• 2-§. ЁШЛАР УЧУН ҚЎШИМЧА КАФОЛАТЛАР
  • 239-модда. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишдаги кафолатлар
  • -модда. Онасиз болаларни тарбияловчи шахсларга




    Download 1,54 Mb.
    bet313/331
    Sana06.06.2024
    Hajmi1,54 Mb.
    #260832
    1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   331
    Bog'liq
    Yxatga olindi ¹ 2019 y

    238-модда. Онасиз болаларни тарбияловчи шахсларга
    бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар
    Аёлларга оналик билан боғлиқ ҳолда бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар (тунги ишларга ва иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб этишни ва хизмат сафарларига юборишни чеклаш, шунингдек қўшимча таътиллар бериш, имтиёзли иш режимларини ўрнатиш ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган бошқа кафолатлар ва имтиёзлар), онасиз болаларни (она вафот этган, оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган, узоқ вақт даволаш муассасаларида бўлган ва болалари тўғрисида она сифатида ғамхўрлик қилмаган бошқа ҳолларда) тарбиялаётган оталарга, шунингдек вояга етмаган болаларнинг васийларига (ҳомийларига) ҳам татбиқ этилади.
    Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган кафолатлар ва имтиёзлар, шунингдек ота-она ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болаларни амалда тарбия қилаётган бувига, бувага ёки бошқа қариндошларга ҳам берилади.
    2-§. ЁШЛАР УЧУН ҚЎШИМЧА КАФОЛАТЛАР
    239-модда. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишдаги кафолатлар
    240-модда. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари
    241-модда. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ишлар
    242-модда. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун қисқартирилган иш вақтининг муддати
    243-модда. Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларнинг кундалик иш вақти қисқартирилган холлардаги меҳнатига хақ тўлаш
    244-модда. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга йиллик меҳнат таътили бериш
    245-модда. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб этишнинг тақиқланиши
    246-модда. Меҳнат шартномасини бекор қилишда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг қўшимча кафолатлари
    247-модда. Меҳнат шартномасини ота-оналар, васийлар (хомийлар) ва бошқа ваколатли органлар талаби билан бекор қилиш
    239-модда. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга
    қабул қилишдаги кафолатлар
    Белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи ва бошқа органлар томонидан юборилган, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни иш берувчи ишга қабул қилиши шарт. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон қонуни таҳриридаги қисм)
    Белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланади ва бундай рад этиш устидан судга шикоят қилиш мумкин. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон қонуни таҳриридаги қисм)
    Ўн саккиз ёшга тўлмаган барча шахслар дастлабки тиббий кўрикдан ўтгандан кейингина ишга қабул қилинадилар ва кейинчалик улар ўн саккиз ёшга тўлгунларига қадар ҳар йили мажбурий тарзда тиббий кўрикдан ўтказиб турилиши керак.

    Download 1,54 Mb.
    1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   331




    Download 1,54 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -модда. Онасиз болаларни тарбияловчи шахсларга

    Download 1,54 Mb.