|
Хозирги кунда тўрт поғонали NGN архитектураси энг кўп тарқалиб бормоқда
|
bet | 7/17 | Sana | 10.02.2024 | Hajmi | 6,89 Mb. | | #154370 |
Bog'liq 77WCOOyShTeFT0pPjiFUChC3qhjcFFquIQDtoX6l Хозирги кунда тўрт поғонали NGN архитектураси энг кўп тарқалиб бормоқда: Хизмат поғонаси; Хизматларни бошқариш поғонаси; Транспорт поғонаси; Кириш имконияти поғонаси. Бу сатхлар (поғоналар)дан бирининг қайта созланиши бошқаларининг мослашишини (адаптация) талаб килмаса, шу энг оптимал ечим булади. Бу хусусият тармок эгилувчанлигини ва универсаллигини кафолатлайди ва бу каби инфраструктурага эга бўлган компанияларга рақобатда катта имтиёзлар яратади. 2. Келгуси авлод тармоғи тузулиши: NGN архитектураси ITU-Т (Y.2001General overview of NGN) тавсиясига мос равишда келгуси авлод телекоммуникация тармоғи: - сифати кафолатланган, чегараланмаган телекоммуникация хизматлар тўпламини кўрсатишни таъминлайдиган, кенг полосали пакетли коммутация тармоғи сифатида аниқланиши мумкин, фойдаланувчиларнинг глобал мобиллигини қўллаб-қувватлайди, яъни фойдаланувчиларни қаерда жойлашганлиги ва қандай технологиялардан фойдаланишидан катъий назар телекоммуникация хизматларидан фойдаланишга рухсат билан таъминлайди. 2. Келгуси авлод тармоғи тузулиши: NGN архитектураси
Инфокоммуникация тармоғининг умумлашган архитектураси
Хизмат поғонаси
Транспорт поғонаси
Кириш имконияти поғонаси
Бошқариш боғонаси
2. Келгуси авлод тармоғи тузулиши: NGN архитектураси
2. Келгуси авлод тармоғи тузулиши: NGN архитектураси NGN тармоғининг қуйидаги мухим архитектуравий жихатлари мавжуд: - - ушбу тармоқ маълумотларни узатишни, маршрутизациялашни ва хизматларни вертикал интеграция қилади, одатдаги тармоқлардан фарқли улароқ, NGN турли даражаларда очиқ архитектураси ва горизонтал ўзаро боғлиқлиги билан тавсифланади;
- - турли хил хизматларни кўрсатишда фойдаланиладиган NGN нинг умумий инфратузилмаси, транспорт поғонасида пакет технологиясига асосланган ҳолда амалга оширилади. Маълумотларни манба ва белгиланган пункт ўртасида алмашиш уланишларнинг турига (телефон чақириқлари, Интернетда ишлаш сеанси, видеони узатиш ва х.к.) боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилади;
- - хизмат поғонаси транспорт поғонасидан мантиқий ва физик жиҳатдан ажратилган бўлиб, бу ўз навбатида тармоқ турли сегментларининг мустақил ривожланишини кўрсатади. Турли хил хизматларга (телефон алоқаси, электрон коммерция, сўровнома бўйича видеони узатиши ва х.з.) транспорт поғонасидан ажратилган турли хил серверлар жавоб беради. Янги хизматларни киритиш учун фақатгина янги серверни қўшиш кифоя қилади.
- - фойдаланувчиларнинг NGN га уланиши турли хил технологияларга асосланган турли хил частота кенглиги ва ўтказувчанлик хусусиятига эга бўлган интерфейслар орқали амалга оширилади. NGN га уланиш учун энг қулай бўлган кенг полосали интерфейслар (0,5 Мбит/с) ҳисобланади ҳамда фойдаланувчиларга қандай қурилмалардан фойдаланишидан қатъий назар хизматларга универсал рухсат кўрсатилади.
|
| |