• 195-модда. Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан иш берувчи томонидан зарарни тўлаш тартиби ва муддатлари
  • 196-модда. Ходимнинг мол-мулкига етказилган зарар учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги
  • 197-модда. Ходимга етказилган зарарни ундиришга доир ишларни кўриш тартиби
  • -модда. Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг




    Download 1,54 Mb.
    bet298/331
    Sana06.06.2024
    Hajmi1,54 Mb.
    #260832
    1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   331
    Bog'liq
    Yxatga olindi ¹ 2019 y

    194-модда. Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг
    вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори
    Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жамоа шартномасида, агар бундай шартнома тузилмаган бўлса, - иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
    Бунда ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жабрланувчининг йиллик иш ҳақидан, ходимнинг вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори эса, марҳумнинг олти йиллик ўртача иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас.
    195-модда. Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг
    вафоти муносабати билан иш берувчи томонидан зарарни
    тўлаш тартиби ва муддатлари
    Меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан иш берувчи томонидан зарарни тўлаш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
    196-модда. Ходимнинг мол-мулкига етказилган зарар учун
    иш берувчининг моддий жавобгарлиги
    Меҳнат шартномасида белгиланган вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида ходимнинг шахсий буюмлари ёки бошқа мол-мулкига зарар етказган иш берувчи бу зарарни натура ҳолида қопламоғи лозим. Зарарни натура ҳолида қоплашнинг иложи бўлмаган тақдирда ёки ходимнинг розилиги билан мол-мулкнинг қиймати шу жойда амалда бўлган баҳо бўйича тўла ҳажмда қопланади.
    197-модда. Ходимга етказилган зарарни ундиришга доир
    ишларни кўриш тартиби
    Зарарни ундириш ҳақидаги аризани иш берувчига жабрланувчи ходим, ходим вафот этган тақдирда эса, - зарар тўловини олишга ҳақли бўлган манфаатдор шахслар беради.
    Иш берувчи аризани кўриб чиқиши ва ариза тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида тегишли қарор қабул қилиши шарт.
    Иш берувчининг ходимга зарарни тўлаш ҳақидаги буйруғининг нусхаси ёки рад этиш ҳақидаги далил-асосли ёзма жавоби у қабул қилинган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида ходим ёки манфаатдор шахсларга топширилади.
    Ходим ёки манфаатдор шахслар иш берувчининг қарорига рози бўлмаган ёки белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, улар мазкур низони ҳал қилиб бериш учун судга мурожаат қилишлари мумкин.



    Download 1,54 Mb.
    1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   331




    Download 1,54 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -модда. Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг

    Download 1,54 Mb.