|
Sementlarni tuyish tegirmonlari. O‘lchamlari, unumdorligi, tuzilishi, tuyish mexanizmi
|
bet | 3/3 | Sana | 22.05.2024 | Hajmi | 18,46 Kb. | | #249554 |
Bog'liq sement (2)5.Sementlarni tuyish tegirmonlari. O‘lchamlari, unumdorligi, tuzilishi, tuyish mexanizmi.
6.Sement xom ashyolarini maydalash uchun ishlatiladigan maydalagichlar, turlari, ko‘rsatgichlari.
7.Sement i/ch sifat nazorati tizimi, uning asosiy tashkil qiluvchilari
8. Aylanma pechlarning olovbardosh qoplamalari kimyoviy-mineralogik tarkibi bo‘yicha qanday guruhlarga bo‘linadi?
Айланма печь корпусини юқори ҳарорат таъсиридан сақлаш ва ёқилғи ёниши натижасида ҳосил бўладиган иссиқликни самарасиз йўқолишини бартараф қилиш учун, печь корпусини ички сатхи юзаси -футеровкадеб аталлувчи махсус оловбардош қоплама материаллар билан ҳимояланади. 1600 0С ва ундан юқори ҳароратда эримасдан сақланиб қолинадиган махсус қурилиш материали оловбардош материал деб аталади. Оловбардош материаллар оловбардошлиги, кимёвий-минералогик таркиби, кимёвий фаоллиги ва бошқа қатор таснифлари бўйича таснифланади: Оловбардошлик-оловбардош материалларни узоқ вақт давомида юқори ҳарорат таъсирига бардош бериш кўрсатгичи. Бундай махсулотлар ўзларининг оловбардошлик кўрсатгичи бўйича 3 гуруҳга бўлинади: 1. Оловбардош(1580...1770 0С), 2. Ююқори даражадаги оловбардош(1770...2000 0С) ва 3. Олий даражадаги оловбардош(2000 0С юқори) материаллар. Оловбардош материаллар кимёвий-минералогик таркиби жиҳатидан қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади: 1. Кремнеземли –оловбардош асос сифатида SiO2–дан фойдаланилади (динасли ва кварцли шишалар асосида олинадиган буюмлар); 2. Алюмосиликатли–оловбардош асос сифатида А12О3и SiO2–дан фойдаланилади (нимнордон, шамотли ва юқори глиноземли буюмлар); 3. Магнезиалли буюмлар–оловбардош асос сифатида MgO–дан фойдаланилади (магнезитли, доломитли, шпинелли ва форстеритли); 4. Хромли–оловбардош асос сифатида Cr2O3× MgO–дан фойдаланилади (хромли, хромомагнезитли); 5. Углеродли–оловбардош асос сифатида углерод(графитли, кўмирли ва карборундли);6. Карбид кремнийли буюмлар; 7. Цирконли буюмлар-бадделитли ва цирконли оловбардош буюмлар;
Айланма печлар корпуси ички сиртини қоплашда ишладиладиган оловбардош қоплама материаллар иккала томонидан: ёнлама (торецовий) ва қовурғали (ребровий) понасимон ғишт шаклида ишлаб чиқарилади. Айланма печларни колосник-панжарали совутгичлари, чанг камераси ва иссиқ газлар оқими қувури деворларини кўтаришда оддий қурилиш ғишти шаклидаги алюмосиликатли материаллардан фойдаланилади.
|
| |