|
АКТни ривожланиши ва NGNни шаклланиши
|
bet | 6/17 | Sana | 10.02.2024 | Hajmi | 6,89 Mb. | | #154370 |
Bog'liq 77WCOOyShTeFT0pPjiFUChC3qhjcFFquIQDtoX6l Келгуси авлод тармоқлари Интернет ва телефон тармоқларининг уйғунлашувининг натижаси бўлиб, уларнинг энг яхши хусусиятларини ўзида акс эттирган ва қуйидаги тавсифларга эга: - ихтиёрий турдаги трафикни узатишга мосланувчанлик; бу хусусиятни Интернет тармоғида кўришимиз мумкин. Умумфойдаланувчи телефон тармоғи маълумот узатишда бундай хусусиятга эга эмас (бу хусусият жуда муҳим, чунки яқин келажакда телекоммуникация трафигининг 90% маълумот узатишга тўғри келади);
- товуш алоқаси ва маълумот узатишнинг жуда муҳим қўлланмаларининг кафолатланган сифати; бу вазиятда NGN тармоғи умумфойдаланувчи телефон тармоғининг ишончлилигига эга; Интернет тармоғи эса алоқа сифатини кафолатлай олмайди;
- маълумот бирлигига ҳисоблаганда узатишнинг арзонлиги Интернет тармоғида маълумот узатишдаги нархларга яқин эканлиги.
2. Келгуси авлод тармоғи тузулиши Каналлар коммутацияси ёки пакетлар коммутациясига эга алоқа тармоқлари ҳозирги кунда қуйидаги талабларга жавоб бера олмайди, жумладан: - “мультисервислик”, бу тушунча хизматларни тақдим қилиш технологиясининг транспорт технологиясига боғлиқ эмаслигини билдиради;
- “кенг полосалилик” – фойдаланувчининг эҳтиёжига кўра маълумотни кенг диапазонда узатиш тезлигини тез ва осонлик билан ўзгартириш;
- “мультимедиавийлик" – тармоқнинг кўптаркибли маълумоти (нутқ, маълумотлар, видео, аудио) ни реал вақтда уларнинг қисмларини синхронлаштирган ва боғланишларнинг мураккаб конфигурацияларини қўллаган ҳолда узатиш қобилияти;
- “интеллектуаллик” – фойдаланишда бўлган технологиядан қатъий назар, хизматларга киришни ташкил этиш имконияти;
- “кириш ҳуқуқининг инвариантлилиги” – хизматни кўрсатиш жараёнида бир нечта операторларнинг қатнашиш имконияти ва уларнинг мажбуриятларини ўз фаолиятлари соҳаларига кўра тақсимлаб бериш.
2. Келгуси авлод тармоғи тузулиши: NGN архитектураси NGN архитектураси иерархия тамойилига асосланган ва бир неча сатхларга бўлинишини назарда тутади: - - қўлланиш сатхи;
- - хизматларни бошқариш сатхи;
- - транспорт сатхи.
|
| |