Протокол
|
NGN тармоғидаги функцияси
|
Изоҳ
|
SIP
|
Алоқа сеансини ўрнатиш ва бошқариш
|
IP – тармоқлар орқали ҳам товушли, ҳам мультимедиали чақириқларни ўрнатиш учун ишлатилади. Интернетда қабул қилинган жуда кўплаб механизмларни ишлатади, ва Н.248 протоколи билан солиштирганда соддароқ ҳисобланади. Терминал қурилмалари SIP-агент дастурий таъминотига эга. Интеллектуаллик таянч тармоқдан абонент қурилмаларига ўтказилади.
|
SIP-T
|
SIP-тармоғи орқали УФТТ ISUP сигнализация сини узатиш
|
ISUP хабарларини SIP-тармоғи орқали “тиниқ” узатишни таъминлайдиган SIP-протоколининг махсус тури. Аслида SIP-тармоғи бу ҳолда сигнализациянинг транзит пункти вазифасини бажаради. УФТТ да қабул қилинган барча функцияналлиги таъминлаш учун стандартлаштириш соҳасида ишлар давом эттирилмоқда
|
Н.323
|
Алоқа сеансини ўрнатиш ва бошқариш
|
IP орқали товушни узатиш тармоқларида кенг тарқалган протокол. SIP протоколи билан солиштирганда масштабланиши қийин ва истиқболи камроқ ҳисобланади.
|
Н.248/ Меgасо
|
Пакет тармоқларга уланишни таъминловчи шлюзларни бошқариш
|
Истиқболли ва ишлаб чиқилаётган стандарт. Потенциал жиҳатдан турли қурилмаларни мослаштириш бўйича анча кўп имкониятларга эга.
|
MGCP
|
Пакет тармоқларга уланишни таъминловчи шлюзларни бошқариш
|
Ушбу протоколни ишлатаётган тармоқларнинг мавжудлигига қарамай, унинг ривожланиши йўлидаги кейинги харакатлар протоколнинг хусусиятлари сабабли қийин кечмоқда.
|
BICC
|
Бошқарув ва ахборот узатиш поғоналари ажратилган тармоқларда чақириқларни бошқариш
|
Узатиш тармоғининг турига (IP, ATM) боғлиқ бўлмаган уланиш ўрнатиш протоколи. УФТТ/ISDN нинг тўлиқ хизматлар тўпламини амалга оширади. Нафақат сигнал жараёнларини, балки тармоқ архитектурасини тавсифловчи стандартлар комплексига эга. Протоколнинг асосий ғояси – пакет тармоқларини ишлатган ҳолда қабул қилинган классик телефониянинг хизматларини тўлиқ амалга ошириш. 3G мобил алоқа тармоқлари учун 3GPP ни қабул қилган.
|
SIGTRAN
|
IP тармоғи орқали бошқарув ва сигнализация протоколларини узатиш
|
IP тармоғи орқали сигнализацияни ишончли узатиш учун IETF томонидан берилган стандартлар тўплами.
|