I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни Ушбу фан бетон тўлдирувчилар технологиясига оид масалалар,
тўлдирувчиларнинг турлари, хоссалари ва уларга қўйилган талаблар,
ғовакли тоғ жинсларидан олинган табиий чақиқ тошлар, табиий
тўлдирувчилар олиш технологияси, сунъий ғовакли тўлдирувчилар,
аглопорит, керампорит, кампорит, керамзит ишлаб чиқариш технологияси,
уларни қуритиш, куйдириш ва совитиш, агломерация жараёнининг ўзига
хос томонлари ва моҳияти, шлакли пемза, перлит, доломит ишлаб чиқариш
технологияси ҳақида маьлумот ва қўйиладиган талаблари жараённинг ўзига
хос томонлари ва моҳиятини қамраб олади.
“Бетон тўлдирувчилар технологияси” фани ихтисослик фанлар
блокига киритилган курс ҳисобланиб 3 курсларда ўқитиш мақсадга
мувофиқ. Мазкур фан бошқа фанларнинг назарий ва услубий томонларини
ташкил қилиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги фанлар учун замин бўлиб
хизмат қилади.
II. Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари Фаннини ўқитишдан мақсад – талабаларда бетон тўлдирувчиларининг
асосий хоссаларини, табиий ва сунъий тўлдирувчилар хомашё таркиби ва
ишлаб чиқариш технологиясини, тўлдирувчиларнинг бетон хусусиятига
таъсирини ва тўлдирувчиларни қўлланилиш соҳаларини ўрганиш бўйича
назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар,
амалий кўникмалар ва жараёнларга услубий ёндашув, ҳамда илмий
дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билими, кўникма ва малакаларига қуйидаги
талаблар қўйилади. Талаба: “Бетон тўлдирувчилар технологияси” фанини ўзлаштириш жараёнида бакалавр:
бетон тўлдирувчиларнинг синфланиши;
бетон тўлдирувчилар турлари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
бетон тўлдирувчилари учун ишлатиладиган асосий хом ашёларни;
168
бетон тўлдирувчиларнинг хоссаларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
бетон тўлдирувчиларини ишлаб чиқариш усуллари;
бетон тўлдирувчилари асосида енгил бетонлар таёрлаш кўникмаларига эга