|
Xumdondan chiqqan klinkerni sovitish uskunasi va uning mohiyati. Sovitish rejimi
|
bet | 2/3 | Sana | 22.05.2024 | Hajmi | 18,46 Kb. | | #249554 |
Bog'liq sement (2)3. Xumdondan chiqqan klinkerni sovitish uskunasi va uning mohiyati. Sovitish rejimi.
Куйдирилган клинкерни совутиш–портландцемент клинкери куйдириш технологияси ва иссиқлик технеикаси нуқтаи назарида муҳим жараён сирасига киради. Портландцемент клинкерини куйдириш (ёки пишириш) 1450-1470 °С оралиғидаги юқори ҳароратда амалга оширилади. Куёдирилган клинкер айланма печни куйдириш (пишириш) худудидан чиқиб печдан чиқиб кетгунига қадар шартли равишда совутиш худуди деб қабул қилинган совутиш худудидан ўтади ва у ерда 1100...1200 0С ҳароратгача совишга улгуради. Айланма печлардан чиқаётган 1100...1200 0С ҳароратли клинкерни оптималь тезликда совутиш имкониятини берадиган махсус қурилмалар-совутгичларда совутилади. Клинкерни совутиш жараёнида, унинг асосий теплотехник омиллари билан ўз-аро боғликликда совутилаётган клинкер заррачалари танасида кўпдан кўп физик-кимёвий жараёнлар содир бўлади. Клинкер ҳосил бўлиш жараёнида кечадиган мураккаб физик-кимёвий жараёнлар таъсирида унинг минералогик таркиби ва микроструктурасида ҳосил бўладиган юқори ҳароратли фазаларни клинкер таркибида сақлаб қолиш учун совутиш жараёнининг дастлабки босқичларида клинкер 800 0С-ли ҳароратгача совутилиши лозим. Шундан кейин клинкер 80...100 0С-ли ҳароратгача совутилади ва клинкер омборига узатилади.
Клинкерни совуқ ҳаво оқими билан катта тезлик билан совутиш жараёнида улар орасида иссиқлик алмаштириш жараёнлари содир бўлади, 1100...1200 0С-ли ҳароратли клинкер 80...100 0С-ли ҳароратгача совуйди, совуқ ҳаво эса ўз навбатида атроф муҳит ҳароратидан 650...800 80...100 0С-ли ҳароратгача иссийди ва клинкер куйдириш учун сарфланадиган иссиқликни ҳосил қилиш учун ёқиладиган ёқилғини ёниши учун лозим бўладиган иккиламчи иссиқ ҳаво сифатида айланма печга узатилади. Бу эса ўз навбатида клинкер куйдириш учун сарфланадиган ёқилғи харажатини нисбий миқдорини анча камайтириш имкониятини яратади. Бундан ташқари клинкерни катта тезлик билан совутилиши печни рационал ишлашини таъминлайди, кудирилган клинкерни сифати анча ошади.
4.Klinkerni saqlash omborlari, saqlash vaqti va ularga bo‘lgan talablar.
|
| |