• 189-модда. Иш берувчининг ходим соғлиғига етказилган зарарни тўлаш мажбурияти
  • -модда. Иш берувчининг ходимга меҳнат қилиш имкониятидан




    Download 1,54 Mb.
    bet295/331
    Sana06.06.2024
    Hajmi1,54 Mb.
    #260832
    1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   331
    Bog'liq
    Yxatga olindi ¹ 2019 y

    188-модда. Иш берувчининг ходимга меҳнат қилиш имкониятидан
    ғайриқонуний равишда маҳрум этилганлиги натижасида
    етказилган зарарни тўлаш мажбурияти
    Ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилган барча ҳолларда ололмай қолган иш ҳақини иш берувчи унга тўлаши шарт. Бундай мажбурият, агар иш ҳақи ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганлиги ва меҳнат низоларини кўрувчи органнинг бундай ишлар юзасидан чиқарилган қарори ўз вақтида бажарилмаганлиги, меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилганлиги, ҳар қандай йўллар билан ходимнинг шаънига доғ туширувчи маълумотлар тарқатилганлиги натижасида, башарти бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаса, шунингдек бошқа ҳолларда олинмай қолган бўлса, келиб чиқади.
    189-модда. Иш берувчининг ходим соғлиғига етказилган
    зарарни тўлаш мажбурияти
    Ходимнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки у ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши шарт.
    Ходимнинг иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам меҳнатда майиб бўлиши, шунингдек иш берувчи томонидан ажратилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда шикастланиши натижасида етказилган зарар учун иш берувчи моддий жавобгар бўлади.
    Меҳнатда майиб бўлиш оқибатида ёки ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли ходимга етказилган зарарни иш берувчи, башарти зарар унинг айби билан келиб чиқмаганлигини исботлаб беролмаса, тўлаши шарт.
    Ўз меҳнат вазифаларини бажараётган вақтида юқори хавф манбаи натижасида ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни иш берувчи, башарти зарар уни бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли ёки жабрланувчи қасддан қилганлиги оқибатида келиб чиққанлигини исботлаб беролмаса, тўлаши шарт.

    Download 1,54 Mb.
    1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   331




    Download 1,54 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -модда. Иш берувчининг ходимга меҳнат қилиш имкониятидан

    Download 1,54 Mb.