|
-модда. Жамоаларга доир меҳнат низоларини
|
bet | 328/331 | Sana | 06.06.2024 | Hajmi | 1,54 Mb. | | #260832 |
Bog'liq Yxatga olindi ¹ 2019 y281-модда. Жамоаларга доир меҳнат низоларини
(зиддиятларини) кўриб чиқиш тартиби
Жамоаларга доир меҳнат низолари (зиддиятлари) - бу иш берувчи (иш берувчилар бирлашмаси) ва ходимлар жамоалари (ходимларнинг вакиллик органлари) ўртасида меҳнатнинг янги шартларини белгилаш ва мавжуд шартларини ўзгартириш, жамоа шартномалари ва келишувларини тузиш, ўзгартириш ва бажариш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлардир.
Меҳнатнинг янги шартларини белгилаш ёки мавжуд шартларини ўзгартириш хусусидаги жамоаларга доир меҳнат низоларини ҳал этиш тартиби қонун билан белгилаб қўйилади.
Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни, шу жумладан иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан қабул қилинган жамоа шартномалари, келишувлари, локал ҳужжатларни қўлланиш хусусидаги жамоаларга доир меҳнат низолари суд тартибида кўриб чиқилиши лозим. Иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан қабул қилинган жамоа шартномалари, келишувлари ва бошқа локал ҳужжатларни қўлланиш хусусидаги жамоаларга доир меҳнат низоларини судлар тарафлардан бирининг аризаси асосида кўриб чиқадилар.
Ушбу модданинг учинчи қисмида айтиб ўтилган ишларни судларда кўриб чиқиш ҳамда судларнинг қарорларини ижро этиш вақтида ушбу Кодексда якка меҳнат низолари учун белгиланган тегишли қоидалар ва муддатлар қўлланилади.
XVI БОБ. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИ
§ 1. Умумий қоидалар (282-284 моддалар)
§ 2. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бериладиган нафақалар
(285-288 моддалар)
§ 3. Пенсия таъминоти (289-294 моддалар)
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
282-модда. Давлат ижтимоий суғуртасининг барча ходимларга тадбиқ этилиши
283-модда. Давлат ижтимоий суғуртаси учун бадал тўлаш
284-модда. Давлат ижтимоий суғуртаси ҳисобидан бериладиган таъминот турлари
282-модда. Давлат ижтимоий суғуртасининг
|
| |