графиклар, анимация эффектлари, овоз видеоклиплар ва ҳ.к.
лардан иборат
бўлган слайдлар ҳосил қилиш имконини беради. Слайдлар кетма-кетлигидан
ҳосил
бўлган
презентацияни
(тақдимотни)
компьютер
экранида,
видеомониторлар ва катта экранларда намойиш қилиш мумкин.
Бу дастур билан ишлашдан аввал презентация, слайд,
анимация
тушунчаларига изоҳ берайлик.
ПРЕЗЕНТАЦИЯ - бу слайдлар ва махсус эффектлар тўплами бўлиб,
тайёр материал, доклад ёки конспект шаклида битта файлда сақланади ва уни
экранда намойиш қилинади.
СЛАЙД - бу презентациянинг алоҳида кадри бўлиб,
ичига матн ва
сарлавҳаларни, график ва диаграммаларни олиши мумкин.
АНИМАЦИЯ - бу слайдларни намойиш қилиш ва кўрсатишда уларни
самарадорлигини оширувчи товуш, ранг, матн ва ҳаракатланувчи эффектлар
йиғиндисидан иборат.
Тақдимот тузиш – слайдлардан иборат презентация яратиш уларни
таҳрирлаш, кетма-кетлигини кўриш ва безагини беришдир.
POWERPOINT асосий менюси дарчани юқори қисмида жойлашган
бўлиб у 10 та бўлимдан иборат:
Файл, Главная, Вставка, Дизайн,
Переходы, Анимация, Показ слайдов, Рецензирование, Вид ва
Надстройка. Бу бўлимлар ёрдамида биз тақдимот, слайд ва уларда
жойлашган ҳар
хил матн, расм ҳамда бошқа исталган объектлар устидан
терли хил амалларни бажаришимиз мумкин. Энди бу бўлимлар
билан
яқинроқ танишайлик.
1. Файл менюсини танлаганда менюнинг “Посление” банди актив ҳолда
кўринади ва дастур ойнасида 3 та устун кўринишидаги таклифлар ҳосил
бўлиб: биринчи устунда “Файл” менюси элементлари,
иккинчи устунда
сўнгги тақдимотлар ва учинчи устунда эса, сўнгги (охирги) сақланган
каталоглар рўйхати таклиф этилади.