтида бериладиган кафолатлар
167-модда. Ходим жамият манфаатларига доир харакатлар қилганда бериладиган кафолатлар
168-модда. Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши, шунингдек жамият манфаатларига доир харакатлар қилиши билан боглиқ кафолатли тўловларни пул билан таъминлаш манбалари ва бу тўловларни амалга ошириш тартиби
169-модда. Ўртача иш хақини ҳисоблаб чиқариш
170-модда. Иш билан боглиқ харажатларнинг компенсацияси
171-модда. Хизмат сафари даврида ва кўчиб юриш билан боглиқ ишларда харажатларни тўлаш
172-модда. Бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда харажатларни тўлаш
173-модда. Ходимга тегишли мол-мулкдан фойдаланганлик учун харажатларни тўлаш
165-модда. Ходимлар давлат ёки жамоат вазифаларини
бажараётган вақтида бериладиган кафолатлар
Ходим давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган вақтида (сайлов ҳуқуқини амалга ошириш, депутатлик вазифаларини бажариш, тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси ишида иштирок этиш, ҳарбий бурчни бажариш, суриштирув органига, терговчи, прокурор ҳузурига ёки судга гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, мутахассис, таржимон, холис тариқасида чақирилганда, худди шунингдек суд мажлисларида халқ маслаҳатчиси, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоаларининг вакили сифатида иштирок этганда, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда) иш берувчи уни иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда ишдан озод қилиши шарт. Ана шу вазифаларни бажариш вақтида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.
166-модда. Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига
доир вазифаларни бажариш вақтида бериладиган кафолатлар
Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, рационализаторлик таклифларини жорий этиш ишида қатнашиш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа ҳолларда) мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.
Мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимларга, уларнинг ишга яроқлилигини аниқлаш мақсадида стационар тиббий муассасаларда текширувдан ўтадиган даври учун, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган кафолатлар берилади.
|
| |